ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 29 июня 2015 г.

авлиёлар юртига сафар-4


Авлиёлар юртига саёхат (4 давоми)
     Ассалому-алайкум хурматли дўстлар!
Эй дўстларим, билсангиз,-поёни йўқ бу олам,
              Ҳар қаерга борсангиз,турли-.туман лиқ одам.
Олам кезиб юрмоқлик..барчага насиб этсин,
              Бир жойда турғун бўлмай, юрмоқ керак дамо-дам!


Ўз она қишлоғига қайтиб, у таълим бера бошлади ва масжид-ҳатййба ичида имом сифатида хизмат қилган.. 1954-1996 йилда у Имом масжиди Истанбул "Исмоил Оға" имом лавозимини эгаллайди, ......
1996 Имомликдан пенсияга чиқадилар
Бу улуғ зот 1992  йилда Бухорага ташриф буюрадилар ва Имом Бухорий қабрларин зиёрат қилиб кетадилар
Иккинчи бор 2003 йилда Самарқанд ва Бухорага яна ташриб юбриб улуғ дунёдан ўтган зотларимизни жумладан Имом ал Бухарийни зиёрат этадилар.
2005 йилда  бу буюк зот Хиндистонга ташриф буюрадилар ва имом Раббани Ахмедель Ферулис-Серхенде хазратларини зиёратига  борадилар
Улуғ алломани дунёнинг 42 давлатидан исломий ва дин йўналишида изланиш олиб борадиган  320 якин олимлар хар йили зиёратига келиб туради ундан ташкари 42 давлатдан дунёнинг НАҚИШБАНДИЙ тариқатидаги мусулмон ахли хар йили минглаб мусулмон ахли улуғ шайхни кумсаб уни яшаб турган манзилига зиёратга келадилар камина борган куни унинг зиёратида юзлаб тақвадор инсонлар қатори давлат арбоблари бор эди камина уларни айримлари билан суратга тушди.

Хафтади бир кун хафтанинг душанба куни хукумат одамларни ,хафтанинг чоршанба куни эса Дунёнинг барча давлатларидан келган тақвадор мусулмон фукораларни кабул қилар экан.Борганларни хаммаси хам кирвермас экан.Авлиё Шайх хазратлари ни дилига тушган одамларни имо ишора қалсалар киришар эканлар.қабулига ва зиёратига бориб киралмай келган бир қанча мсулмонларни жумладан Татаристондан,Тожикистондан ва Осиёнинг бир канча давлатларидан келганларни кўрдим.айримлари 10 кун айъримлари эса зиёратга кириш учун бир ойлаб новбатга туришар эканлар Фалакни гардиши билан камини бориб рўйхатга ёзилгандан сўнг ярим соатдан сўнг камини ичкарига чақирди ва уч соат мехмонда булдим.Шу уч соат давомида турли туман миллтга мансуб тақвадор мусулмон биродорларимизни  келиб улуғ шайх хазратларини зиёратига келаб кетаётганлар билан сухбатда булдим ва каминини тушликка таклаф қилиниб тушликдан сўнг хайрлашиб   улуғ шайх хазратларидан дуо олиб йўлга чикдим.

Сурат(ўнгдан чапга) Камина ва Улуғ шайхнинг биринчи мовунлари Абдулжал,кўк допилик франция фукороси ва олими ундан сўнг унинг хамкасабаси АКШлик ДЕНИС исмли мехмон ва Покистонлик шайх муриди Салмон бизлар зиёратдан чиққан пайтимизда  суратга тушдик
Шундан сўнг мен ИСМОИЛ ОҒА масжиди тамон бордим
У ерда бир кун колдим
Бу масжиднинг ташки тамонидан кўриниши
Масжидда келган мусафирларга бомдоддан сўнг холвайтар ва атала ,пешиндан сўнг уч хил таом шомдан сўнг эса икки хил таом баришиб жойи йўқ мусафирларга тоза покиза хоналардан жой берилар экан.


Бу ерда мен ТАТАРИСТОНда фаолият кўрсатадиган имом асли таги Тожикистоннинг Душанбе шахридан борган Машхур ДОМЛА ХИНДИСТОНИЙни(Ҳиндистоний домлани исмлари МАХАММАДЖОН бўлиб асли улар ҚЎҚОНЛИК.Х1Х аср охирларида  туғилиб ХХ аср сўнгида аниқроғи 1988 йилда 100 асрлик тўйларини нишонлаш арафасида фоний дунёдан кўз юмганлар) шогирди кори Шахоббиддин билан бирга бир хонада дам олдик
У кишим хам  авлиё МАХМУД Афандем зиёратга Татаристондан ўнга яқин кориларни олиб келган экан.мана йигирма беш кун бўлибдики шу  ИСМАИЛ ОҒА масжидида еб  ичиб тоат ибодат қилишиб хазрат қабулини кутишиб ётишибди экан

Ушбу суратдагилар чапдан Тожикистонлик Шахобиддин қори ака камина Росиялик петр хозрда Пўлатжон ва татаристонлик Алижонлар билан савдо растасида қорилар учун чўпон тиктирмоқдамиз
Шом пайтида шом намозини адо қилиб бўлганимиздан сўнг кечки овкатга масжид ошхонаси кирдик.У ерда бизлардан ташкари юзга яқин мусафирлар бор эди.Улар дунёниг хар хим ўлкаларидан  Махмуд афандимни зиёратига келган мусулмон биродоримиз эди


Бу сурат кечки таомдан сўнг олинган булиб ошпаз ва шу ердан жой борган лар хаккига дуо қилишаётган пайт
Бу ИСМОИЛ ОҒА масжидини ички кўриниши
Яна бир ажабналарни тамони бор экан-ки бу масжидда аёллар хам намоз ўқишиб шу ерда тунаб колишан эка яни аёллар мадрасаси хам мавжуд экан.Уларга алохида тахоротхона намоххона ва емокхона мавжуд эканМасжид икки этаждан иборат бўлаб доим келди-кетди зиёратчилар ва мусафирлар билан гавжумва бу ерда болалар учун мужалланган кичик мадроасса  бор бўлиб болалар хам бу ерда диний таълим олишар экан
Бу сурат ИСМОИЛ ОҒА масжидининг олт тамондан кўриниши


Исмаил оға масжиди ЛОРД РАББИЙнинг ўғли Иброхим Исмаил ва СЕЙҲУЛ –Ислом тамонидан хижр ий 1136 милодий 1723 йилларда тарихий РУМЕЛИ аёллар Февкини ўрни га ўз уйига қурилган масжиддир.
Масжид.ғишт ва бир гумбаз қурилган .Асосий гумбаз икки тарафида уч кичик гумбаз мавжуд бўлган
1948 йилда  Истамбулда бўлган катта зилзила масжиднинг айрим қисмларига шикаст етади ва минораси вайрон бўлган.1952ларда бу ер отхона сифатида фойдаланилди ва 1952 йилнинг охирларида тамирланиб Хожи Хайдар Афанди тамонидан тамирланиб яна масжид сифатида фойдаланиб келинмоқда.
1954 йилдан 1996 йилгача бу ерда Махмуд афанде шайх хазратлари имомлик қилганлар
 
 
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров-рухшунос олим

(давоми бор)
 

Комментариев нет:

Отправить комментарий