ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 18 января 2016 г.

имунитетни кучайтириш



                                 ИММУНИТЕДНИ   КУЧАЙТИРИШ ҚОИДАЛАРИ.
     
ИММУНИТЕДНИ ПАСАЙИШИГА САБАБ БУЛУВЧИ ОМИЛЛАР
  • Узоқ давом этувчи стресс
  • Дориларни , айниқса антибиотикларни нотўғри қабул қилиш
  • Витаминлар танқислиги
  • Тоза хаво танқислиги
  • Сурункали касалликлар
  • Нотўғри, кўп овкатланиш
  • Чиникмаслик
  • Яхши хиссиётларнинг йўқлиги
  • Тўйиб ухламаслик
ИММУНИТЕДНИ НИМА ОШИРАДИ ?
Энг аввало тўйиб ухлаб, сўнг ўзингиз ва яқинларингиз учун қандай яхшиликлар қила олишингизни ўйланг:
  • Хаммомга бориш
  • Сайр килиш
  • Қизиқарли ва қувнок китоб ўқиш
  • Кино, театр ва концертга бориш
  • Спорт Билан шуғилланиш
  • Севги муносабатларини фаоллаштириш
  • Дўстлар Билан сухбатлашиш
  • Мева ва сабзавотларни истеъмол килиш
  • Чиниктирувчи муолажаларни бошлаш
  • Бўшаштирувчи машқлар бажариш
  • Сизни қизиқтирувчи хоббингизга вақт ажратиш
  • Иммунитудни оширувчи дориларни  ёки гиёхларни қабул қилиш
  • Тозаловчи муолажалар ўтказиш (Буни “МАЛҲАМ” халқ табобат марказида ўтказишингиз мумкин.Муражат учун телефон; +998-90-987-9-987 ёки malham53@mail.ru)
Хар қандай фойдали ва ёқимли муолажалар яхшидир. Уларнинг барчаси иммунитетни кўтаради. Хурсандчилик бутун организмнинг ишини яхшилаб, иммунитетни мустахкамланишига ёрдам беради. Чекиш ва алкогольдан йироқ бўлинг. Улар иммунитетни кескин пасайтиради.
ТАБИИЙ ЁРДАМЧИЛАР
  • Жуда гўзал ўсимлик қизил эхинацея иммунитетни оширувчи энг кучли воситадир. Ундан дамлама тайёрлаб (1 стакан сувга 1 чой қошиқ) чой каби ичиш керак.
  • Асал, асалари муми, гул чанги, асалари сути каби асаларичилик махсулотлари биолигик фаол қувватга эга бўлиб, иммунитетни кучайтиради.
  • Қора  андиз, далачой, чучукмия, наврўзгул, шовул каби ўсимликлар хам иммунитетнинг ажойиб химоячиларидир. Улардан якка ёки йиғинди холда дамлама (1 стакан қайнок сувга 1 чой қошик) тайёрлаб, бир кунда 3 – 4 махал 1 ош қошикдан қабул қилинг, ёки чойга қўшиб ичинг.(буларни марказдан олишингиз мумкин)
  • Наъматак, қора маржондарахт, газанда ўт, мармарак, зубтурум, бўйимадорон хам юмшоқроқ таъсир кўрсатади. Уларнинг юқоридаги тавсияларига кўра тайёрланг.
  • Иммунитет хақида сўз кетар экан, ажойиб доривор алоэ ва ундан тайёрланган препаратларни эслатмасдан илож йўқ. У хақидаги турли – туман тавсияларни биласиз – истаганинигизни танланг.                 
ҚУВВАТ МАНБАЛАРИ
      Шундай жойлар борки, юқори иммунитет камаяди, пасайгани кўтарилади. Денгиз бўйлари ва тоғ ён бағирлари – иммунитетни яхшиловчи ажойиб жойлардир. Шу туфайли таътилда биз ўша жойларга ошиқамиз. Барчамиз ўз тажрибамиздан биламизки, бундай жойларда дам олгандан сўнг саломатлик тез тикланади.
      Дарвоқеа  хар қандай тўлақонли дам одам иммунитетини яхшилаб, қизиқарли ва хаётдан қониқиб яшашга куч беради.
      Сизларга шахсий қўриқчиларингизни йўқотмасликни тилаган холда, бу хаётда омадли бўлишингизни тилаб қоламиз.
МАВСУМГА ОИД МАСЛАХАТЛАР
     Қишни «йўғон чўзилган, ингичка узилган вакт» - дейди доно халкимиз. Бу гап бежиз айтилмаган, кўпчилик одамларда қишга келиб иммунитет сусаяди. Йил давомида соғлом хаёт тарзи билан шуғилланиб, чиниққанлардан ташқари барча бир учиниб қолади. Шунинг учун бахорда иммунитетим баланд бўлсин десангиз қуйидагиларга амал килинг:
  • Организмга керакли витаминлар миқдори келиб туришини таъминланг. Тайёр поливитаминлар қабул қилишингиз ёки овқатланишига жиддий эътибор беришингиз керак.
  • Шаршара, сой, сув бўйларида сайр қилиш жуда фойдалидир.
  • Табиий шарбатлар ичиш ёки кўпрок мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш яхши натижа беради.
  • Эрта ётиб, эрта турсангиз ва тоза хаводан бахра олсангиз, иммунитетингизни анча мустахкамлаган бўласиз.
  • Овкат енгил ва оддий бўлгани маъқул.
  •  
Мурожат учун телефон +998-90-987-9-987.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@mail.ru>
Абдуқодир Нурмуҳҳаммад ўғли Сатторов
                                               “Малхам”   табобати маркази рахбари, халқ табиби.
                    





Комментариев нет:

Отправить комментарий