ЖОНИМА ЎТ СОЛДИ УЛ
Киймиш
ул эгнига ғоят барги гул қабо яна,
Сочларин этти
паришон ҳам елиб сабо яна.
Сўзламай
бағримни эзди айлабон ибо яна.
Жонима ўт солди
ул руҳсорайи зебо яна,
Кўнглума ул
зулф бўлди мояйи савдо яна.
Воҳ ажаб,
чандон кўрунди ул гўзал дилбар манга,
Ул деди, бўлғил
ҳамеша сидқидил чокар менга.
Сендин ўзга
барча ошиқлар барии бекор менга,
Кўрсатиб руҳсори
зулфин ул парий пайкар манга,
Жону кўнглумни
қилибтур волаву шайдо яна.
Чин гўзаллар
сарваридур, орзийдур мисли моҳ,
Қолмади сабр ила тоқат, менда ҳеч эрк ила жоҳ.
Ҳар сори борсам
эшигига деди, бўлғай гуноҳ,
Ёр қўйиндаги
том сенсен манга пушти паноҳ,
Сояйи лутфингни
сол, чун санга келдим то яна.




й полости, что приводит к кариесу и эрозии зубной эмали. 