Буйрагингиз ҳақида ҳамма нарса
Нефролог шифокор, тиббиёт
фанлари номзоди Нозима Бобожонова маслаҳат берадиНефритми ё гломерулонефрит?
Буйракнинг яллиғланишидан келиб чиқадиган нефрит (ёки гломерулонефрит) да асосан буйрак коптокчаларининг томирлари ҳам зарарланади. Касаллик кўпинча ангина ёки стрептококклар қўзғатувчи юқори нафас йўллари хасталигидан кейин юзага келади. Баъзида ўпка яллиғланиши, дифтерия, тошмали терлама ёки ич терлама, қаттиқ совқотиш ҳам нефритга сабаб бўлиши мумкин.
Буйрак тушиши
Нефроптоз – буйракнинг тушиши (яъни, ўз ўрнидан пастга силжиши) демакдир. Туғма нефроптоз буйракни ушлаб турувчи бойламларнинг нимжонлиги оқибатида келиб чиқса, орттирилган нефроптоз эса шикастланиш, баъзан қисқа фурсатда жуда ориқлаб кетиш натижасида ёки ҳомиладорликдан сўнг қорин девори мушакларининг кучсизланиши оқибатида келиб чиқади. Дастлабки босқичда буйракнинг пастки қисми қўлга илинса (соғ одамда буйрак қўлга уннамайди), иккинчи босқичда буйрак тўлиқ сурилади, учинчи босқичда ҳар томонга суриладиган бўлиб қолади. Нефроптознинг бошланғич даврида бемор деярли ҳеч нарса




