Abduqadir Sattarov, [06.09.17 04:58]
☺️🍒🍎 ГИЖЖА САЛОМАТЛИК КУШАНДАСИ!
Гижжа инсоннинг энг ашаддий душмани ҳисобланади. Уларнинг ҳозирги кунда 200дан ортиқ турлари мавжуд.
Гижжаларнинг аксарият турлари одамнинг ошқозон-ичак йўлида паразитлик қилади. Ошқозон-ичак йўлида паразитлик қилувчи гижжаларнинг узунлиги турига қараб 6 мм дан 4-6 метр, ҳаттоки ундан ҳам узун бўлиши мумкин.
Гижжаларнинг баъзи турлари эса, одамнинг жигари, ўт халтаси, ўпка, мия ёки мушак тўқималарда паразитлик қилиб яшайди, улар йиллар давомида катталашиб, аъзо ва тўқималарнинг фаолиятларини бузилишига олиб келади.
Гижжалар организм учун зарур бўлган витамин, оқсил, углевод ҳамда кальций, йод каби бошқа керакли элементларни ўзлаштиради. Шунинг учун гижжа касаллигига чалинган одам
қувватсиз, рангсиз бўлиб қолади. Организмни ўсиши ва ривожланиши учун зарур озиқ модда ва элементларнинг етишмаслиги оқибатида болалар жисмоний ўсишдан орқада қоладилар. Ақлий ривожланиши сусаяди. Билимларни ўзлаштириш, эслаб қолиш қийинлашади. Организмнинг курашувчанлиги (иммунитети) пасайиб, турли хил юқумли касалликларга мойиллиги ошади. Суяклар мўртлашиб, умуртқа поғонаси қийшайиши каби ҳолатларга, шунингдек, терида оқ доғлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Гижжалар тирик организмлардир. Ҳаёти давомида ажратадиган чиқиндилари ва уларнинг ўлими натижасида ҳосил бўладиган қолдиқ маҳсулотлар қонга сўрилиб, бир томондан одам организмини заҳарласа, иккинчи томондан аллергик таъсир кўрсатади.
Гижжалар турига қараб инсон организмида бир неча ҳафтадан 40 йилгача, баъзида эса ундан ҳам узоқ яшаши мумкин.
Агар бола:
овқатланишидан қатьий назар, озиб кетса;
ранглари оқариб, нимжон бўлиб қолса;
асабийлашадиган бўлиб қолса, инжиқланса;
ухлаганда тишларини ғижирлатса ва оғзидан кўп сўлак оқса;
қорни оғриса, кўнгли айниса
зудлик билан врачга мурожаат этиш зарур.
Касалликдан соғайиш учун, албатта кайси гижжа касаллигини юқтирганлигини аниқлаш ҳамда даволанишни тўғри ташкил этиш жуда муҳимдир. Бир кишида бир вақтнинг ўзида бир неча гижжа касаллиги бўлиши мумкин.
Гижжа касалликлари қандай йўллар билан юқади?
Гижжа касаллиги соғлом одамга, гижжа касаллигига чалинган беморлардан юқади. Беморлар нажаси билан гижжаларни ташқи муҳитга ажратади. Гижжаларнинг аксарият қисми ошқозон-ичак йўли орқали, «ифлос қўл» билан овқатланганда, қайнатилмаган сувни ичганда, мева ва сабзавотларни ювмай истеъмол қилиш оқибатида юқади. Касалликни юқтиришда пашшалар ҳам катта рол ўйнайди.
Баъзи гижжа касалликлари эса, касалликка чалинган чорва молларининг гўшт ёки жигарини истеъмол қилиш оқибатида ўтиши мумкин. Ит ёки мушук каби уй ҳайвонлари касалликни тарқатувчи манба бўлиб ҳисобланади.
Одамларда, айниқса мактаб ёшигача бўлган болалар ўртасида энг кўп учрайдиган гижжа касалликларидан бири - энтеробиоз касаллигидир. Касалликни узунлиги 1см бўлган майда оқ гижжалар-острицалар қўзғатади. Бу гижжа ингичка ичакнинг йўғон ичак билан бириккан жойида яшайди, Кечаси, бола ухлаганда гижжалар орқа чиқарув тешигидан чиқиб, оралиқ соҳа, қиз боланинг жинсий аъзосига тухум қўяди. Ҳар бир урғочи острица 12000- 17000 гача тухум қўйиши мумкин. Тухум қўйилган соҳалар қаттиқ қичиб, болани жуда безовта қилади. Бола орқа чиқарув йўли ва унинг атрофини қўллари билан қашиши натижасида тирноқлари тагига кўп миқдорда острица тухумлари йиғилади. Бола қўлини оғзига солганда, бармоқларини сўрганда, тирноқларини тишлаганда касалликни ўзларига такрорий равишда юқтирадилар. Кўпчилик ҳолларда юқиш жараёни узлуксиз бўлгани учун касаллик сурункали кечади. Шу билан бирга бола касалликни ўз оила аъзоларига, ўртоқларига юқтиради. Қўйилган тухумлардан 4-6 соатдан кейин личинкалар чиқади. Личинкалар ичакда етук острицаларга айланади. Агар бола энтеробиоз касалига чалинган бўлса, уларни ички кийимлари, чойшабларини қайнатинг, сўнгра ювиб, дазмолланг. Эрталаб ва ётишдан олдин орқа чиқарув соҳасини илиқ сувда совунлаб ювинг, шундан кейин ички кийим ва чойшабларни алмаштиринг.
Abduqadir Sattarov, [06.09.17 04:58]
Аскаридоз. Касалликни йирик гижжа аскаридалар юзага келтиради. Урғочисининг узунлиги 20-35см, эркагининг узунлиги 15-20 смгача етади. Вояга етган аскаридалар одамнинг ингичка ичагида яшайди. Урғочиси бир кеча-кундузда 250 минггача тухум қўяди. Бу тухумлар нажас билан ташқарига чиқади. Тупроққа тушган тухумлар узоқ вақт сақланиб колади. Аскарида тухумлари соғлом одам организмига ифлос қўл, ювилмаган мева ва сабзавотларни ва қайнатилмаган сувни истеъмол қилиш оқибатида ўтади. Аскарида тухумлари ичакда личинкаларга айланиб, ичак деворларидан қонга, қон орқали эса, жигар ва ўпкага ўтади. Бу ердан маълум муддат ўтиб, бронх, трахея ва томоққа келиб, у ердан яна ичакка ўтади. Ичакда личинка аскаридага айланади.
Тениаринхоз. Бу одамларда кенг тарқалган гижжа касаллигидир. Бу касалликни лентасимон гижжа-ҳўкиз тизмаси юзага келтиради. Ҳўқиз тизмасининг узунлиги 4-6 метргача етади. У бош, бўйин, бўғимлардан иборат бўлган танадан тузилган. Унинг бошида тўрта сўрғичи бор.
Тениаринхоз одамга қандай юқади?
Агар одам ҳом, яхши пиширилмаган гўштни еса, тениаринхоз билан касалланиши мумкин, чунки гўштда финналар бўлиши мумкин. Бу касалликка кўпинча уй бекалари, ошпазлар учрайди, сабаби улар қийма ёки бошқа гўштли маҳсулотларнинг тузини аниқлаш учун хомлигида татиб кўришади. Финналар ичакка тушгач, унинг ичидаги гижжа ичак деворига сўрғичлари билан каттиқ ёпишиб олади. 2-3 ой давомида финналардан ҳўкиз тизмаси ривожланади.
Бемор нажаси билан ҳўкиз тизмаси бўғимларини атрофга ажратиб туради. Бемор бир суткада 6-8тагача бўғим ажратиши мумкин, уларнинг ҳар бирида 145-175 минг гача тухум бўлади. Ҳўкиз тизмаси одам ичагида бир неча йиллаб яшайди.
Гименолепидоз. Бу касалликни ўзбек тилида пакана гижжа касаллиги деб юритилади.Бу касаллик билан асосан болалар касалланади. Пакана гижжа ўз номидан кўриниб турибдики, майда оқкулранг тасмасимон гижжа бўлиб, узунлиги 1,5-2 см келади. Бу гижжа ҳам бошқа гижжалар каби, боши, бўйни ва бўғинча (аъзоча)лардан иборат танадан тузилган. Бошида 4та сўрғичи ва бироз чиқиб турган 20-30 тача илмоқли тумшуғи мавжуд. Ҳар бир аъзочалар узида эркак ва урғочи жинсий органлар сақлайди. Вояга етган аъзочанинг деярли асосий хажмини тухумчаларга тўла бачадон эгаллаб туради. Ҳар бир аъзочада 180тагача тухум бўлиши мумкин. Пакана гижжа одамнинг ингичка ичагида паразитлик қилади. Одам ичагида яшайдиган бу гижжаларнинг сони бир неча минггача бўлиши мумкин. Одам нажаси билан ташқи муҳитга чиққан гижжа тухумлари ювилмаган мева сабзавот, қайнатилмаган сув ва ифлос қўл ва пашшалар воситасида соғлом одам оғзига, ундан ошқозон орқали ингичка ичакка етиб боради.
Тухумлар ўз пардасидан ажралиб, ичак сўрғичларига киради ва у ерда маълум ривожланиш даврини ўтказади. 4-7 кундан кейин сўрғичлардан чикиб, ўзининг сўрғич ва илгичлари билан ичак деворига ёпишиб олади ва ривожланади.
Гижжа касаллигига чалинмаслик учун:
ҳожатдан сўнг, овқатланишдан олдин ва юмушлардан кейин қўлларни совунлаб ювинг.
Мева ва сабзавотларни яхшилаб ювиб истеъмол қилинг.
Фақат қайнатилган сувни истеъмол қилишга одатланинг.
Болаларни бир-бириларнинг ички кийимларидан фойдаланмасликка ўргатинг. Уларда қўлни, ўйинчоқларни ва бошқа предметларни оғизга солиш, тирноқларни тишлаш каби ярамас одатларни шаклланишига йўл қўйманг.
Тирнокларни доимо олиб юринг.
Болалар туваги, эшик ушлагичлари, қўл ювиш жўмракларини ва умуман қўллар билан тез-тез ушланадиган жойларни кунига 5-6 марта ювиб туринг.
Гўшт, жигар ва бошқа ички аъзоларни харид қилаётганингизда уларнинг сифатига аҳамият беринг.
Таомларни етарли даражадаги иссиқлик ишловидан ўтишига аҳамият беринг.
Хом қиймани ва бошқа гўштли маҳсулотларни хомлигида татиб кўрманг.
Пашшаларнинг кўпайишига йўл қўйманг.
Истеъмолга тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини устини очиқ қолдирманг. Пашшаларни қўнишини олдини олиш учун, устини дока билан ёпиб қўйинг.
Биргина пашша танаси ва қанотида минглаб гижжа ва унинг тухумлари ҳамда бошқа касаллик қўзғатувчи микробларни ташийди.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг! Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал ☺️🍒💞 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий