Кариес нима?
Кариес – бу тиш тўқималарининг парчаланишидир.
Оғиз бўшлиғидаги бактериялар тиш атрофида тўпланиб, тиш қарашини ҳосил қилади.
Шакар, крахмал ва турли суюқликлар тиш қараши билан алоқага кириб, тиш эмалини
эритадиган кислотали муҳитни ҳосил қилади. Бундай муҳит эса кариеснинг пайдо
бўлишига олиб келади.Шуни эсда сақлаш лозимки, таркибида оқ қанд бўлган ширин ёпишқоқ озуқаларни кўп миқдорда истеъмол қилиш, ҳамда озиқ-овқат ва ҳар хил ичимликларни тановул қилгандан сўнг оғиз бўшлиғи гигенасига риоя қилмаслик ҳам кариеснинг пайдо бўлишига олиб келади.
Тишларни
кариесдан қандай ҳимоя қилмоқ лозим?
Кариеснинг ҳосил бўлишга оғиз
бўшлиғида яшовчи бактериялар Streptococcus mutans сабабчидир. Улар оқ қандни
сут кислотасига айлантиради, бу кислота эса тиш эмалини емиради. Ушбу
бактериялар инсон оғиз бўшлиғида яшайди ва тишларга ёпишиб қолган углеводли
овқат қолдиқлари билан озуқланади. Уларни озуқадан маҳрум қиламан десангиз,
оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилинг, тишларни кунида икки марта (эрталаб нонуштадан
сўнг ва кечқурун уйқудан олдин), энг яхшиси эса, ҳар овқатланганингиздан сўнг
ювинг.Биласизми, агар тиш оралиқларини ва тиш билан милк туташган жойларни ювиб турмаса, бу жойларда патоген флора ривож топади.



