Ҳорун Яҳё. Анжир: мукаммаллиги яқиндагина кашф қилинган мева
Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан. («Тин» сураси, 1-оят)
«Тин» сурасининг биринчи оятида анжирнинг қайд этилиши бу мева келтирадиган фойдалар нуқтаи назаридан доноликнинг энг ёрқин тимсолидир.
Анжирнинг инсон учун фойдалари
Анжир бошқа ҳар қандай мева ёки сабзовотга нисбатан кўпроқ толага (томирга) эга. Бир дона қуритилган анжирда икки грамм (0,07 унция) тола мавжуд: бу тавсия этиладиган кунлик истеъмолнинг 20% ини ташкил этади. Сўнгги ўн беш йил ичида олиб борилган тадқиқотлар ўсимлик меваларидаги толалар ҳазм қилиш системасининг мунтазам ишлаши учун жуда муҳим эканлигини аниқлади. Маълумки, озиқ-овқатлардаги толалар ҳазм қилиш системасига ёрдам беради ҳамда улар саратон касаллигининг айрим шакллари хавфини ҳам камайтиради. Парҳезшунослар толага бой бўлган анжир ейишни кўпроқ тола истеъмол қилишнинг идеал усулидирдебҳисоблашади.





