Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий
маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди…2(давоми)
Саёҳатни
ҳуш кўрар барча яхши одамлар,
Саёҳат билан ўтса, кошки фурсату
дамлар.
Умрингиз узаяди, яшнаб кетар
дилингиз,
қалбингизда қолмайди заррача ғубор,
ғамлар
Зиёратлардан
сўнг хаммамиз бизларни Ташкентдаги уйимизга дам олгани келдик.бу ерда озгина
дам олиб овқатланиб бўлиб МАВЛУДИ
ШАРИФни ўқидик. Мавлуди шарифни Бахтиёржон хожи ака ва имом Боходиржонлар
биргаликда ўқишди
Мавлуд
тўғрисида билганларимни сиз азизларга айтиб ўтмоқчиман..
Мавлуд - таваллуд чоғ, туғилган пайт демакдир. Мавлуд кечаси Рабиул аввал ойининг 11 ва 12 кунлари
орасидаги кеча. Сарвари оламнинг (алайҳиссалом) туғилган кунлари, барча
мусулмонларнинг байрамидир.
Расулуллоҳ дунёга
келганида амакиси Абу Лаҳабнинг жорияси Сувайба “Укангиз Абдуллоҳ ўғиллик
бўлди” деб хушхабар келтирганида хурсанд бўлганидан “Унга сут бериш шарти билан
сени озод этдим” деган эди. Шу сабабдан Абу Лаҳабнинг азоби ҳар Мавлуд кечасида
енгиллайди. Мавлуд кечаси қувониб, бу кечага ҳурмат кўрсатган мусулмонлар
беҳисоб савобларга муяссар бўлишади. Ҳофиз Муҳаммад ибн Жазари Шофий
айтадики: “Абу Лаҳабни тушида кўриб ҳолини сўраганларида “Қаттиқа азоб
чекяпман. Лекин Расулуллоҳнинг
дунёга келганини хабар берган жориямни қувонганимдан озод этганим учун, ҳар йил рабиул-аввал ойининг 12 кечаси азобим енгиллашади” деди.” Абу Лаҳабдек бир ашаддий кофирнинг азоби шу кеча туфайли енгиллашадиган бўлса, бу улуғ Пайғамбарнинг умматидан бўлган бир мўмин Унинг туғилган кунида севиниб, молини тўғри жойларга тарқатиб, зиёфат бериб, шу тариқа Пайғамбарига бўлган севгиси-муҳаббатини намоён қилса, Аллоҳу таоло уни жаннати билан сийлайди. (М.Насиҳат)
дунёга келганини хабар берган жориямни қувонганимдан озод этганим учун, ҳар йил рабиул-аввал ойининг 12 кечаси азобим енгиллашади” деди.” Абу Лаҳабдек бир ашаддий кофирнинг азоби шу кеча туфайли енгиллашадиган бўлса, бу улуғ Пайғамбарнинг умматидан бўлган бир мўмин Унинг туғилган кунида севиниб, молини тўғри жойларга тарқатиб, зиёфат бериб, шу тариқа Пайғамбарига бўлган севгиси-муҳаббатини намоён қилса, Аллоҳу таоло уни жаннати билан сийлайди. (М.Насиҳат)
Оламларнинг сарвари бўлмиш Расулуллоҳ жанобимиз Мавлуд
кечасида Асҳоби киромга зиёфат бериб, дунёга келган вақтларидаги ва
болаликларида бўлган воқеаларни айтиб берардилар. Ҳазрати Абу Бакр ҳам
халифалигида Асҳоби киромни тўплаб, Расулуллоҳ жанобимизнинг туғилган вақтида
рўй берган фавқулодда ва ғайритабиий ҳодисаларни айтиб берардилар. Бу кечада
Расулуллоҳнинг туғилган вақтида воқе бўлган ҳолларни, мўъжизаларни ўқиш,
тинглаш ва ўрганиш катта савобдир. Шу куни ёки эртасига рўза тутишнинг зарари
йўқ. Тутса яхши бўлади, савоб берилади. Ислом олимлари Мавлуд кечасига жуда
катта эътибор қаратганлар. Ҳазрати Мавлоно: “Мавлуд ўқилган ердан балолар даф
бўлади”- деб айтган. Мавлуд кечаси Қадр кечасидан кейинги энг қийматли кечадир
Аср
намози пайтида бизлар хазрат МУХАММАД СОДИК қабрларин зиёратига бордик.у ерда
курон тилавт қилиб қабр атрофида ва масжит атрофида суратга тушдик суратлардан
намуна
Улуғ
Ҳазрат ўлди деб, барча инсон йиғлади.
Барча инсон не
экан, еру осмон йиғлади.
Ушбу мудҳиш воқеа келтирди аза, мотам,
Фақат Ўзбекистонмас,
олам..жаҳон йиҳлади.
Шарқу ғарб, шимолга, хатто жанубга етди,
Ер юзининг ҳар
бурчи, ҳар тўрт томон йиғлади.
Осойишта, тинчликда ўтар эди кунимиз,
Бу оғир
мусибатдан аҳли замон йиғлади.
Аза, мотам ёйилди бутун олам..жаҳонга,
Шум хабарни
эшитган яхши, ёмон йиғлади.
Кимлар буни рост деди, кимлар эса ишонмас,
Кўпчиликнинг
кўнглида шубҳа, гумон, йиғлади.
Садоқатли муридлар ўзларини тутолмас,
Аммо ношуд
бандалар балки ёлғон йиғлади.
Эшитганлар
барчаси васвасага тушдилар,
Ҳолдан кетиб
баъзиси, қуриб дармон йиғлади.
Бутун
о л а м аҳлини талвасага солди
у,
Исломият элида
аҳли “Қуръон” йиғлади.
КЎКЧА жомеъ масжидининг кечки пайт кўриниши,мехмонлар масжитдан чиққан
пайтда олинган.Бу масжитнтинг олт тамонидан кўриниши
Лозим
топсангизлар мен КЎКЧА масжиди тўғрисида тўхталиб ўтсам.....
КЎКЧА – Шайх Зайниддин жомеъ масжидини ўтмишда Тошкентдаги 4 даҳадан
бири ва дарвоза номи. Манбаларда Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам аталган.
Шаҳарнинг ғарбий қисмида, асосан, ҳозирги Шайхонтоҳур тумани ҳудудида
жойлашган. Даҳа ҳудудини чуқур жарликлар кесиб ўтган. Чегараси шарқдан Сағбон
кўчасининг шарқидан, жануби-шарқ тарафидан Қуйи Бўзсув бўйлаб (ҳозирги Маннон
Уйғур ва Самарқанд дарвоза кўчаси оралиғидан) ўтган. Бу ерларнинг ғарбида Кўкчаликларнинг
боғлари ва полизлари (мавзелари) бўлган. Асосан Кайковус ва унинг
шохобчаларидан суғорилган. Кўкча даҳасининг чорбоғлари Назарбек, Кўксарой ҳамда
Келес дарёси бўйларидаги жойларда бўлган. 19-аср ўрталарида Кўкчада 3 дарвоза
(Сағбон, Чиғатой ва Кўкча) бор эди. Аҳолиси, асосан, кўнчилик билан
шуғулланган. Масалан, 1871 йилда даҳадаги 695 устахонадан 341 таси кўн-тери,
218 таси косибчилик устахонаси бўлган. Кўкчада 7 хумдон, 22 тегирмон, 22
обжувоз, 34 мактаб, 4 мадраса (Эшон Бўрихўжа Сақичмоний, Шукурхон, Ҳофиз
Кўҳакий, Шарифбой), 60 масжид, 14 та қадамжой-мозорлар (Лангарота, Яланғочота,
Ваққосота, Қўйчимозор ва бошқалар) бўлиб, шундан энг машҳури Шайх Зайниддинбобо
қабристони ҳисобланган.
Кўкчанинг
олт тамондан кўриниши
«Кўкча»
атамаси дастлаб 14-аср охиридаги Тошкент дарвозалари рўйхатида келтирилганлиги
тарихчи Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандийнинг «Тарихи жадидайи Тошканд» асарида қайд
этилган. «Кўкча» номи баъзи тадқиқотчилар фикрича, «коҳча» – қалъача
номидан, бошқа бир тадқиқотчилар фикрича эса «кўҳча» – тоғча, тепалик,
баландлик номидан олинган. Бинкат ҳудуди 11–12-асрларда ғарб томонга кенгайиши
натижасида ҳозирги Чорсудаги, Кўкалдош мадрасаси, Хожа Аҳрор жоме масжиди
ўрнашган ер ва улар ортидаги тепалик («Кўҳча») ғарби ва шимолидаги ҳудудлар
ўзлаштирилиб янги турар жой мавзелари, бўлғуси Кўкча даҳаси вужудга келган.
Буни 18–19-асрларда бу ерга келган рус сайёҳлари ҳам қайд этишган. Масалан,
хорунжий Потанин 1829–30 йилларда Тошкентда бўлганида, «Шаҳар марказида хийла
баланд дўнглик (кўҳча) жойлашган бўлиб, шаҳар аҳолиси у ерда тез-тез сайиллар,
байрамлар ўтказиш учун тўпланадилар. Бу ердан шаҳар ҳудуди худди кафтдек кўзга
ташланиб туради», деб ёзган. «Кўкча»
атамаси Ўрта Осиёнинг бир қанча жойларида учрайди. Масалан, Я.Fуломов «Хоразм тарихи» асарида Кўкча-3
қабристони Кўкча тепалиги яқинида жойлашганини ёзади. Тошкент қалмоқларга тобе
бўлган даврда (18-асрнинг 20–40-йиллари) шаҳар ўрдаси Кўкчада бўлганлиги ҳақида
манбаларда узуқ-юлуқ маълумотлар учрайди. Масалан, савдогар Нурмуҳаммад Алимовнинг
(1735) ёзишича, «Шаҳарни идора этган ўн киши (олийнасаб хўжалар) Кўкча
дарвозаси олдидаги ўрдада яшайдилар». Одатда, қалмоқ хонлари ноиблари шу ерда
қароргоҳ қуришган, уларни шаҳар марказига қўйишмаган. Кўкча дарвозаси шаҳарнинг
шимолидаги кўчманчи халқлар, элатлар билан иқтисодий, савдо алоқаларини
ривожлантиришда, уларнинг ҳужумидан мудофаа этишда катта роль ўйнаган. Масалан,
Бухоро хони Абдуллахон II
қўшини 1579 йилда Тошкентни қамал қилганида, асосий кучларни айнан Кўкча
дарвозасига қаратган. Кўкчаликлар 42 кун мобайнида ғанимнинг шаҳарга киришига
йўл қўймаган. Абдуллахон Шоҳрухиядан махсус қозонлар келтириб, уларни порох
билан тўлдириб, Кўкча дарвозаси тагига қўйиб портлатгандан сўнггина шаҳарга
киришга муваффақ бўлган.
1865 йилда Тошкентни босиб олишда рус отлиқ қўшинлари Кўкча
дарвозаси орқали кирганлиги «Тарихи жадидайи Тошканд»да қайд этилган. Муҳаммад
Солиҳхўжанинг ёзишича, Кўкча дарвозаси Шайх Зайниддинбобо қабристонидан 1800
қадам масофада жойлашган. Бу ҳозирги Янгишаҳар маҳалласи бошидаги гузарга тўғри
келади. Кўкчанинг ҳозирги ҳудудида кўп қаватли турар жой, маъмурий ва жамоат
бинолари, касалхоналар, енгил саноат корхоналари қурилган.
Давоми
бор
Абдуқодир
Нурмухаммад ўғли Саттров-рухшунос олим
Комментариев нет:
Отправить комментарий