ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 18 июня 2015 г.

авлиёлар юртига сафар


Авлиёлар юртига саёхат (1)
  Ассалому-алайкум хурматли дустлар!
Мен хизмат ташрифи билан шу ойнинг бошида Туркия Ресубликасида булдим.Аъйрим хотираларимни сизлар билан ўртоклашмокчиман 
   Мен сизларга энди озгина ТУРКИЯ тўғриси (билганимча)тўхталиб ўтмоқчиман.....
Мамлакатнинг расмий номи  
 Туркия Республикаси
Пойтахти
 Анкара, аҳолиси сони 3 750 000 киши.
Анкарада вақти:
06:28:16
(GMT+3)
Майдони:
780,6 минг квадрат км
Туркия Республикаси – Осиёнинг ғарбий қисмида ва бир қисми Оврўпанинг Жанубий қисмида жойлашган. Оврўпа қисмидаги Туркия Болгария ва Греция билан чегарадош. Осиё қисми эса, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Эрон, Ироқ ва Сирия билан чегарадошдир. Шимолда Қора Денгиз сувлари унинг чегараларини ювади, жанубда эса Ўрта Ер Денгизи ва Ғарбда Эгей ва Мармар денгизлари унинг қирғоқларини ювади. Бир сўз билан айтганда, Туркия – дунёда тўртта денгиз қирғоқларини ювувчи ягона давлат бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, бу давлат шарқ ва ғарбни бир-бирига боғловчи кўприк ҳамдир.

 
Сиёсий тузилиши
 Туркия – унитар давлат. Маъмурий жиҳатдан вилоятларга бўлинади (жами 76 та вилояти бор).
 Конституцияга мувофиқ Туркия Республикаси демократик, дунёвий ва ижтимоий-ҳуқуқий давлат ҳисобланади.
 Туркия бошқариш шаклига кўра - алоҳида турдаги аралаш (президент-парламент) республика. Сиёсий режими – ривожланаётган демократия. 1991 йилда Туркия коммунистик партиясини тақиқлаш бекор қилинган (1920 йилдан бери мавжуд бўлган).
 
Тили
 Давлат тили – турк тили. Туркияда шунингдек араб, француз, инглиз ва немис тиллари кенг тарқалган. 1928 йилда Мустафа Камал Отатурк араб ёзувини турк тилининг товушлари хусусиятларига мувофиқ ишлаб чиқилган лотин алифбоси билан алмаштирди.
 
Туркия аҳолиси
 70 млн киши. Туркия – аҳолиси ёш бўлган мамлакат. Мамлакатнинг шарқида ва жанубий-шарқида курдлар, Сурия чегараси бўйлаб араблар, Истанбулда бир неча минг греклар, Мардина туманида эса арамей тилида сўзлашувчи суриялик православ христианлар яшайди. Булардан ташқари мамлакатда бир неча ўн минглаб армони ва яхудийлар истиқомат қилади.
 
Туркия дини
 Асосий дин – ислом. Аҳолининг деярли 95% - мусулмон-суннитлар. Туркия анча диндор мамлакат бўлиб, бу ерда ислом қонунларига амал қилинади.
 
Географик ҳолати
 Туркия Европанинг  жанубий-шарқий қисмида ва Ғарбий Осиёда жойлашган. Мамлакат шимолий-ғарбда Болгария ва Греция, шимолда ва шарқда Арманистон, Грузия ва Эрон, жанубда Сурия ва Ироқ билан чегарадош. Туркияни Қора, Мармар, Ўртаер ва Эгей денгизлари ўраб туради.
 
Вақти
 Туркия шимолий Европа вақти бўйича яшайди: Москва вақтидан минус бир соат, Тошкент билан 2 соат фарқ  қилади; ўрта Европа вақтига плюс 2 соат.
 
Маъмурий бўлиниши
 Туркия 81 та илга (аввал вилоят атамаси ишлатилар эди) бўлинади. Ҳар бир иль туманларга ажралади, 2007 йил ҳолатига кўра жами 923 та туман мавжуд. Илнинг маъмурий маркази унинг марказий туманида жойлашган. Кўпчилик (ҳаммаси эмас) туманлар волост (буджак) ларга бўлинади. Норасмий равишда статистик мақсадларда иллар 7 ҳудудга гуруҳланган.
 
Ҳудудлар рўйхати:
 Эгей ҳудуди
 Қора денгиз ҳудуди
 Марказий Анатолия ҳудуди
 Шарқий Анатолия ҳудуди
 Мармара ҳудуди
 Ўрта ер денгизи ҳудуди
 Жанубий-Шарқий Анатолия ҳудуди
 
Валютаси
 Миллий валюта – Туркия лираси (халқаро белгиланиши – TRY), у 100 курушга тенг. Муомалада 1, 5, 10, 20, 50 ва 100 лиралик қоғоз пуллар, 1, 5, 10, 25 ва 50 курушлик тангалар ва 1 янги лира. Янги валютанинг номинали (2005 йилгача) аввал амалдаги бўлган турк лираси (TRL) дан 1 млн марта кичик. Деярли ҳамма ерда тўловда доллар ва евро қабул қилинади.
Валюталар алмашуви
Муомалада турк лираси мавжуд, у 100 қурушга баробардир. Айирбошлаш курси тез-тез ўзгариб туради. Шу сабабли, пулнинг ҳаммасини алмаштириш шарт эмас. Деярли ҳамма жойда тўловлар учун евро ва АҚШ доллари қабул қилинади. Банклар иш кунларида фаолият кўрсатадилар: душанбадан жумагача эрталаб 08:30 дан 12:00 гача ва 13:30 дан 17:00гача. Айирбошлаш шохобчалари эса, деярли ярим тунгача ишлайди, аэропортлардагилари эса, тинимсиз ишлайди. Меҳмонхона ва дўконларда асосан кредит карталари қабул қилинади, улар: Visa, American Express, Master Card ва бошқалар..
 
ИқлимиИқлими
 Январ ойидаги Анқаранинг ўртача ҳарорати -4°С дан +4°Сгачани ташкил этади, июлнинг ўратача ҳарорати эса, +15°С дан +30°Сгачани ташкил қилади. Истамбул иқлими юмшоқ, осмони, кўпинча, булут билан қопланган бўлади (январ ойида ўртача ҳарорат - +3 дан +9°Сгачани ташкил этади, август ойида эса, +20 дан +29°Сгача бўлади, сув ҳарорати эса, +23°Сни ташкил этади). Ўрта Ер Денгизи оромгоҳларида ёздаги ўртача ҳарорат +30°Сни ташкил этади, қишда эса, +15°С бўлади.
 Туркиянинг иқлими субтропик, ҳудуднинг баландлиги ва денгиздан узоқ-яқинлигига боғлиқ ҳолда температура ва намлик котига фарқ қилади. Эгей ва Ўрта ер денгизи қирғоқларида ёз жуда иссиқ ва қуруқ, қишда эса ёғингарчилик кўп бўлади. Бу ерда чўмилиш мавсуми апрелдан октабргача давом этади, бу пайтда қуёш нурлари ёрқин чароқлаб нур сочиб туради. Мармар денгизи соҳилларида ҳам худди шундай Ўрта ер денгизи иқлими ҳукм суради. Қора денгиз соҳили ҳам юмшоқ қиши ва илиқ  ёзи билан ажралиб туради, лекин бу ерда намлик даражаси анча юқори ва ёғингарчи анча кўп бўлади. Жанубий-Шарқий Анатолияда (Туркиянинг Европа қисмида) баҳорда Сурия саҳросидан чанг олиб келувчи шамол эсади.
 
Божхона қоидалари
 Туркияга исталган валютани олиб кириш эркин, олиб чиқиб кетиш эса чекланган: турк лирасини $1000 га эквивалент миқдорда олиб чиқиб кетиш мумкин. Туркия валютаси жуда бекарор, шунинг учун пулингизни мамлакатга келмагунча алмаштирманг, дарҳол ҳамма пулингизни алмаштирманг, анча паст қийматдаги қоғоз ва танга пулларни, юқорида кўрсатилгандан кўпроқ миқдорда қабул қилиб олманг: улар муомаладан чиқарилган. Қуйидаги миқдордаги маҳсулотларни божсиз олиб киришга рухсат этилади: сигарет – 400 донагача, ёки сигара – 50 донагача, ёки тамаки – 200 г гача; 1 кг гача кофе, кучли спиртли ичимликлар -  қопқоғи очилган 3 шиша; вино - қопқоғи очилган 2 шиша, совғалар - $200 дан ортиқ бўлмаган қийматда; косметика, парфюмерия ва озиқ-овқат маҳсулотлари – шахсий эҳтиёж чегарасида. Уй рўзғор буюмлари (совуткич, кир ювиш машиналари, телевизор, видеомагнитофон) – ҳар номдаги буюмдан биттадан, уларни сафар муддати тугаши билан мамлакатдан олиб чиқиб кетиш шарти билан. Шунингдек, иккита фотоаппарат, ихчам радиоприёмник, ёзув машинкаси, кинокамера ва ҳ.қ. ларни олиб киришга рухсат этилади. Заргарлик буюмлари ва бошқа қимматбаҳо буюмларни декларацияда кўрсатиш зарур.
 Мамлакатга виза бўйича кирилади. Уни аэропортдан учиб келишингиз билан олишингиз мумкин. Россия, Украина фуқаролари учун виза 20$ туради, ЕИ мамлакатлари фуқаролари учун эса – 30$.
 
Байрамлари
 Икки диний байрам Туркиянинг расмий байрамлари ҳисобланади. Бу Шакар байрами, у Рамазон ойидаги 30 кунлик рўза тугаши билан 3 кун давомида ўтказилади. Рамазон – муқаддас байрам (рўза). Бу вақтда 30 кун давомида диндор мусулмонлар эрта тонгдан кечки намозгача том истеъмол қилишмайди ва сув ичишмайди. Қурбон байрами (қурбонлик келтириш байрами) мусулмонлар исломга содиқлигини тасдиқловчи мусулмонларнинг энг катта байрамидир, у зулхижжа ойининг 10-санасидан бошланади ва Маккага ҳар йиллик хаж  сафарининг тугашига тўғри келади. Мусулмонларнинг икки байрамининг ҳар бирида магазинлар, банклар, музейлар ва муассасалар уч кунга ёпилади. Байрамлар ислом тақвими бўйича нишонланади ва ҳар йили турли вақтда ўтказилади.
 
Бошқа байрамлар:
 
 1 январь – Янги йил,
 23 апрель – Мустақиллик куни,
 19 май – Ёшлар куни,
 30 август – Ғалаба куни,
 29 октябрь – Республика куни.
Транспорти
 Туркияда энг оммабоп жамоат транспорти автобусдир. Шунингдек долмушлар – йўл ҳақи белгилаб қўйилган турли йўналишлар бўйича қатновчи таксилар бор. Автобус ёки долмушни тўхтатиш учун қўлни кўтариш кифоя. Йўл ҳақи анча арзон, ҳаракатланиш оралиқлари эса етарлича кичик. Улар тахминан соат 6.00 дан 24.00 гача қатнашади. Шунинг кўп сонли таксиларнинг хизматидан ҳам фойдаланиш мумкин, уларга ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлади. Фақат ёдингизда бўлсин, кечаси соат 12 дан эрталабки соат 6 гача икки карра қиммат тарифлар амал қилади.
 Агар зарурият туғилиб қолса, бир шаҳардан бошқасига қуйидаги усулларда бориш мумкин: самолёт (Turkish Airlines нинг ички йўналишлари тармоғи), паромлар  (Turkish Maritime Lines), темир йўл. Барча чипталарни олдиндан ажратиб олиб қўйган яхши.
Автомобиллар ижараси
 Барча моторлаштирилган транспорт воситалари ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган тақдиргина ижарага берилади. Барча автомобиллар “каско” суғуртасига эга. Ижаранинг минимал вақти – бир сутка, ўтиладиган йўл миқдори чекланмайди. Автомобиль тўлиқ, фара ва ойналарини ҳам ҳисобга олганда суғурталанганлигига ишонч ҳосил қилинг. Бензин мустақил сотиб олинади. Полициячилар рус ёки инглиз тилида сўзлашмасликлари мумкин ва Сизда воқеани тушунтириш имкони бўлмайди, бунда автомобиль ижарага олинган фирмага ва сайёҳлик оператори  вакилига содир бўлган воқеа тўғрисида қўнғироқ қилиш керак. Агар сиз йўл транспорт ҳодисасига учраб қолгудек бўлсангиз Сизга ҳодисанинг барча тафсилотлари ҳал қилинмагунча мамлакатни тарқ этишга рухсат бермасликлари мумкин, агар иш судгача ошириладиган бўлса, бу жараён яна ҳам узоқ давом этиши мумкин.
 
Электр
 220 V, 50 Гц. Туркияда икки тирқишли думалоқ вилкалардан фойдаланилади.
 
Магазинлари
 Туркия – харидорлар учун ҳақиқий жаннатдир. Бу ерда чармдан тайёрланган маҳсулотларга, нимпўстинларга, тўқимачилик маҳсулотларига, олтин, кумуш, ярим қимматбаҳо материаллардан ясалган заргарлик тақинчоқларига эътиборни қаратиш лозим. Турли хил ёдгорлик совғалари ва албатта шарқ ширинликлари турлари жуда кўп бўлиб, улар қариндошлар ва дўстлар учун сафардан энг яхши совға бўлади.
 Чармдан, пахтадан турли хил буюмлар, олтин безаклар, оникс ва мис буюмлар Туркияни харид қилиш учун жозибадор мамлакатлардан бирига айлантирди. Бундан ташқари, молларга қатъий нарх қўйилмагани сайёҳларга сотувчилар билан савдолашиш имконини беради. Магазинлар, одатда, эрталаб соат 9.30 дан соат 19 гача ишлайди. Тушликка танаффус соат 13 дан 14 гача. Дам олиш куни – якшанба. Истамбулдаги усти берк бозор ҳар куни, якшанбадан ташқари, соат 8 дан то 19 гача очиқ бўлади.
 
Алоқа
Мамлакатнинг телефон коди: + 90

 Туркияда телефон рақамлари етти хонали, ҳудуддаги шаҳарлар кодлари уч хонали. шаҳарлараро алоқага чиқиш - (0), халқаро алоқага чиқиш - (00). Меҳмонхонадан қўнғироқ қилгандан кўра, автоматдан қўнғироқ қилиш арзон тушади. қўнғироқ қилиш Таксофон учун жетонларни истаган почта бўлимида ёки киоскларда сотиб олиш мумкин. Жетонлар уч хил ўлчамда бўлади: кичкина (маҳаллий қўнғироқлар учун), катта (халқаро қўнғироқлар учун). Ўртачалари билан ҳар қандай қўнғироқларни тўлаш мумкин.
 Почтамтлар иш кунлари соат 8.00 дан соат 24.00 гача ва якшанба кунлари соат 9.00 дан 19.00 гача ишлайди. Халқаро хатларга аниқ тарифлар белгиланган. Европага юбориладиган хат учун 4000 туркия лири, АҚШ га хат жўнатиш учун 6000 лири тўлаш керак. Барча меҳмонхоналарда ва почта бўлимларида факс бор.
 Туркияда мобил алоқани иккита энг йирик оператор – Turkcell ва Telsim  таъминлайди.
 
Шошилинч телефонлар
 Полиция – 155, Тез ёрдам – 112, Ўт ўчириш хизмати – 110, Маълумотнома – 118. Почта ахбороти – 161.
 
Диққатга сазовор жойлари
(САФАР тасуротлари  машхур табиба аёл ОЙДИИНХОНИМНИ кабринни зиёратидан бошладим,

давомида батафсил танишасиз)
Ойдин Солих Украинанинг Луганск шахрида 1943 йил туртинчи мартида тугилган, мактабда укиб юрган пайтларидаёк халк мединицасига кизиккан. Аввал Украинадаги медицина техникумини, кейин Тошкент Давлат Университетининг билогия факултетини битиради.


Адуқодир  НУРМУХАММАД ўғли  САТТОРОВ -рухшунос олим


Комментариев нет:

Отправить комментарий