ЭЙ, ОЛЛОҲИМ!
Эй, Оллоҳим, Сен менга
кўзлар бердинг кўргани,
Умр бердинг тинч..омон,
давру даврон сургани!
Кўрк бердинг, ҳусн бединг,
инсон қилдинг мукаррам.
Қўл бердинг ушлагани,
о ё қ бердинг
юргани!
Энг муҳими инсоний
ақл..заковат бердинг,
Бу оламда энг мағрур
инсон бўлиб тургани!
Куч ҳамда қувват бердинг
барча ишни қилгин деб,
Керак бўлса ҳ а ё т н и
ва қайтадан қургани!
Табиат ўжар, қайсар,
уни гоҳо жиловлаб,
Тоғларни талқон этиб,
дарёларни бургани!
Тақдирда не бўлса гар,
Сен ўзингдан кўрурмиз,
Деймиз буни Оллоҳнинг
бергани, буюргани!
Бу Суҳайлий ҳамиша
зикрингда, шукрингдадир,
Унга зўр давлат эрур
соғ..саломат юргани!
Комментариев нет:
Отправить комментарий