Бугунги кунда жуда кўп кишилар шифокорларга бўғимлардаги
оғриқлардан шикоят қилиб боришмоқда. Қуруқ статистика сонларига биноан ҳар
бир учинчи киши бўғим оғриғидан азият чекмоқда. Бу дарднинг пайдо бўлиш
сабаблари эса кундан кун ортиб бормоқда:
- биринчидан, гиподинамия (камҳаракатлик), яъни тегишли меъёрда жисмоний
оғирликнинг йўқлиги сабабли мушакларнинг заифлашуви ва тана вазни ошиши
туфайли бўғимларга бўлган оғирликнинг ортишидир;
- иккинчидан, синтетик дори-дармон ва вакциналарни қабул қилиш, нотўғри
овқатланиш, экологиянинг бузилиши ва турли хил руҳий зарбалар каби сабаблар
бўғимлардаги яллиғланиш ва дегенератив жараёнлар ривожини келтириб
чиқармоқда.
Одатда артроз ва артрит хасталиги билан касалланган беморларга шифокор ёзиб
берган дори-дармонлар (оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дорилар)
оғриқ ва яллиғланиш реакциясини босишга қаратилган бўлиб, аслида улар
хасталикнинг асл сабабларини йўқ қилмайди, балки вақтинча оғриқ
симптомларининг намоён бўлишини бартараф этиб туради.
Ўз инояти ила барча дардларга даво юборган куч-қудрат Эгаси бўлмиш Аллоҳга
ҳамду-санолар бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам айтдилар:
"Аллоҳ дардларни нозил қилган, улар билан бирга даво усулларини
(дориларни) ҳам. Кимдир уларни билади, кимдир билмайди”. (Бухорий)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам яна айтдилар:
"Даволанишнинг энг яхши усули қон олдиришдир”. (Бухорий, Муслим)
Ҳурматли китобхон, тизза бўғими – инсон танасидаги энг катта бўғим бўлиб, у
танадаги иккита энг узун суякни боғлайди ва туриш, юриш, зинага чиқиб-тушиш
ва ҳ.з.лар каби кўпгина жисмоний ҳаракатлардаги муҳим вазифаларни амалга
оширади.
Тиззага шикаст етказилиши, қарилик, тана вазнининг ошиши ҳамда кўп марталаб
тепага кўтарилиш ва пастга тушишлар туфайли тиззаларнинг қаттиқ чарчаши
сабабли уларга ўтказилган доимий босим натижасида бўғим тоғайлари юпқалашади
ва заифлашади, бу эса тиззада қаттиқ оғриқларнинг пайдо бўлишига олиб келади
ва тизза қуйидаги кўринишга келади:
Ҳижомат бу хуружни даволашда
жуда яхши дармон бўлиб, у тоғайларни озиқлантирувчи ҳужайралардан суюқликни
чиқаришга ёрдам беради, тоғайларнинг ишқаланиш даражасини камайтириб дардни
секинлаштиради ва Аллоҳ марҳамати ила ҳижомат беморга самарали таъсир этади,
инша Аллоҳ.
Шу сабабли биз тиззалари билан боғлиқ дардлари борларга ҳижомат қилишни
тавсия этамиз.
Бу ҳолатда ҳижомат қуйидаги усулда амалга оширилади: соат стрелкасига қарши
(тавоф йўналишида) тизза атрофларига қуруқ банка қўйилади, лекин банка
қўйишдан олдин бу жойларга ялпиз ёки зайтун мойи суртилади. Банка қўйилган
жойлар қизармагунича ва бемор оғриқ сезмагунича банкалар олинмайди, чунки бу
ҳолат банка қўйилган жойлардаги бўшлиқлардан суюқлик ажралиб чиққанлик ва қон
айланишининг янгиланиши ишораси ҳисобланади, иншаАллоҳ.
Шундан сўнг тиззанинг икки томонига қортиқ қўйилади (қон олинади), агар
касаллик оғир бўлса, тизза устидан (ўзидан) ва остидан қон олинади.
Буюк Арш соҳиби Қудратли Аллоҳдан беморларимизга ва барча бемор мусулмонларга
шифо беришини сўрайман. Омийн.
http://www.rouqyah.com/showthread.php?t=76953 сайтидаги материаллардан
фойдаланилди.
биз http://tib.islom.uz/islomiy-tib
сайтдан олдик
|
Комментариев нет:
Отправить комментарий