Сабзининг фойдалари
Сабзи эфир мойли ўсимликлар жумласига киради. Меваларида 1,9
фоизгача, гуллаб турган ўсимлик ўтида эса 0,13 фоизгача эфир мойи, шунингдек,
гераниол, дауцен, бизабоден, секвитерпен каратол спирт, даукол, азарон ва бошқа
бирикмалар бор. Сабзи илдизмеваларида каратиноидлар, витамин К, В1, В2, РР, С
пантотенат кислотаси ва инозит бор. Шунингдек, сабзи илдизмеваларида
фитостеринлар, фосфатидлар, ферментлар, қандлар, флавоноидлар, микроэлементлар
ва бошқа моддалар ҳам мавжуд.
Халқ табобатида сабзининг илдизи ва мевалари ўткир сурункали
гепатитлар, сариқ касаллиги, шабкўрлик маҳалида, зарда қайнаган, қабзият бўлган
пайтларда, бавосирда, гастритда, меъда яра касалликларида қирилган сабзи
буюрилади. Бадан териси ёрилганида ва ҳуснбузар тошганида сабзи сувини тухум
сариғи ёки асалга аралаштириб сурилади.