ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 25 апреля 2015 г.

махала-1


  Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди…2


Кенг оламни кезсангиз,кенг жахонни кўрасиз,
Кенг жахонни кўрсангиз,ғурурларга тўласиз.
Одамлари хилма-хил,бир-биридан чиройли,
Олам элин кўрганда ,ғоят хурсанд бўласиз....

Шундан сўнг бизлар Ўзбекистон  мусулмонллар идорасига зиёратга бориб у ерди Муқаддас ҚУРОН ни ўзбек тилига таржима қилган Абдулазиз Мансур зиёратига кирдик ва суратга тушдик ва уни дуосини олдик убшу сурат ундан эсталик


Лозим топсангизлар мен шайх АБДУЛАЗИЗ МАНСУР хазратлари тўғрисида билганимни сизларга етказсам....
 Динимиз, Ватанимиз равнақи йўлида ўзларининг илмий жасоратлари билан катта жонбозлик кўрсатган софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқан пок инсондир. Бу киши ҳурматга сазовор, ардоқланишга арзигули инсон. Чунки, устозимиз бутун кучларини, ақл-идрокларини, билим ва зеҳнларини, қалб қўри-ю ғайратларини ҳали-ҳануз шогирдларига бахшида этиб келаётган заҳматкашлардандир.  Қуръон Карим илми, Муҳаммад а.с.нинг суннатларини халққа тушунарли қилиб ўз тилларида етказиш ўта буюк, масъулиятли ҳамда машаққатли  ва давомли меҳнатни, сабр-тоқатни талаб қиладиган савобли ишлардан саналади. Устозимиз ана шундай машаққатни ўз елкаларига олган ҳолда, мустақиллигимиз шарофати билан, 2004 йилда
биринчилар қаторида бир қанча диний асарлари билан бирга “Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири” ни ёзиб, кенг халқимиз оммасига тақдим этган зотлардандир. Ундан бошқа яна “Ақоид матнлари”, “Нақшбандия тариқатига оид қўлёзмалар фиҳристи”, “Ахлоқ одобга оид ҳадислар”, “Мусулмончиликдан илк сабоқлар”, “Ҳаж ибодати қоидалар”, “Ислом гиёҳвандликка қарши”, “Минг бир фатво”, “Минг бир ҳадис”, “Унвон ал-баён”, “Атвоқ аз-заҳаб” “Минг бир фатво”, “Фиқҳул акбар”, “Ақоид матнлари” каби бир неча асарларга муаллифлик ва таржимонлик қилдилар. Бу асарлари, таржима ва тафсир китоби ҳозирда юртимизнинг барча диний доргоҳларида муқаддас манба сифатида ўқитиб келинмоқда.
Устоз Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари 1944 йили Фарғона туманида туғилганлар. Ўрта мактабни битирганларидан сўнг ҳарбий хизматга чақирилдилар. Кейин Олтиариқ тумани, Марғилон шаҳридаги Ватан равнақи учун хизмат қилганлар. 1975–79 йиллари Имом Бухорий  номидаги  Тошкент Ислом олий маъҳадида таҳсил олиб, уни тугатиб, “Совет Шарқи мусулмонлари”  журнали таҳририятида масъул котиб вазифасида ишладилар. 1980–81 йиллари Судан Араб Республикаси Ислом университетида таҳсилни давом эттирди. 1982–2006 йиллари диний  идора  Фатво  бўлими мудири, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида илмий ходим, “Мовароуннаҳр” нашриёти мудири, Вазирлар  Маҳкамаси  ҳузуридаги  Дин  ишлари  бўйича қўмита бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, Тошкент Ислом университети проректори каби масъул лавозимларда хизмат қилди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосаридир.
Шайх  Абдулазиз  Мансур амалга  оширган  “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири” қайта-қайта нашр қилинди. Устоз “Саҳиҳи Бухорий”ни таржима ва шарҳ қилиб, икки жилдда нашр эттирган. Шайх Абдулазиз Мансур Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида тузилган диний адабиётлар  нашри  бўйича  махсус ҳайъат раисидир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур 2006 йилдан Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Халқаро Ислом Фиқҳи Академияси аъзоси, 2013 йилдан  Ислом Олами Уюшмаси таъсис кенгаши аъзосидир.


 ушбу сурат шайх хазратлари билан уларни ишхонаси олдида туширилди.Пастда домла Сухалий,орка тамонда махала имом хатби Боходиржон хожи ,камина ва шайх хазратлари

Истиқлол йиллари Ўзбекистон мусулмонлари идораси қулай шароитларга эга энг замонавий бинога кўчирилди. Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида улуғ аждодлар тарихини тадқиқ қилиш, улар хоки ётган жойларни обод этишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган давр мобайнида Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Имом Мотуридий, Аҳмад Фарғоний, Бурҳониддин Марғиноний, Ҳаким Термизий каби кўплаб алломаларимизнинг мерослари ўрганилиб, улар абадий қўним топган масканлар обод этилиб, қутлуғ зиёратгоҳларга айлантирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида хизмат қилаётган таниқли уламоларимиз, олимларимиз, имом-хатиб домлаларимиз, мударрисларимиз, ноширларимиз ва бошқа ходимларнинг ҳам ушбу ютуқларда муносиб ҳиссалари борлиги бизни қувонтиради.
Халқимиз маънавиятини юксалтириш, диний ва миллий қадриятларимизни тиклаш ишларида тажрибали имом-хатиблар меҳнати, диний илм масканлари, “Мовароуннаҳр” нашриёти, Имом Бухорий халқаро марказининг фаолияти алоҳида аҳамият касб этмоқда. Тинчлигимиз, ақидавий бирлигимизни бузғунчи оқимлар хуружидан ҳимоя қилишда,  ёш авлод қалби ва шуурига муқаддас динимизнинг соф инсонпарварлик, илм-маърифат ва меҳр-мурувват каби юксак фазилатларга чақириғини сингдиришда уламоларимиз, устозларимиз, имом-хатиб домлаларимизнинг меҳнатлари самарали бўлаётир.

У ердан сўнг бизлар шу ерда жойлашган Имом АЛ БУхорий номли ислом унверсетига ва ёни ёнидаги кўхна музайга кирдик.Бу музайни 
Абу Бакр Мухаммад Қаффол Шоший мақбараси деб аташар экан  Бу ерди БОБОХОН ЭШОН хазратлари қўйилган экан..
Мен озгина БОБОхон эшон хазратлари тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман...

Эшон Бобохон ҳазратлари 1858 йилда Тошкент шаҳрининг “Ҳазрати Имом” маҳалласида, таниқли диний арбоб Абдулмажидхон ибн Юнусхон Эшон оиласида таваллуд топганлар. Оталари ўз даврининг нуфузли олимлари бўлганлар ҳамда кўп йиллар мобайнида “Мўйи Муборак” мадрасасида мударрислик қилганлар. Эшон Бобохон диний таълимни оталари  Абдулмажидхон Эшондан олганлар. Сўнгра “Бекларбеги” мадрасаси мударриси таниқли олим Баҳодирхон Махдум ибн Муҳаммадхон Эшонда таълимни давом эттирганлар.

1870 йил Бухорога “Мир Араб” мадрасасида таҳсил олиш учун борганлар.     Ўша  йилларда таниқли олим, нақшбандия тариқати шайхларидан Домла Икромча ҳам илм олганлар.

Шундан сўнг у киши Тошкентда “Кўкалдош” мадрасасида илм таҳсилини давом эттирадилар.

Эшон Бобохон ҳазратлари етти ўғил, икки қизга  яхши таълим-тарбия бериб вояга етказдилар. Булардан ҳозирда қизлари Сафияхон ая табаррук  ёшда бўлиб, юртимиз, фарзандлар, набиралар, абиралар ҳақига дуо қилиб ўтирибдилар.

Эшон Бобохон фиқҳий соҳада Ўрта Осиё ҳанафийлик мазҳаби иш юритадиган нақшбандия тариқатининг пири муршидларидан эди. 1912 йилда Эшон Бобохон қайноталари Сиддиқхўжабой ва ўғиллари Саидкамолхон билан биринчи ҳаж сафарига чиқадилар. Бутун сафар  182 кун давом этади.

Октябрь тўнтаришидан сўнг Эшон Бобохон ҳанафий олим ўлароқ, фаолиятида мўътадилликни сақлаб, янгича шароитлар билан ҳисоблашиш, қисман мослашиб бўлса ҳам, халқни ношаръий ишлардан қайтариб туриш зарур деб ҳисобловчи муфтийларга ҳамфикр бўлдилар. Шунга қарамай, Эшон Бобохон ва оила аъзоларини ҳукмрон большевиклар партияси кучли таъқиб ва таҳдид остига олади.

Эшон Бобохоннинг 13 кишидан иборат оиласини “Ҳазрати Имом” маҳалласидаги ҳовлисидан 1928 йил декабрь ойида  совет ҳукумати вакиллари мажбуран кўчирганлар, ўзларига эса беш минг сўм солиқ солганлар, “Тўламасангиз Тошкентдан чиқариб юборамиз”,  деб жуда оғир азоб берганлар.

Пировардида, Эшон Бобохон оила аъзолари билан Қорасаройдаги, у кишига онасидан мерос қолган “Қўрғонча” деб аталмиш дала ҳовлига кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Сўнг у ерда куз-қиш мавсумида яшаш учун шароит йўқлигидан, маҳаллий арзон ашёлардан фойдаланиб, пахса уй қуришади, жуда оғир шароитда яшаб туришади.

1937 йили Эшон Бобохоннинг шахсий кутубхоналаридаги қимматбаҳо китобларни, арабча қўлёзма асарларни иккита юк машинага ортиб олиб кетишади. Булар у кишига завжалари Саломатхон ая ва унинг ота-онаси ҳадя килган китоблар эди.

“Муфтий”, “Шайх” каби лавозимларни кўтариб юришнинг ўзи совет даври учун бир мардлик намунаси бўлган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак ҳадисларидаги: “Бир замонлар келадики, динни ушлаш чўғни ушлашдек бўлади, ушласа қўли куяди, ташлаб юборса, ўчиб қолади”, - деган башоратлари шу бўлса керак.

Иккинчи жаҳон уруши авжига чиққан паллада золимлар мустабид тузум ҳукуматига дин керак бўлиб қолди. Марказдан барча динлар вакилларининг диний ҳаётларини қисман тикланишига, 1942 йил охирида эса Россиянинг турли шаҳарларида диний марказлар очилишига рухсат беришган. Бутун Ўрта Осиё минтақаси бўйлаб Россияда мусулмонлари диний бошқармаси иш бошлагани, масжидлар очилгани ҳақида хушхабар тарқалди.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларини бирлаштирувчи диний марказ ташкил этишни Эшон Бобохон ҳазратлари анчадан буён дилга тугиб келардилар. Чунки Росссия мусулмонларининг ягона диний бошқармаси, Ўрта Осиё у ёқда турсин, бошқа минтақалар, масалан, жуда кўп мусулмон халқлар яшайдиган Кавказортидан ҳам минглаб чақирим узоқда – Уфа шаҳрида жойлашган эди. Дин ходимлари жуда қаттиқ сиқувга олинган йиллар, келажакка умид билан боқувчи Эшон Бобохон, фарзандларимдан кимдир ҳаётини тўлиғича дин хизматига бағишловчи бўлади, деб ишонар, умид қилар эдилар.

Ўша йилларнинг мураккаб сиёсий шароитида муфтий Бобохоновларнинг донолик ва журъат билан юритган фаолияти минтақада Ислом чироғи каби нур таратди. Уларнинг бош ҳаётий вазифалари минтақада Ислом динини сақлаб қолиш, советлар мамлакатининг Ўрта Осиё ва Қозоғистондек  (Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Қозоғистон)  улкан ҳудудда исломий аҳкомларни ёйишдан иборат эди.

Шу йилларда Эшон Бобохон билан Зиёвуддин қори Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларини бирлаштириш жараёнини тезлатишнинг бош ташаббускорларидан бўлиб майдонга чиқдилар.

1943 йил охирларидан эътиборан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати раиси, муфтий Шайх Эшон Бобохон энг муҳим диний масалаларни муҳокама килиш учун Ўрта Осиёнинг турли бурчакларидан таниқли уламоларни мунтазам Тошкентга таклиф эта бошлади.

Муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон 1957 йили Қуръони каримни нашрга тайёрлаш ташаббускори бўлдилар.  

Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон мамлакат мусулмонларининг диний ҳис-туйғуларини уйғотиш, Ислом динига ишонч-эътиқодини мустаҳкамлаш ҳаракатининг беғараз ташкилотчиси, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати асосчиси, раиси ва беш республиканинг биринчи муфтийси сифатида кўп миллатли мусулмон халқлари хотирасида муҳрланиб қолдилар. Муфтий Эшон Бобохон 1957 йил 5 июнь куни  99 ёшида вафот этдилар. Аллоҳ таоло у кишини Ўз раҳматига олган бўлсин!

Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, Ҳазрати Имом мажмуасидаги Абу Бакр Мухаммад Қаффол Шоший мақбараси ёнбошига дафн қилинганлар.

Давоми бор

Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров-рухшунос олим

Комментариев нет:

Отправить комментарий