ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 18 июня 2015 г.

авлиёлар юртига саёхат-2


Авлиёлар юртига саёхат (2 давоми)
  Ассалому-алайкум хурматли дустлар!

Эй дўстларим, оламга айлангизлар саёҳат
                                     Вужудингиз, танангиз чунон топади роҳат.
Обу -ҳаво, шаҳарлар қувонч берар дилларга,
                                         Мириқиб дам оласиз, қилажаксиз фароғат!    





Туркиянинг бирон бир шаҳрига борманг томошабоп жой албатта топилади. Анқарада – Анатолий цивилизацияси музейи, биринчи навбатда қайта қуриб мачитга айлантирилган авлиё София собори билан машҳур бўлган Истамбул қалъаси атрофидаги эски шаҳар. Еттита минорали Едикуле қасри, Гексу саройи, Мармар минора, Босфор бўғозининг қирғоқлари бўйлаб қурилган қалъанинг 4 асрдаги Валентин акведуки, Топкапи сарой мажмуи, антиклик, истилочилар, шарқ қадимги буюмлари, турк ва мусулмон санъати музейлари ва бошқ., Авлиё Ирина черкови, хорал монастир черкови,  Авлиё Богородица черкови, шунингдек Аҳмад мачити (Кўк мачит), Микримохи, Салим-Истилочи, Боязид, Сулаймон, Аюп ва бошқа мачитлар, ер ости сарой–сув омборлари алоҳида диққатга сазовор жойлардир.

 Агар Сиз Анталияда бўлиб қолсангиз эски Қалъаичи даҳасини, Адриан дарвозасини (мелоддан аввалги 130-й.), Археология музейини албатта бориб кўринг. Анталиянинг рамзи бўлган Иивли минорасини (XI аср) бориб кўришни унутманг. Анталиянинг тоғли ҳудудларида шаршараларга ва қарстли сув ҳавзалари гўзаллигидан баҳра олинг. Кемер шаҳрида қадимги Фазелис порт шаҳрининг ҳаробаларида Александр Македонскийнинг қабри жойлашган.
 Трабзон шаҳрида – Олтин бошли Момо Ҳово ва авлиё Евгений черковлари бор бўлиб, улар мачит ва монастирга айлантирилган.
 Измир Гомернинг ватани  сифатида диққатга сазовордир. Унинг яқинида Милет, Эфес ва Троя каби қадимги шаҳарлар ҳаробалари, шунингдек Памуккале (“пахта шаҳар”) ва Ялова курортлари жойлашган.
 
 Аспендос кўплаб гўзал иншоотлар шаҳридир, архитектор Зеноннинг театр-саройини ва римликларнинг гумбазли акведукини бориб кўринг.
 Мира – Ликиянинг қадимги пойтахти сизни қояларда қирқиб ишланган ўзининг некрополи (қабристони) билан лол қолдиради, ва албатта христианлар зиёрат қиладиган авлиё Николай черковини бориб кўринг, чунки бу ерда Авлиё Николай Чудотворец архиепископ бўлган.

 Нимасини айтасиз, Туркиянинг барча ҳудуди антик ёдгорликларга тўла – Троя ҳаробалари, Милет, Присна, Дидима, Конья ҳаробалари, Пергам, Эфес, Геркулес Дарвозаси, Боррус порти, Каппадокия, Афина ибодатхонаси вайроналари.
Иқтисоди
 Мамлакат иқтисодиётида саноатнинг улуши 28% атрофини, қишлоқ хўжалиги – 15% ни, қурилиш – 6%, хизматлар 51% ни ташкил этади. Саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида қайта ишлаш саноати энг катта улушга эга (84%, қурилишни ҳам ҳисобга олганда). Тўқимачилик, кўнчилик, озиқ-овқат, кимё, фармацевтика соҳалари, энергетика, металлургия, кемасозлик, автомобилсозлик ва электр маиший товарлар ишлаб чиқариш ривожланган. Сайёҳлик динамик тарзда ривожланаётган тармоқ ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Шарқий Осиё мамлакатлари томонидан рақобат туфайли Туркиянинг тўқимачилик саноати таноззулни бошидан кечирмоқда (-12% 2005 йилда). Энг тез ўсаётган тармоқлардан автомобиль (+9,6% 2005 й.) ва кимё саноатининг (7,2%, 2005 й.) ажратиб кўрсатиш мумкин. 2010 йилда Туркия иқтисодий қувватига кўра дунёда 15 ўринни эгаллаган эди. Айни пайтда эса аграр давлатдан индустриал давлатга ўтиш ҳолатида турибди. Р.Т. Эрдоган бошчилигидаги бошқарувчи партиянинг (АКР) тўғри иқтисодий сиёсати туфайли Туркия иқтисодиётнинг ўсишида ва ривожланишда улкан ютуқларга эришмоқда (2010 йилда иқтисодининг ўсиши бўйича фақат Хитойдан орқада қолмоқда). Туркия 2008-2009 йиллардаги жаҳон инқироз юмшоқ шаклда ўтди. 2010 йилнинг 1 январидан 100 курушга тенг (Ykr) янги турк лираси (TRY, YTL) муомаладан олиниб, ўшандай номиналдаги турк лираси (TL) киритилди. Эски пуллар 2009 йилнинг 31 декабргача тўловда қабул қилинади. Қоғоз пулларни Марказий банкда ва Ziraat банкларида кейинги 10 йил мобайнида алмаштириш мумкин, тангалар эса фақат 2010 йилнинг охиригача ярайди.
 
Саноати
Ишлов берувчи саноат ва энергетика
 1950-1960 йиллар ичида мамлакатни индустриаллаштириш тез суръатлар билан кечди. 1970-йилларда ишлов бериш соҳаларида барча иш кучининг тахминан 15% и банд эди, 1993 йилда эса 21% эди, уларнинг ЯИМ даги улуши эса 1952 йилдаги 12% дан  1995 йилда 30,6% гача ўсди. 1996 йилгача, Туркия Европа Иттифоқи билан божхона битимини имзолагандан сўнг мамлакат саноати маълум даражада тарифлар ва квоталар билан чет эл рақобатидан ҳимояланган эди, бунинг натижасида маҳаллий товарларнинг кўпчилигининг нархлари сунъий равишда ошириб юборилган эди.
 Барча индустриал ишлаб чиқаришнинг ва унда банд бўлган аҳолининг тахминан ¾ қисми Истанбулда ва Измирда ва бу шаҳарларга ёндош бўлган Мармар ва Эгей денгизларининг қирғоқ олди туманларидаги шаҳарларда тўпланган. Бошқа муҳим саноат марказлари Анқара, Чуқурова ҳудуди, шунингдек Қора денгиз соҳилидаги Зонгулдак ҳисобланади, у ерда тошкўмир қазиб олинади ва унинг яқинида, Қорабюк ва Эреглида иккита йирик металлургия комбинати қад кўтарди. 1993 йилда пўлат эритиш тахминан 10,3 млн т га етди.
 Бутун мамлакат бўйича унча катта бўлмаган корхоналар мавжуд бўлиб, улар ҳам ишлаб чиқаришга ўзларининг салмоқли улушларини қўшмоқдалар. Туркия саноатининг етакчи тармоқларидан бири тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати ҳисобланади.
Нефтни қайта ишлашни Батма, Измит, Мерсиндаги Алиоға давлат заводлари амалга оширади.
 Мамлакатда табиий газни қазиб олиш 90-йилларда бошланди. Газга эҳтиёж Анқара, Истанбул, Измоил газ заводлари маҳсулотлари ва қайта ишлаш заводларидаги йўл-йўлақай газларни суюлтириш ҳисобига ҳам қаноатлантирилмоқда.
Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, асосан фосфатли ва азотли минерал ўғитларни ишлаб чиқариш Измир ва Истанбул ҳудудида жойлашган.
 Резина саноати автомобиль шиналарини ишлаб чиқарувчи тўртта замонавий заводлар билан ифодаланади. Хусусий корхоналарда мотоцикл, велосипедларнинг покришкалари ва камералари ишлаб чиқарилади. Бошқа бир тармоқ – бу резина пойафзал, шунингдек резинотехник маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир.
Қора ва рангли металлургия. Қора металларни ишлаб чиқариш қора металлургиянинг учта давлат корхонасида жамланган – Қорабуюк, Эрегий ва Искандерун комбинатларида. Охиргисида пўлат ҳам эритилади. Мис эритиш ҳам амалга оширилади. Алюминий саноати корхоналари ҳам мавжуд. Умуман олганда рангли металларни ишлаб чиқариш ўсиб бораётган эҳтиёжни қондирмайди.
Машинасозлик ва электротехника саноати даставвал йиғувчи корхоналарнинг ташкил этилиши ҳисобига ривожланди. Бу соҳада айниқса хусусий капиталнинг иштироки фаол намоён бўлди. Машинасозлик тармоқлари: транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва йиғиш, темир транспорт воситаларини қуриш, темир йўллар, вагонлар, совуткичлар, дизель-моторлар. Таъмир заводлари мавжуд, кемасозлик Истанбулда ва Измирда ривожланган. Верфларда шаҳар ва унча узоққа чўзилмаган каботаж линиялар учун кемалар, автомобиль паромлари қурилади. Қурилма ва эҳтиёт қисмларининг катта қисми импорт қилинади. Ўрта ва йирик монтаж кемаларини Туркия чет элдан сотиб олади.
Станоксозлик ишлов берувчи саноатнинг тармоғи сифатида мамлакатда яқинда ташкил этилди. Токарлик, фрезерлик, пармалаш станокларининг айрим моделларни йиғиш чет эл фирмаларининг лицензияларига кўра амалга оширилади. Қозонхона ва совуткич қурилмалари, саноат газ печлари хусусий фирмаларнинг унча катта бўлмаган яхши жиҳозланган корхоналарида тайёрланади. Хусусий сектор чет эл капитали билан ҳамкорликда маиший техника ишлаб чиқаради - газ печлари, плиталар, тикиш машиналари, велосипедлар, калориферлар.
Электротехника саноати ривожланмоқда. Электроизометрлар, маиший электр асбобларини саноат ишлаб чиқариши чет эл фирмаларининг лицензияларига кўра юз беради.
 Радио ва электрон саноати – телефон, радио- ва телетехника, электрон аппаратурани ишлаб чиқариш, ЭҲМ ни йиғиш.
Электроэнергетика. Туркияда энергетика объектларини қуриш, фойдаланиш ва электр энергиясини тақсимлаш асосан давлат қўлида тўпланган. Агар 60-70-йилларда электроэнергетиканинг асосий ривожланиш суюк ёқилғи (нефть) негизидаги иссиқлик энергетикаси бўлган бўлса, энди эса шахсий энергия манбаига: лигнит, гидроресурслар, табиий газ, геотермал қуёш энергияси ва шамол энергиясига устувор йўналтирилган тамойил қўйилган.

Электр энергияси ишлаб чиқариш 1963 йилдаги 4 млрд кВт/соатдан 1995 йилда 86,3 млрд кВт/соатгача ўсди. Унинг катта қисмини саноат корхоналари истеъмол қилади, аммо ундан маиший эҳтиёжларга фойдаланиш ҳажми ортиб бормоқда. Аҳоли пунктлари, шу жумладан қишлоқ аҳоли пунктлари электрлаштирилган. 1995 йилда ҳамма электроэнергиянинг 3/5 қисми иссиқлик электростанцияларида ишлаб чиқарилар эди, қолган қисми эса гидростанцияларда ишлаб чиқариларди. Туркияда 1970-йилларнинг бошида ишга туширилган Евфрат дарёсидаги Кебан ГЭСи ва Қизил-Ирмоқ дарёсидаги Хирфанли ГЭСи энг йирик гидроэнергетика объектлари бўлди.
 Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш учун Атом энергияси бўйича Комиссия ишламоқда. АЭС қуриш учун лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
 Мамлакатда 50 та ГЭС ва 30 та ИЭС ишламоқда. 90-йилларда электр энергия ишлаб чиқариш 54,3 млрд кВт•соатни ташкил этди. Аҳоли жон бошига истеъмол қилиш 926 кВт•соатни ташкил этди. Электроэнергия тақчиллиги мавжуд.
 Туркия қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ва кон саноати маҳсулотларининг экспортчиси ҳисобланади.
 
Қишлоқ хўжалиги

 Туркия ўзига хос мамлакатдир. Асосан, ҳозирги вақтда мамлакат бюджетинниг катта қисмини сайёҳлик ташкил этади. Бироқ қишлоқ хўжалиги ҳам бу ерда муҳим ўринни эгаллайди. Аслида, фикрлаб кўрилса, қишлоқ хўжалиги мамлакат иқтисодиётида етакчи муҳим ўринни эгаллайди. Аҳолининг 57% шу тармоққа жалб қилинган. Шу вақтгача ҳам у меҳнатни сарфлаш бўйича асосий соҳа бўлиб келмоқда. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги ҳиссасига мамлакат ЯИМ ининг тахминан чораги тўғри келади ва 60% ини қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг экспортдан солиштирма оғирлиги ташкил этади. Туркия кўп жиҳатдан ўсимликшунослик билан ҳам (тахминан 58%) шуғулланади, чорвачиликка тахминан 30% тўғри келади, 6% - бу ўрмон хўжалигидир, 1% эса балиқчиликка тўғри келади. Туркияга саёҳатлар мамлакат тўғрисида кўпроқ билиб олишга ёрдам беради. Пляжда дам олиш – бу албатта, яхши, лекин бу мамлакатга бориб, ундаги ҳаёт ва шароит, анъаналари ва аҳолиси тўғрисида билмаслик уят. Туркия экин экиладиган ер ҳажми бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллайди. Туркияда энг кўп дон экинлари етиштирилади  - тахминан 85%. Мамлакатнинг ғарб томонида суғориладиган ерлар кўпроқ. Мамлакатдаги қулай жанубий иқлим туфайли экинларнинг 10% ини мевали дарахтлар ташкил этади. 7,6% майдонни ёғ экинлар эгаллайди, 2,5% ини пахта эгаллайди. Маккажўхори, қанд лавлаги, картошка, фундук, шунингдек ёғ экинлари ҳамда чой экин майдонлари доим кенгайтириб борилмоқда. Туркияга саёҳатлар мамлакатнинг иқлими тўғрисида  аниқ хулоса чиқаришингизга имкон берди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, бу ернинг иқлими субтропик иқлим. Шунга қарамай мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди ҳам маданий экинларни етиштиришга тўғри келавермайди. Унинг кўп қисмини тоғлар эгаллайди. Рельефининг бундай бўлиниши ва шу муносабат билан ҳаво массаларининг нотекис тақсимланиши мамлакатда турли хил иқлимли ҳудудларни яратди.
Пойтахтимиздан Туркиянинг Истанбул шаҳрига ҳар куни ҳаво қатнови йўлга қўйилган. Ўзимизнинг авиакомпания билан бир қаторда «Turkish airlines» авиакомпанияси самолётлари ҳам Тошкент билан Истанбул орасида парвоз қилмоқда. Ушбу авиакомпания ҳақида гап кетганда, дунёнинг энг кўп нуқтасига авиақатновларни амалга оширувчи биринчи рақамли авиакомпания эканини ёдга олиб ўтиш жоиз. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий компаниямиз Анталья, Бодрумга ёз ойларида чартер рейсларни амалга оширади. Албатта, ушбу туризм марказларига тўғридан-тўғри учиб боришнинг ўз гашти бор. Бироқ, Истанбул орқали учиб боришга тўғри келса-чи, келинг шундай рейснинг бир нечта ижобий томонлари ҳақида гапирмаса хам булавради....

Ташкентдан 17.50да кутарилган таёрамиз Туркия вакти билан 21.30 Истамбулнинг АТАТУРК халкаро аэропортига қўнди.Тун булишига карамай одам гавжум булиб ташқарида ёмғир ёғаётган эди.Паспорт текшириш постидан эсон-омон ўтиб  богаж булмига ўтдим. Бир арава олмоқчи эдим  аравани назорат қилиб турган йигит бир лира деди.Мен унга 5 ақш доллори берган эдим у пулимни лирага айлантириб сўнг менга кайтимини кайтариб берди ва бир лира тангани мен аравалар турадиган жойга бориб кулфга солдим ва бир арава олдим уни етаклаб багажлар турадиган жойга келиб юкимни чикишини кутдим ва юкларини олиб ташкарига чикдим.Шунда тунги Туркия вактида 23лар ўзбекистон вқтида эса 01 бўлган эди.
Аввалдан тайинланган мехмонхонага етиб борганимда  тунги соат 02 .20 бўлиб қолган эди...

Кетма кет келган эхоли озон овозидан уйғониб кетдим ва туриб мехмонхона атрофидаги жоме масжидига номоз ўқиш учун бордим.Мен  турган мехмонхона атрофида масофалари 300-400-500 м атрофида айланада тўртта масжид бўлиб хохлаган инсан хохлаган масжидига кириб тоат-ибодатини қилиши мумкин
Ибодатдан сўнг мехмонхонага қайтиб келиб эрталабки нануштани истемол қилиб бизлар турган мехмонхонадан ўн км лар атрофида узоқликда жойлашган  Истанбулнинг Онадўли ёқасидаги Қоража Аҳмад қабристонига Таниқли биолог олим, сўнгги йилларда халқ табобати соҳасида катта изланишлар олиб борган доктор Ойдин Солиҳ қабрини зиёрат этишдан бошладим
                                     Ойдин Солиҳ қалбида   тилаклар бисёр эди,
                                     Зукко, тетик олима  сезгир ва ҳушёр эди.
                                     Тиббиёт оламида    яратди кашфиётлар,
                                     Ҳар қандай беморларга    яқин дўст..у, ёр эди.
   


Ойдин Солиҳнинг халқ табобатига оид изланишлари талабалик чоғларидан бошланганини хотирлайдилар. Кейинчалик Ойдин Солиҳ Тошкентда бошлаган изланишларини Туркияда давом эттириб, у ерда юзлаб беморларни табобат йўли билан даъволашга эришган.
Муҳими, Ойдин Солиҳ қўллаган шифо услублари Ислом дини ва шариат талабаларига мослиги билан бошқа миллатдаги мусулмонлар орасида ҳам каттагина қизиқиш уйғотган.
2008 йилда Ойдин Солиҳ ўзининг узоқ йиллик тажрибаси асосида «Ҳақиқий тиббиёт (йўқотилган шифо изидан)» деб номланган китобини нашр эттиргач, унинг довруғи дунё ўзбеклари ва туркий миллатлар орасида ёйилган эди.
Оллоҳ xасталикни шифоси билан яратган Туркияда фавқулодда катта қизиқиш билан қабул қилинган китоб тез орада дунёнинг ўзбек ва турк тилларида сўзлашувчи мусулмонлари орасида тарқалиб кетди.
​Китоб муқаддимасида шундай дейилган: «Доктор Ойдин Солиҳ касалликларнинг асл сабабларини ва уларга қарши инсонннинг чорасиз эмаслигини, Оллоҳ ҳар xасталикнинг шифосини ҳам яратганини эътироф этиб, буни далил ва исботлар билан бизга тақдим этади. Бу китоб нафақат узоқ йиллар олиб борилган изланишларнинг илмий хулосаси, балки беморларга тақдим этилган конкрет рецептлар мажмуаси ҳамдир».

                                     Улуғ алломалардек   шоҳ асарлар яратди,
                                      Илм..у, фанда ниҳо    зўр ва бетакрор эди.
                                      Ёзган асарларнинг   саноғи, салмоғи кўп,
                                      Барча касалларга ҳам  шифо, малҳам бор эди.
Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли-рухшунос олим
(Давоми бор )


Комментариев нет:

Отправить комментарий