Сабзининг фойдалари
Сабзи эфир мойли ўсимликлар жумласига киради. Меваларида 1,9
фоизгача, гуллаб турган ўсимлик ўтида эса 0,13 фоизгача эфир мойи, шунингдек,
гераниол, дауцен, бизабоден, секвитерпен каратол спирт, даукол, азарон ва бошқа
бирикмалар бор. Сабзи илдизмеваларида каратиноидлар, витамин К, В1, В2, РР, С
пантотенат кислотаси ва инозит бор. Шунингдек, сабзи илдизмеваларида
фитостеринлар, фосфатидлар, ферментлар, қандлар, флавоноидлар, микроэлементлар
ва бошқа моддалар ҳам мавжуд.
Халқ табобатида сабзининг илдизи ва мевалари ўткир сурункали
гепатитлар, сариқ касаллиги, шабкўрлик маҳалида, зарда қайнаган, қабзият бўлган
пайтларда, бавосирда, гастритда, меъда яра касалликларида қирилган сабзи
буюрилади. Бадан териси ёрилганида ва ҳуснбузар тошганида сабзи сувини тухум
сариғи ёки асалга аралаштириб сурилади.
Буйрак-тош касаллиги, қабзият маҳалларида ва қорин дам бўлиб
турганида сабзи уруғидан фойдаланилади. Сабзи баргларининг суви гуш, диатез ва
нейродермитда, илдиз мевасининг суви эса хавфли ўсмаларни даволашда ишлатилади.
Ибн Сино сабзи уруғи ва баргларини яраларни тезроқ битирадиган ва
сийдик ҳайдайдиган дори сифатида ишлатган, илдиз меваларини эса плеврит,
сурункали йўтал, ичак оғриқлари ва баданга шиш келганда буюрган. Сабзи
шилимшиқ, сафроларни суюлтириб, ички органларнинг битиб қолган жойларини очади
ва меъдани бақувват қилади.
Замонавий табобатда сабзи илдизмеваларидан гипо ва авитоминозларда
фойдаланилади, улар майин сурги тарзида таъсир кўрсатиб, углеводлар
алмашинувини жойига келтиради.
Жигар, буйрак касалликлари, бавосирда қирилган сабзи буюрилади, сабзи
сувидан эса яра, жароҳатлар, совуқ олган жойлар, ангина ва стоматитларга даво
сифатида фойдаланилад
Комментариев нет:
Отправить комментарий