ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 29 июня 2015 г.

авлиёлар юртига сафар-4


Авлиёлар юртига саёхат (4 давоми)
     Ассалому-алайкум хурматли дўстлар!
Эй дўстларим, билсангиз,-поёни йўқ бу олам,
              Ҳар қаерга борсангиз,турли-.туман лиқ одам.
Олам кезиб юрмоқлик..барчага насиб этсин,
              Бир жойда турғун бўлмай, юрмоқ керак дамо-дам!


Ўз она қишлоғига қайтиб, у таълим бера бошлади ва масжид-ҳатййба ичида имом сифатида хизмат қилган.. 1954-1996 йилда у Имом масжиди Истанбул "Исмоил Оға" имом лавозимини эгаллайди, ......
1996 Имомликдан пенсияга чиқадилар
Бу улуғ зот 1992  йилда Бухорага ташриф буюрадилар ва Имом Бухорий қабрларин зиёрат қилиб кетадилар
Иккинчи бор 2003 йилда Самарқанд ва Бухорага яна ташриб юбриб улуғ дунёдан ўтган зотларимизни жумладан Имом ал Бухарийни зиёрат этадилар.
2005 йилда  бу буюк зот Хиндистонга ташриф буюрадилар ва имом Раббани Ахмедель Ферулис-Серхенде хазратларини зиёратига  борадилар
Улуғ алломани дунёнинг 42 давлатидан исломий ва дин йўналишида изланиш олиб борадиган  320 якин олимлар хар йили зиёратига келиб туради ундан ташкари 42 давлатдан дунёнинг НАҚИШБАНДИЙ тариқатидаги мусулмон ахли хар йили минглаб мусулмон ахли улуғ шайхни кумсаб уни яшаб турган манзилига зиёратга келадилар камина борган куни унинг зиёратида юзлаб тақвадор инсонлар қатори давлат арбоблари бор эди камина уларни айримлари билан суратга тушди.

четверг, 25 июня 2015 г.

гиёхвандликка қарши курашда эштирок этинг


                                     Ассалому алайкум азиз дўстлар!
Мен ушбу улуғ аём кунларда барчангизни ГИЁХВАНДЛИККА қарши курашда фаол иштирок этишга чақираман.
Барчангизга фаол иштирок этганингиз учун сихат саломатлик тилаб сизларга хурмат ила Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

                      Кенг жаҳонда чекишга  қарши кураш бошлайлик,
                      Чекувчилар кўнглини  бирозгина ғашлайлик!
                       Қарорларимиз қатъий,   барча ҳам амал қилсин,
                       Биз ҳаммамиз бир бўлиб    чекишларни ташлайлик!

                       Барча бўлсин соғ..омон,
                                       саломатлик яхшидир,
                       Саломтлик туфайли,
                                          кўнгилларни ҳушлайлик!

вақт даво


. Тошматова  Сайёра Омонулло кизи

                                      «Вакт даво»
Вактни инсонга даво дейдилар,
Кўрасиз бир кун  шифо топаман.
Мухаббатим сизга ўйин бўлдими?,
Бундай севгини юлиб отаман!.

четверг, 18 июня 2015 г.

авлиёлар юртига саёхат-2


Авлиёлар юртига саёхат (2 давоми)
  Ассалому-алайкум хурматли дустлар!

Эй дўстларим, оламга айлангизлар саёҳат
                                     Вужудингиз, танангиз чунон топади роҳат.
Обу -ҳаво, шаҳарлар қувонч берар дилларга,
                                         Мириқиб дам оласиз, қилажаксиз фароғат!    





Туркиянинг бирон бир шаҳрига борманг томошабоп жой албатта топилади. Анқарада – Анатолий цивилизацияси музейи, биринчи навбатда қайта қуриб мачитга айлантирилган авлиё София собори билан машҳур бўлган Истамбул қалъаси атрофидаги эски шаҳар. Еттита минорали Едикуле қасри, Гексу саройи, Мармар минора, Босфор бўғозининг қирғоқлари бўйлаб қурилган қалъанинг 4 асрдаги Валентин акведуки, Топкапи сарой мажмуи, антиклик, истилочилар, шарқ қадимги буюмлари, турк ва мусулмон санъати музейлари ва бошқ., Авлиё Ирина черкови, хорал монастир черкови,  Авлиё Богородица черкови, шунингдек Аҳмад мачити (Кўк мачит), Микримохи, Салим-Истилочи, Боязид, Сулаймон, Аюп ва бошқа мачитлар, ер ости сарой–сув омборлари алоҳида диққатга сазовор жойлардир.

авлиёлар юртига сафар


Авлиёлар юртига саёхат (1)
  Ассалому-алайкум хурматли дустлар!
Мен хизмат ташрифи билан шу ойнинг бошида Туркия Ресубликасида булдим.Аъйрим хотираларимни сизлар билан ўртоклашмокчиман 
   Мен сизларга энди озгина ТУРКИЯ тўғриси (билганимча)тўхталиб ўтмоқчиман.....
Мамлакатнинг расмий номи  
 Туркия Республикаси
Пойтахти
 Анкара, аҳолиси сони 3 750 000 киши.
Анкарада вақти:
06:28:16
(GMT+3)
Майдони:
780,6 минг квадрат км
Туркия Республикаси – Осиёнинг ғарбий қисмида ва бир қисми Оврўпанинг Жанубий қисмида жойлашган. Оврўпа қисмидаги Туркия Болгария ва Греция билан чегарадош. Осиё қисми эса, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Эрон, Ироқ ва Сирия билан чегарадошдир. Шимолда Қора Денгиз сувлари унинг чегараларини ювади, жанубда эса Ўрта Ер Денгизи ва Ғарбда Эгей ва Мармар денгизлари унинг қирғоқларини ювади. Бир сўз билан айтганда, Туркия – дунёда тўртта денгиз қирғоқларини ювувчи ягона давлат бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, бу давлат шарқ ва ғарбни бир-бирига боғловчи кўприк ҳамдир.

понедельник, 1 июня 2015 г.

капалак


                                                                    АБДУЛЛА ОРИПОВ,
                                                      Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
         
                 КАПАЛАК


Бир кун яшар экан баъзи капалак,
Табиатнинг бундай ўйинига боқ.
Мақсади шунчаки яшашмас, демак
Насл қолдирмоқдир, авлод қолдирмоқ.

Жуда раҳмим келар шўрлик бу жонга,
Кўрди тирикликни атиги бир кун.
Боқиб улгурмаган балки осмонга,
Балки йўқмиз биз ҳам капалак учун.

амир Темурга бағишланди


пресс-релиз

“Мамлакатимизнинг марказида, қадимий ва гўзал пойтахтимиз – жонажон Тошкентимиз ўртасида қад кўтарган улуғ бобомиз сиймоси халқимизга фахр ва ғурур бахш этмоғи муқаррар! Бу сиймо мард, танти, ҳалол ва ғайратли халқимизни бирлаштиришда, жипслаштиришда, иймон-оқибатли бўлишда, қудратли келажагимизни қуришда бизга янги-янги куч-қувват ва шижоат бағишлайди”.
И.Каримов

Соҳибқирон Амир Темур қурган буюк давлат ва унинг ворислари бўлган темурийлар идора этиб келган салтанатлар жаҳон тарихида улкан из қолдирганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.  Бу сулола вакиллари салкам беш юз йил давомида юрт бошқардилар, жаҳон тарихига муносиб шаклу шамойил беришда, дунё маданиятини ривожлантиришда катта хисса қўшдилар.
Буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллудини мустақиллик йилларида кенг миқёсда нишонлаяпмиз ва бу ушбу инсонга нисбатан кўрсатилган эҳтиром белгисидир. Бобомиз хотирасини ҳар қанча қадрласак арзийди.
ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида Халқаро Амир Темур фонди, “Шарқ аёли” Халқаро аёллар жамоат фонди билан ҳамкорликда “Темурийлар меросининг умуминсоний қадриятларни ривож топишида тутган ўрни” мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.