ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 19 января 2016 г.

таваллуд аёмингиз


Хурматли устоз сизни таваллуд аёмингиз билан барча дустларингиз ва шогиртларингиз номидан табриклайман сизга ижодий барака ва сихат саломатлик тилаб коламан деб Абдукодир


ИСТАГИМ


Кечагина 50 ёшга киргандим,
Бугун 60 га ҳам кирибман мана.
Кўз олдда турибди ўтган кунларим,
Расмдан боқиб турибди ана.

Ҳаётим йўлида, чорраҳасида,
Неча ҳил шодлигу ташвишни кўрдим.
Ҳатто битта оддий иш соҳасида,
Гоҳо ғамгин бўлдим, гоҳо шод бўлдим.


Кимларни йўқотиб, уимларни топдим,
Фақат битта менинг ўзимга аён.
Умримнинг мен 60 вароғин ёпдим,
Янги 10 йилликка йўл олдим шодон.

Дўстлар агар ёруғ дунёдан ўтса,
Инсонга бўлади оғир мусибат.
Тирик туриб дўстинг узоқлаб кетса,
Инсоннинг дилини ғаш қилар, албат.

Майли янги дўстлар топайин яна,
Битиб ҳам кетар у бор каму-кўстлар.
Истагим ҳеч қачон узоқлашмаса,
Тез-тез учрашсалар қадрдон дўстлар

Комментариев нет:

Отправить комментарий