ШОИР СУХАЙЛИЙ
БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ
Андижон адабий
гурунггида ёш қаламкашлар ва шоирларнинг ижодий лабораториясини ўрганиш учун
тўгарак ташкил қилинган. Бу тўгарак адабий гурунг ўтказиладиган куни ўтказилади
ва ҳар сафар адабий гурунг қатнашчиларидан бири тўгаракда ўз ижодий
лабораториясини сўзлаб беради. Бу сафарги тўгарак йиғилишида шоир Сухайлий
ижодий лабораторияси ўрганилди.
Анжуманда Сухайлий ўзининг биринчи шеърини қачон ёзганидан тортиб
биринчи бадиий китобни қачон ўқигани, кимнинг асарини ўқиганигача сўзлаб ўз
ижодидан намуналар ўқиб берди. Тўгарак қатнашчилари ижодга айниқса шеъриятга
катта ихлос қўйган ёш ижодкорлар бўлгани учун шоирни турли саволларга кўмиб
юборди. Сухайлий ҳам ўзи ижодига бу қадар қизиққан мухлислар орасида
чарчаганини ҳам билмай узоқ суҳбатлашди. Ўз ижод сирларини ётиғи билан, эринмай
сўзлаб берди. Ёшларга маслаҳатлар берар экан, ўзининг шу ёшлардаги ижод
остонасидаги ҳолатларини гапириб берди.
У биринчи шеърини
газета таҳририятига беш марта олиб борса ҳам улар бўлмайди дегач муҳаррирга
аччиқ қилиб : Ўзи чиқариш ниятингиз йўқ экан, овора қилиб нима қиласиз?
–деганда муҳаррир уни тўхтатиб хатоларини тушунтириб берган экан ва бирга
ўтириб шеърни тузатиб бергач бир неча кундан кейин унинг биринчи шеъри газетада
эълон қилинибди. Шундан кейин мактабда мактабдошлар ҳам, устозлари ҳам шоир деб
атай бошлабди. Шу-шу унинг гарданига шоирлик масъулияти юкланиб қаерда бўлса
ундан шеър талаб қилишгач шеърият гулшанига астойдил кириб кетибди.
Тўгарак дастурига
кўра кейин ёш ижодкорларнинг аввалги йиғилишларда берилган уй вазифаларни
қандай бажарилгани тингланди. Сухайлий ёшларнинг янги илк шеърларидаги
камчиликларни тушунтириб берди ва бу хатоларга йўл қўймаслик учун нималар
қилишлари кераклигини айтиб ўтди.
Тўғарак
анъанасига кўра учрашув якунида ижоди ўрганилаётган ижодкор ёшларга уй вазифа
бериши кераклигини айтганимда у анча ўйланиб туриб, “Китоб” деган шеър ёзиб
келишларини вазифа қилиб берди.
Йиғилиш
тугагандан кейин мен ундан толиқиб қолмадингизми? –деб сўрадим. Шунда у: “Жуда
маза қилдим. Чарчаганимни ҳам билмадим. Адабий гурунгдан кўра ҳам бу тўгаракда
одам яйрайсан экан”, - деб жавоб берди.
Ғани МАЖИД,
Республика Маънавият тарғибот
маркази,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
“Камолот” ЁИҲ вилоят
бўлимлари ва
Андижон давлат университети
қошидаги
ижодкорларнинг “Нафосат”
клуби
бадиий раҳбари, шоир ва носир
Суратда
вилоятни кўзга кўринган ёзувчи ва шоирлари Сухалий билан ўтган ижодий учрашувдан фотолавха(чапдан ўнгга) гурух
рахбари Ғани Мажид,шоир Иброхимжон Ахмедов ,техника фанлар кандидати шоир
Турғун Тўра шоир Иброхимжон Фармонов орқа тарафда профессор А.Саттаров
хажвчи шоир Саиджахон
Зайнобидинов(Равоний) шоир Сухайлий (Қоражон Қодиров) хажвчи шоир
Одилжон Худайбердиев ва ёш шоир Икромжон Шукуров ва ёш шоиралар
Комментариев нет:
Отправить комментарий