Зайтун ёғининг шифобахш хусусиятлари
– Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари бўлиб, у
инсон организмидаги холестеринни парчалаб, қон томирлари деворини
мустаҳкамлайди;
– кишининг умумий соғлиғини тиклаб, турли касалликларга шифо
бўлади.
– ундаги линол кислотаси танадаги жароҳат ва яраларнинг тез
битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради;
– юрак-томир касалликларининг олдини олади;
– юрак касалликлари (фалаж, хуруж) олдини олади, уларни
самарали даволайди;
– кексаларнинг юрак фаолиятини яхшилайди;
– артерия қон томирларини эгилувчан (эластик) қилади;




