ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 1 июня 2015 г.

амир Темурга бағишланди


пресс-релиз

“Мамлакатимизнинг марказида, қадимий ва гўзал пойтахтимиз – жонажон Тошкентимиз ўртасида қад кўтарган улуғ бобомиз сиймоси халқимизга фахр ва ғурур бахш этмоғи муқаррар! Бу сиймо мард, танти, ҳалол ва ғайратли халқимизни бирлаштиришда, жипслаштиришда, иймон-оқибатли бўлишда, қудратли келажагимизни қуришда бизга янги-янги куч-қувват ва шижоат бағишлайди”.
И.Каримов

Соҳибқирон Амир Темур қурган буюк давлат ва унинг ворислари бўлган темурийлар идора этиб келган салтанатлар жаҳон тарихида улкан из қолдирганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.  Бу сулола вакиллари салкам беш юз йил давомида юрт бошқардилар, жаҳон тарихига муносиб шаклу шамойил беришда, дунё маданиятини ривожлантиришда катта хисса қўшдилар.
Буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллудини мустақиллик йилларида кенг миқёсда нишонлаяпмиз ва бу ушбу инсонга нисбатан кўрсатилган эҳтиром белгисидир. Бобомиз хотирасини ҳар қанча қадрласак арзийди.
ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида Халқаро Амир Темур фонди, “Шарқ аёли” Халқаро аёллар жамоат фонди билан ҳамкорликда “Темурийлар меросининг умуминсоний қадриятларни ривож топишида тутган ўрни” мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи директори Х.Т.Файзиев, Халқаро Амир Темур фонди раиси Н. Н. Ҳабибуллаев ҳамда  “Шарқ аёли” Халқаро Аёллар жамоат фонди раиси С.Г.Турсунбаевалар очиб бердилар.
Давра суҳбатида  “Шарқ Аёли” Халқаро Фондининг “Баркамол авлод – Ватан фахри” Дастури иштирокчилари Тошкент шаҳар  Мирзо Улуғбек тумани 64-сонли умумтаълим мактаби қошидаги кичик академия аъзоларининг “Амир Темурнинг туғилиши ва болалик даврининг ёритилиши”; Ўзбекистон давлат Консерваторияси “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, фалсафа фанлари номзоди Т.С.Расулованинг “Амир Темур - Осиё машъали  ёҳуд Соҳибқирон тақдирининг белгилари”; “Олтин мерос” Халқаро Фондининг Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Ш.Ашурованинг “Амир Темур дунёқараши ривожида туғилган юртининг ўрни”; ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи илмий ходими Д.Қурбонованинг “Олис юртлардаги меросимиз”; Бухоро шаҳри  “Дунё оналари – севувчи қалблар ҳаёти”  Ижтимоий-маданий лойиҳа бағишлови муаллифи М.Ф.Фармонованинг “Темурийлар – бағрикенглик ва ҳамкорлик ҳукмдорларининг ёрқин тимсоли”; Наманган Давлат университети доценти, фалсафа фанлари номзоди З.Исхоқованинг “Ҳўжа Аҳмад Яссавий ва Амир Темур”; Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси, тарих фанлари номзоди, Ўзбекистон жаҳон иқтисодиёти ва  дипломатия университети француз тили кафедраси доценти Г.Эргашхўжаеванинг “Амир Темур муқаддас деб билган юрт”; ЎзРФА Темурийлар тарихи давлат музейи катта илмий ходими М.Жониевнинг “Соҳибқирон - қадим элчилик анъаналарининг содиқ давомчиси” номли маърузалари тингланди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқаро Амир Темур фонди раис ўринбосари Тўлқин Ҳайитнинг “Амир Темур хазинаси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, иштирокчиларга Козоғистон Республикаси Сайрам драматик театри актери А.Хонхўжаев “Амир Темур монологи”ни ўқиб берди.
Тадбир сўнгида меҳмонларга Темурийлар тарихи давлат музейининг экспозиция заллари бўйлаб сайёҳат уюштирилди.     

Комментариев нет:

Отправить комментарий