ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 17 января 2016 г.

зайтуннинг.....



Зайтун ёғининг шифобахш хусусиятлари


– Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари бўлиб, у инсон организмидаги холестеринни парчалаб, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди;
– кишининг умумий соғлиғини тиклаб, турли касалликларга шифо бўлади.
– ундаги линол кислотаси танадаги жароҳат ва яраларнинг тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради;
– юрак-томир касалликларининг олдини олади;
– юрак касалликлари (фалаж, хуруж) олдини олади, уларни самарали даволайди;
– кексаларнинг юрак фаолиятини яхшилайди;
– артерия қон томирларини эгилувчан (эластик) қилади;

– систолик ва диастолик қон босимини пасайтиради;
– қондаги холестерин миқдорини камайтиради, уни меъёрида ушлаб туради;
– овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади;
– ошқозон, ичаклар, ошқозон ости бези ва жигар фаолиятини яхшилайди;
– ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни тузатади;
– организмнинг ёшаришига ёрдам беради;
– зайтун ёғини ҳар куни истеъмол қилиш юрак-томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон, хусусан аёллардаги кўкрак саратони, қандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради;
– зайтун ёғи инсоннинг ёш ва навқирон кўринишига сабаб бўлади;
– зайтун ёғи таркибидаги моддалар қондаги заҳарли холестерин ва триглицирид миқдорининг ошиб кетишига йўл қўймайди;
–суякни мустаҳкамлайди;
– юқори артериал қон босимини меъёрлаштиради;
– бавосир (геморрой) касаллигини даволайди;
– руҳий касалликлар олдини олади, жумладан тушкунликни (депрессияни) бартараф этади. Сабаби зайтун ёғи инсонни руҳан кучли ва бақувват қилади.
– мия фаолиятини ривожлантиради. Жумладан, хотирани кучайтиради. Шунингдек, зайтун ёғи мия фоалияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади.
– қариликни секинлаштиради;
– зайтун ёғи терига суртилса, уни чиройли қилади;
– зайтун ёғи лабга, қовоқларга суркаб турилса, лабни чиройли қилади, кўзни қувватлантиради;
– соч ва тирноқ ўсишига ижобий таъсир кўрсатади;
– сочларни мустаҳкам ва эгилувчан қилади (бунинг учун зайтун ёғини истеъмол қилиш билан бир қаторда уни сочларга суртиш керак);
– терини тозалайди, унинг чиройини очади;
– ўта қуруқ терига суртилса, уни мулойим қилади;
– зайтун ёғи овозни майин қилади;
– тиш ва милкларни мустаҳкамлайди...

Зиёвуддин Раҳим тайёрлади

Комментариев нет:

Отправить комментарий