Машҳур уйқусизлар
Қирқ беш ёшли Конард Фондерштрасс Германиянинг Фрайберг шаҳри клиникасига бир неча ойлардан бери ухламаётганлигидан нолиб келганида, шифокорлар унинг чиндан ҳам уйқусизлик касалига дучор бўлганлигига ишонишмади. Олимлар хулосасига кўра, ҳар қандай инсон бундай узоқ муддатда барибир бир-икки соат мизғиб олиши керак.Беморнинг касаллигини аниқлаш учун унга 8 соатлик махсус мослама улаб, уйқусизлигини текшириб кўрмоқчи бўлишди. Белгиланган муддат ичида Конард атиги бир неча минутгина пинакка кетди, қолган вақтларда эса тамоман ўзини ҳушёр тутди.
Фондерштрасснинг қисқа муддатли уйқусида ҳеч қандай ўзгариш сезилмади, яъни ҳушёрликда кечди. Шифокорлар тўплаган маълумотлар уларнинг мижози тўрт-беш ойдан бери ухламаган деган хулосани келтириб чиқарди.



