Аксирдим,
алҳамдулиллаҳ!..
| 01 Май 2014
“Аллоҳ таоло аксирганни севади, эснаганни ёмон кўради”
(Бухорий ривояти)
(Бухорий ривояти)
Мутахассисларнинг
таъкидлашича, аксириш бурун тешиги ҳамда нафас мускулларининг тебранишли
ҳаракати билан ҳавони бир онда оғиз ва бурундан чиқариш ҳодисаси. Аксириш билан
вужудимизда:
- Мия ва юрак томирлари кенгаяди;
- Кўзёши каналлари очилади;
- Оддий нафас олиш билан чиқмаган ўлик ҳаво чиқиб кетади;
- Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни, дам олади);
- Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади.

Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, аксириш жараёнида кўзлар косасидан чиқиб кетиши мумкин экан.
Ҳамд айтиш
Аксирганда
“Алҳамдулиллаҳ” дейиш Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тавсиялари.
Бу ҳақида ҳадиси шарифларда бундай дейилади: “Сиздан бирингиз аксирган пайтида
“Алҳамдулиллаҳ” десин...” (Бухорий ривояти);
“Аксирганда Аллоҳга ҳамд айтиш ҳар дардга даводир” (Ҳоким ривояти).
Аксирганда ҳамд айтиш билан вужудимизга берган енгиллиги, бир он тўхтаган юрагимизнинг яна ишга тушириб, ҳаётга қайтаргани ва юқорида санаб ўтилган кўплаб фойдалар учун Аллоҳга шукрона келтирамиз.
Демак, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аксирган кимсанинг Аллоҳга ҳамд айтиши хусусида қатъий кўрсатма берганлар. Ҳатто унутган кишига буни эслатиб қўйишни вазифа қилганлар: “Аксириб, ҳамд айтмаган кишига эслатиш учун “Алҳамдулиллаҳ” денг! Чунки аксирганнинг ҳамд айтиши ҳар дардга даводир” (Дайламий ривояти).

Жавоби қандай бўлади?
“Сиздан
бирингиз аксирганида “Алҳамдулиллаҳ”, десин. Ёнидагилар ҳам унга “Ярҳамукаллоҳ”
(Аллоҳ сенга раҳм қилсин), деб айтишсин. Аксирган ҳам бунга жавобан “Яҳдина ва
яҳдикумуллоҳ” (Сизу бизга Аллоҳнинг ҳидояти бўлсин), десин” (Абу Довуд
ривояти).
“Ширъа”да келтирилади: “Аксирганга ташмид айтиш тиш ва қулоқ оғриғидан сақлайди”.
“Ярҳамукаллоҳ” дейиш ташмид деб номланади. Мўминлар орасида меҳр-муҳаббат ёйилиши ва Аллоҳнинг раҳматига васила бўладиган ташмиднинг аҳамияти ҳадиси шарифда шундай билдирилади: “Алҳамдулиллаҳ”, деган кишига “Ярҳамукаллоҳ”, дейиш мўминнинг мўминдаги ҳақларидандир” (Бухорий ривояти).
Анасдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнларида икки киши аксирди. Жанобимиз улардан бирига “Ярҳамукаллоҳ”, дедилар, иккинчисига айтмадилар. Иккинчи киши деди:
– Фалончи аксирди, унга “Ярҳамукаллоҳ” дедингиз, аммо менга айтмадингиз.
– У одам “Алҳамдулиллаҳ”, деди, сен эса ҳамд айтмадинг, – жавоб бердилар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)” (Бухорий ривояти).
Аксирган кишига “Соғ бўлинг!” дейиш
Акса урган кишига “Соғ бўлинг!” дейиш, аксирган пайтда юрак бир тўхтаб, кейин яна уриб кетиши кўзда тутилса, мантиқ жиҳатидан тўғри келади. Аммо “Алҳамдулиллаҳ” дейиш билан Аллоҳга шукрона айтган ва суннатга амал қилган бўламиз. Бу эса бизга савоб қозондиради.

Давомли аксирган кишига...
Абу
Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Биродарингизга уч мартасида
ташмид айтинг, ундан ортиқ аксирса, тумов бўлибди” (Абу Довуд).
Термизийдан ривоят қилган ҳадисда эса шундай дейилади: “Аксирган кишига уч мартасида ташмид айтинг. Кейингиларига хоҳланг, ташмид айтинг, хоҳламасангиз, йўқ”.
ОдоблариТермизийдан ривоят қилган ҳадисда эса шундай дейилади: “Аксирган кишига уч мартасида ташмид айтинг. Кейингиларига хоҳланг, ташмид айтинг, хоҳламасангиз, йўқ”.
Аксирганда
қаттиқ овоз чиқиши ва атрофга майда туфукчалар сочилиши табиий. Бунинг олдини
олиш учун киши оғзини қўли ёки бирор нарса билан тўсиши ҳам саломатликка фойда,
ҳам одобга тўғри келади.
Абу Ҳурайра айтадилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аксирганларида қўллари ёки рўмолча билан муборак оғизларини тўсар, шу билан овозларини пасайтириш ва оғизларини беркитишга ҳаракат қилардилар” (Термизий ривояти).
Буларнинг барчаси намоздан ташқарида аксиришга тегишли. Намоз ичида аксирган кишининг овоз чиқармай “Алҳамдулиллаҳ” дейиши, намозига зарар бермайди. Аммо аксирган кишига намоздаги кишининг ташмид айтиши намозни бузади (Абу Довуд ривояти).

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи
тайёрлади
тайёрлади
Комментариев нет:
Отправить комментарий