14 ЯНВАРЬ ВАТАН
ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ
ВАТАНИМ
ПОСБОНЛАРИ
Ватан ҳимоячилари
кунига
Бардам,
бақувват бўлинг,
халқимиз ўғлонлари,
Сизлар
билан мустаҳкам
Ўлкам ҳар томонлари!
Жасоратли,
ғайратли
юртимнинг полвонлари,
Шарафли
ва шавкатли
Ватан қаҳрамонлари!
Тинчдир
она еримиз,
мусаффо осмонлари,
Соғ
ва саломат бўлинг
она юрт посбонлари!
Ватан
сарҳадларида
хушёр, сергак турасиз,
Керак
бўлса поёнсиз
йўллар босиб юрасиз!
Эпчил
ва чаққон бўлиб,
ҳар ишга улгурасиз,
Она
Ватан қўйнида
давру даврон сурасиз!
Тинчдир она еримиз,
мусаффо осмонлари,
Чаққон
ва хушёр бўлинг,
юртимиз посбонлари!
Сизлар
сергак юртимда
ҳамма яшар роҳатда,
Ёшлар
илмга машғул,
кексалар фароғатда!
Норасидалар
мағрур,
ўсишар балоғатда,
Хушхабарлар
янграйди
ҳар сония, соатда!
Тинчдир
она еримиз,
мусаффо осмонлари,
Хушёр
ва сергак бўлинг,
юртимиз посбонлари!
юртимиз посбонлари!
Сизнинг
ҳимоянгизда
халқимиз тинч яшайди,
Фаровонлик
йўлида
ғайрат билан ишлайди!
Ҳордиқ
олиб гоҳида
кўнгилларин ҳушлайди,
Хурсандликда,
шодликда
сизларни олқишлайди,
Тинчдир
она еримиз,
мусаффо осмонлари,
Чаққон
ва эпчил бўлинг,
юртимиз посбонлари!
Сизлар
борсиз, -ғанимлар
юртга таҳдид сололмас,
Бир
қарич тупроғидан
бир заррасин ололмас!
Улар
сиз жанг килганда,
балки сог… омон қолмас,
Чунки
сиздек ўғлонлар
жангу жадалда толмас!
Тинчдир
она еримиз,
мусаффо осмонлари,
Хушёр
ва сергак бўлинг
юртимиз посбонлари!
Юртбошимиз
сизларга
Раҳнамою Саркарда,
Ватан
шарафи бордир
ҳар қандайин зафарда!
Жасорат
кўрсатурсиз
ишда ҳамда сафарда,
Сизлар
борки, юртимиз
қолмас ҳавфу хатарда!
Тинчдир
она еримиз,
мусаффо осмонлари,
Чаққон
ва эпчил бўлинг,
юртимиз посбонлари!
Мардлар
ўзин кўрсатур
ҳар дам жангоҳ майдонда,
Аввало
жанг бўлмасин,
асли уруш ёмон-да!
Халқимиз
тинч яшасин
шундай хуррам замонда,
Фарзандлар
камол топсин,
бўлсин омон – омонда!
Тинчдир
она еримиз,
мусаффо осмонлари,
Хушёр
ва сергак бўлинг,
юртимиз посбонлари!
Ватан
гуллаб – яшнасин,
шону шарафга тўлсин,
Сиздек
мард паҳлавонлар
шод ва бахтиёр бўлсин!
Бизни
кўролмаганлар
хасаддан куйиб ўлсин,
Суҳайлийнинг
умрига
яна умр қўшилсин!
Тинчдир
она еримиз,
мусаффо осмонлари,
Соғ
ва саломат бўлинг,
юртимиз посбонлари!
--------------------
СУҲАЙЛИЙ
(ҚОРАЖОН ҚОДИРОВ)
ЎЗБЕКИСТОН
Комментариев нет:
Отправить комментарий