ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 25 апреля 2015 г.

махала-1


  Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди…2


Кенг оламни кезсангиз,кенг жахонни кўрасиз,
Кенг жахонни кўрсангиз,ғурурларга тўласиз.
Одамлари хилма-хил,бир-биридан чиройли,
Олам элин кўрганда ,ғоят хурсанд бўласиз....

Шундан сўнг бизлар Ўзбекистон  мусулмонллар идорасига зиёратга бориб у ерди Муқаддас ҚУРОН ни ўзбек тилига таржима қилган Абдулазиз Мансур зиёратига кирдик ва суратга тушдик ва уни дуосини олдик убшу сурат ундан эсталик


Лозим топсангизлар мен шайх АБДУЛАЗИЗ МАНСУР хазратлари тўғрисида билганимни сизларга етказсам....
 Динимиз, Ватанимиз равнақи йўлида ўзларининг илмий жасоратлари билан катта жонбозлик кўрсатган софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқан пок инсондир. Бу киши ҳурматга сазовор, ардоқланишга арзигули инсон. Чунки, устозимиз бутун кучларини, ақл-идрокларини, билим ва зеҳнларини, қалб қўри-ю ғайратларини ҳали-ҳануз шогирдларига бахшида этиб келаётган заҳматкашлардандир.  Қуръон Карим илми, Муҳаммад а.с.нинг суннатларини халққа тушунарли қилиб ўз тилларида етказиш ўта буюк, масъулиятли ҳамда машаққатли  ва давомли меҳнатни, сабр-тоқатни талаб қиладиган савобли ишлардан саналади. Устозимиз ана шундай машаққатни ўз елкаларига олган ҳолда, мустақиллигимиз шарофати билан, 2004 йилда

махалладошлар -2


Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди…2(давоми)

Саёҳатни ҳуш кўрар барча яхши одамлар,
       Саёҳат билан ўтса, кошки фурсату дамлар.
Умрингиз узаяди, яшнаб кетар дилингиз,
      қалбингизда  қолмайди заррача ғубор, ғамлар

Зиёратлардан сўнг хаммамиз бизларни Ташкентдаги уйимизга дам олгани келдик.бу ерда озгина дам олиб овқатланиб бўлиб  МАВЛУДИ ШАРИФни ўқидик. Мавлуди шарифни Бахтиёржон хожи ака ва имом Боходиржонлар биргаликда ўқишди
Мавлуд тўғрисида билганларимни сиз азизларга айтиб ўтмоқчиман..


сурат мавлуди шариф ўқилаётган пайт олинган
Мавлуд - таваллуд чоғ, туғилган пайт демакдир. Мавлуд кечаси Рабиул аввал ойининг 11 ва 12 кунлари орасидаги кеча. Сарвари оламнинг (алайҳиссалом) туғилган кунлари, барча мусулмонларнинг байрамидир.
Расулуллоҳ дунёга келганида амакиси Абу Лаҳабнинг жорияси Сувайба “Укангиз Абдуллоҳ ўғиллик бўлди” деб хушхабар келтирганида хурсанд бўлганидан “Унга сут бериш шарти билан сени озод этдим” деган эди. Шу сабабдан Абу Лаҳабнинг азоби ҳар Мавлуд кечасида енгиллайди. Мавлуд кечаси қувониб, бу кечага ҳурмат кўрсатган мусулмонлар беҳисоб  савобларга муяссар бўлишади. Ҳофиз Муҳаммад ибн Жазари Шофий айтадики: “Абу Лаҳабни тушида кўриб ҳолини сўраганларида “Қаттиқа азоб чекяпман. Лекин Расулуллоҳнинг

среда, 1 апреля 2015 г.


Бало офат қор ёғди

Айни баҳор чоғида,
Бало офат қор ёғди
Фақат бало офат мас,
Ғирт касофат қор ёғди


Бодом ўриклар қийғос
Гуллаб мева тикканди.
Тамом ўлдирди барин
Зўр талофат қор ёғди..

Уч ой қишда ёғмаган
Бу қор қаёқдан келди
Ўз вақтида ёғмасдан
Бе шарофат қор ёғди.



Бутун мева гулларин.
Еб ва ғажиб ташлади
Барча борликка тўймас,
Бир очофат, қор ёғди..

Бахор билан қиш асли
Бир-бирига тескари.
Ўртада бор ёвузлик
Чин ғилофат қор ёғди..

Жанатмакон ўлкамиз
Ажиб қорга буркалди..
Бундай холи қолмади
Хар музуфор ,қор ёғди

Одамларда инсаф ва
Диёнат  қолмаганди
 Шу Боиси ким ОЛЛОҲдан
Бу “МУКОФАТ” ,қор ёғди

Бундай ишлар тарихда
Бўлар жуда камдан-кам
Афсоналарда хам йўқ
Чин хурофат ,қор ёғди

Эй Сухайлий ,тавба қил,
Оллох иродаси бу
Иложин йўқ хеч энди
Бало офат қор ёғди
Cухайлий ,Узбекистон,30.03.2015

среда, 18 марта 2015 г.

tabrik


        

Ассалому-алайкум қадирли ватандошлар
Ҳурматли дўстлар,акалар-укалар,     опа-сингиллар!
3000 минг йилдирки Наврўз дунё бўйлаб миллонлаб одамларнинг умид
лахзалари бўлиб келади. Биз орзиқиб кутадиган бахор, яшариш ва янгиланиш  рамзи Наврўзи олам қутлуғ қадам ила ўлкамизга кириб келмоқда.
Наврўз барчамиз учун азал-азалдан аввало табиат уйғониши,шарқано Янги  йил дебончаси, энг қадимий асл  миллий байрам сифатида  мўтадил фурсатдан фойдаланиб ,мунаввар кунларда  она табиатдан  бахра олиб ,сумалак,халим ,гўжа ва кўксомса каби бахорий неъматлар тортилган дастирхон артофига Наврўз қувончларини ўз яқинлари, аразлашган дўсту-ёрлар, опа-сингиллар,ака-укалар шу бахонада ярашиб бахорий нематлардан бархам кўришларини ОЛЛОХИМдан сўраб қоламан. Барчангизга  сихат-саломатлик, тинч-тотувлик тилаб хурмат ва эхтиром ила Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

Кенг оламга гуллар сочиб,
              саҳий бўлиб, келар Наврўз,
Тонг саҳарда сабо бўлиб,
              қирлар ошиб, елар Наврўз!   
 Харир либослар эгнида,
             келинчакдек нозланади,
Бутун борлиқ - табиатни
             гуллар билан белар Наврўз!


суббота, 14 марта 2015 г.

йиғлади


            ЙИҒЛАДИ   

                                        МУСУЛМОН ОЛАМИНИНГ
                                    ЭНГ УЛУҒ АЛЛОМАСИ ШАЙХ
                                 МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД
                                     ЮСУФ ЎҒЛИ ЖАНОБЛАРИГА
                                             ИККИНЧИ ҚАСИДА


                              Улуғ Ҳазрат ўлди деб, барча инсон йиғлади.
                              Барча инсон не экан, еру осмон йиғлади.

                              Ушбу мудҳиш воқеа келтирди аза, мотам,
                              Фақат Ўзбекистонмас, олам..жаҳон йиҳлади.

                              Шарқу ғарб, шимолга, хатто жанубга етди,
                              Ер юзининг ҳар бурчи, ҳар тўрт томон йиғлади.

                              Осойишта, тинчликда ўтар эди кунимиз,
                              Бу оғир мусибатдан аҳли замон йиғлади.

пятница, 6 марта 2015 г.

Хурматли онажонлар


Ассалому-алайкум Мухтарама Оналар
 қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!

Табиат уйғониб, тобора чирой очаётган мана шу шукуҳли айёмда сиз, азизларни, сизлар орқали бутун Дунё аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз, аёл зотини Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси, деб улуғлаймиз!

четверг, 5 марта 2015 г.

аёл мадхи


АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири



                            АЁЛ МАДҲИ

Дунёга келтирдинг – онамсан,
Мен учун тенги йўқ оламсан.
Ёритдинг ҳамиша йўлимни,
Севикли қизимсан – боламсан.
Бормикан сендайин иболи,
Ўзбекнинг фаришта аёли.