ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 12 апреля 2014 г.

Эркаклар саломатлиги учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот

 

Эркаклар саломатлиги кўп жиҳатларга боғлиқ. Булар фаол турмуш тарзи, спорт билан шуғулланиш, оламни позитив қабул қилиш, қулай яшаш шароити, кашандаликдан воз кечиш, спиртли ичимликларни суистеъмол қилмаслик, бахтли оилавий ҳаёт ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Ушбу омиллар ичида тўғри овқатланишни алоҳида қайд этиш лозим.

Қуйида тавсифи келтириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида  эркаклар учун жуда зарур бўлган фойдали моддалар кўп миқдорда мавжуд. Уларга омега-3 ёғли кислоталари, рух моддаси, ликопин, магний, В гуруҳи витаминлари, фолатлар, антиоксидантлар, Е витамини ва бор моддаси киради.  

Айнан шу моддалар эркакларнинг жинсий функциясини меъёрида ушлаб туради, простата бези саратонидан ҳимоя қилади, юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини камайтиради ва, умуман, ҳар томонлама фойдали ҳисобланади. 

1.   Ёғли балиқ

Америка Юрак касалликлари Ассоциацияси балиқнинг ёғли турларини ҳафтасига камида 2 марта тановул қилишни тавсия этади. Ёғли балиқ турларига лосось, скумбрия, форель, тунец, анчоус, сардина ва сельд балиқлари киради. Бу балиқларнинг гўшти оқсил, кальций, юрак учун фойдали бўлган омега-3 ёғли кислоталарига бой бўлиб, уларда тўйинган ёғ миқдори жуда кам.

Омега-3 ёғли кислоталари турли касалликларга олиб келувчи организмдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради. Олиб борилган тадқиқотлар ушбу ёғли кислоталар Паркинсон ва Альцгеймер касалликларининг олдини олишда катта роль ўйнашини ҳам кўрсатди.

 

2. Ёнғоқлар (оддий ёнғоқ, ерёнғоқ, фундук)


Мутахассислар ёнғоқни эркаклар потенцияси учун энг самарали восита деб атамоқда. Ёнғоқлар таркибидаги аминокислоталар мушак тизими, суяклар, қон, юрак, тери ва сочлар шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.

3. Мол гўшт

 

Гўшт емайдиган эркакни тасаввур қилиш қийин. Лекин бу борада ҳам мол гўштини тановул қилган маъқул, дея маслаҳат беради парҳезчилар. Унинг таркибида мушаклар учун қурилиш материали ролини ўйновчи оқсил ҳамда организм ҳужайраларини кислород билан тўйинтиришга хизмат қиладиган темир моддаси бор. Гўшт, айниқса, оғир жисмоний меҳнат қилувчи ёки спорт билан шуғулланувчи кишилар учун жуда зарур.

4. Анор


Анор простата безини ҳимоя қилади: ушбу мева саратонга чалиниш эҳтимолини камайтиради. Бундан ташқари, америкалик мутахассислар анор суви “виагра” воситасига қараганда яхшироқ эканини таъкидлашмоқда.

 

5. Сули дони


20 йил давомида 21 нафар кишининг саломатлигини кузатиб борган Гарвард университети олимлари ҳар куни донли маҳсулотларни истеъмол қилган эркаклар юрак касалликларига 29 фоизга камроқ чалинишини аниқлади. Сули донида бета-глюкан номи билан маълум бўлган эрийдиган клетчатка мавжуд бўлиб, у қон таркибидаги ёғ миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Бу эса инсульт, юрак хуружлари ва ҳаёт учун хавфли бўлган тромблар ҳосил бўлишига олиб келувчи сурункали артериосклероз хасталигининг ривожланишига тўсқинлик қилади.

6. Помидорлар

Эркаклар помидор тановул қилиши кераклигининг иккита асосий сабаби бор. Биринчидан, улар ликопин деб номланувчи жуда кучли антиоксидантга бой бўлса, иккинчидан, шу моддага бой бошқа маҳсулотлардан фарқли ўлароқ, помидорларни йил давомида тановул қилиш имконияти мавжуд.

Тадқиқотчилар ликопин моддасини истеъмол қилиш ва простата бези саратони ривожланиши хавфининг пасайиши орасидаги алоқани аниқлашга муваффақ бўлди. Бунинг устига ликопин моддаси мавжуд касалликнинг тарқалишини секинлаштиришга ва унинг зарарли таъсирини камайтиришга ҳам қодир. Шунингдек, бу модда эркакларда кўп учрайдиган ошқозоности бези саратонидан ҳам ҳимоя қила олади. Саратоннинг ушбу тури кеч аниқлангани боис, жуда хавфли ҳисобланади.

7. Қўзиқоринлар

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қўзиқоринлар иммун тизимининг кучли рағбатлантирувчиси ва тартибга солувчиси ҳисобланади. Улар организмдаги заҳарли моддаларни бартараф этади. Масалан, қўзиқоринлар саратон хасталигини келтириб чиқарувчи эркин радикаллар миқдорини 50 фоизга камайтиришга қодир.

Хусусан, шампиньон қўзиқоринларида селен, мис, триптофан, калий, фосфор ҳамда В2, В3 ва В5 витаминлари жуда катта миқдорда мавжуд. В гуруҳига кирувчи витаминлар толиқишга қарши курашади, организмнинг қувватини сақлайди, холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради, қондаги қанд моддасини барқарорлаштиради, асаб ва мушак фаоллигини тартибга солади, асаб ҳужайраларининг ривожланишига ёрдам беради, кайфиятни ва юрак фаолияти учун зарур функцияларни ушлаб туради.

8. Брокколи

Брокколи карамида С витамини, бета-каротин, калий ва сульфорафан-фитоэлементи (простата бези ва йўғон ичак саратонининг олдини олади) кўп миқдорда мавжуд. Шунингдек, брокколи эркакларда кўп учрайдиган сийдик пуфаги саратони хавфини ҳам қисқартиради. Оддий ракам эса, простата безини асрайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди. 

9. Бананлар

 

Бананлар қувватнинг ажойиб портатив манбаи ҳисобланади. Ушбу мева асаб тизими фаолиятини тартибга солишда зарур бўладиган калий моддасига бой. У юрак мушагини мустаҳкамлайди, қон босимини туширади ва шишлар билан бирга кечадиган касалликларда жуда фойдали. Калий ва магнийли парҳезлар инсульт хавфини камайтиради. Агар бананларни ёқтирмасангиз, апельсин шарбати, сут, ловияни кўпроқ истеъмол қилинг – улар ҳам калий манбаи ҳисобланади.

10. Реза мевалар

Реза мевалар фойдали хусусиятларининг сири уларнинг рангида: бинафшаранг, кўк, қизил ва ҳ.к. Реза мевалардаги 4 000 дан ортиқ компонент уларнинг антиоксидантлик хусусиятларини таъминлаб туради. Бундан ташқари, уларда С витамини жуда катта миқдорда мавжуд. Черника, қулупнай, малина, гилос, олча каби реза меваларни кундалик рационга киритиш мия фаолиятини яхшилайди ва кексаликка қарши курашади.



четверг, 10 апреля 2014 г.

болезнь Альцгеймера

Болезнь Альцгеймера

Общие сведения
Болезнь Альцгеймера - это неизлечимое дегенеративное заболевание центральной нервной системы, характеризующееся постепенной потерей умственных способностей (память, речь, логическое мышление). Риск развития болезни Альцгеймера повышается после 65 лет. Несмотря на то, что сравнительно немного людей страдает от этого заболевания, это одна из основных причин слабоумия у пожилых людей. Подобное состояние является большим ударом и тяжелой психологической нагрузкой для членов семьи пациента.
Причины развития болезни Альцгеймера
Точные причины неизвестны, но обычно болезнь Альцгеймера связывают с разрушением большого количества нервных клеток, недостаточностью веществ, необходимых для передачи нервных импульсов, наследственностью (генетическая предрасположенность), отравлением токсичными металлами, травмой головы, опухолью мозга, гипотиреозом.
Симптомы болезни Альцгеймера
На ранней стадии:
- забывчивость, неспособность вспомнить недавние события, которая постепенно прогрессирует;
- неспособность узнавать знакомые предметы;
- эмоциональные расстройства, депрессия, беспокойство;
- дезориентация;
- апатия (безразличие) к окружающим предметам, людям и событиям.
На поздней стадии:
- галлюцинации, бредовые идеи;
- неспособность узнать знакомых людей, даже близких родственников;
- проблемы с движением (хождением), которые постепенно переходят в «шаркающую походку»;
- потеря способности к самостоятельному мышлению и движению;
- в некоторых случаях судороги.
Осложнения
- сопутствующие инфекции, в т.ч. пневмония;
- недостаточность питания;
- различные травмы и несчастные случаи.

Что можете сделать вы
Постановка диагноза на ранней стадии очень важна. Следите за тем, чтобы пожилые люди в вашей семье регулярно проходили медицинское обследование. Немедленно обратитесь к врачу, если вы подозреваете, что у вас или у кого-либо в вашей семье появились симптомы болезни Альцгеймера.
Что может сделать врач
Провести обследование. Проконсультировать вас, как ухаживать за больным. Назначить соответствующее лечение или направить к невропатологу, психиатру, геронтологу и другим специалистам для дальнейшего обследования и лечения. В последнее время разработаны новые лекарственные препараты, которые могут помочь приостановить прогрессирование болезни Альцгеймера.
// Информация предоставлена справочником лекарственных средств «Видаль»


среда, 9 апреля 2014 г.

cемириш

Вазн ортиши нимага боғлиқ?


«Ойим бир неча йиллардан буён ортиқча вазн, яъни семизликдан азият чекади. Оёқ-қўлларида шиш ҳам бор. Калорияли ва кучли овқатлар кўп истеъмол қилмасалар-да, охирги беш ой ичида янада тўлишди. Иш юзасидан баъзида кам, баъзида кўпроқ ҳаракат қилади. Сизлардан илтимос, менга маслаҳат берсангиз, ортиқча вазндан халос бўлишда ойим қандай шифокорлар кўригидан ўтиши лозим?»

Дилноза Холмуродова,  Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани

Саволларга оилавий шифокор  Шоира ИСМОИЛОВА жавоб беради. 

— Вазн ортиши  аёлларимизнинг энг оғриқли нуқтаси ҳисобланади. Бироқ шундай азобга солувчи муаммоларнинг келиб чиқишига ўзимиз сабабчи бўламиз. Ортиқча вазн ортиши натижасида таянч ҳаракат тизими зарарланиши ва бўғим оғриқлари келиб чиқади. Гоҳида кучли калорияга бой овқатларни истеъмол қилишимиз, қолаверса,  касбимиз туфайли бундай овқатларни кун бўйи бир хил ҳолатда ўтирганимизча истеъмол қиламиз.
Ҳар қандай тановул қилинган егуликнинг ҳазм бўлиши учун ҳаракат қилмоқ лозим. Афсуски, кам ҳаракат ва шундай тартибли овқатланиш жараёни вазн ортиши каби асоратларни келтириб чиқаради. Шунингдек, озгина вазн ортганини сезишимиз билан ўзбошимчалик билан парҳез тутишга киришамиз. Бироқ иродамиз устунлик қилса, майлига, лекин унга бесабрлик қилиб парҳезни бузиб, бирдан ўзимизни чеклаб юрган таомларни еб қўйишимиз ҳам мумкин. Натижада эса бирдан вазн ортиш ҳолатлари кузатилади.
Хатда ёзилишича, бу аёл калорияли ва кучли овқатларни кўп истеъмол қилмас экан. Бундан маълумки, мактуб эгасининг онаси баъзида калорияли таомлардан ўзини чеклаб туради ва ўрни келганда, истеъмол қилиши ҳам  мумкин. Бу ўринда, аввало, вазн ортиши сабабини аниқлаш учун эндокринолог ва гинеколог, гастроэнтеролог шифокорларнинг маслаҳатлари зарур. Чунки гормон дорилар қабул қилиш ҳам қўшимча вазнга сабаб бўлади.
Агар кўринган мутахассислар томонидан ҳеч қандай муаммолар аниқланмаса, унда диетолог маслаҳати керак бўлади. У ҳар бир кишига алоҳида таомнома тузиб беради.
Парҳезга риоя қилиш керак, деганда очликни тушунманг. Иложи борича, ҳар овқат истеъмолидан сўнг узоқ вақт ўтирманг, шунингдек, ётмасликка ҳам ҳаракат қилинг. Албатта, биринчи навбатда, тиббий кўрикдан ўтишни ўз оилавий шифокорингиз ҳузуридан бошлаганингиз маъқул.

МЕВАЛАР ҲАМ СЕМИРТИРАДИМИ?

«Мен меваларни жуда яхши кўраман. Кунига бир кило гилос, сўнг икки-учта банан ва яна турли қуритилган меваларни ейишим мумкин.    Ойимнинг айтишича, мен жуда кўп мева еганим учун семириб кетишим мумкин экан. Шу тўғрими?»
Нозима АҲРОРОВА, Тошкент вилояти
— Мева одам организми учун жуда фойдалидир. У ичаклар фаолиятини яхшилайди, танамизни витамин ва микроэлементлар билан таъминлайди. Аммо унинг меъёри ошганда, аксинча, зарар қилиши ҳам мумкин. Масалан, кўпчилик мевалар одамни оздиради, деб ўйлашади. Лекин меваларда ҳам калориялар бўлишини унутмайлик. Бундан ташқари, мевалар иштаҳани очади ва одатда, улардан сўнг бирон-бир ёғлироқ егулик ейиш истаги пайдо бўлади. Бунга мева таркибидаги кислота сабаб бўлади. Бу кислота ошқозон шираси кўпроқ ажралишига туртки бўлиб, унинг моторикасини қўзғайди. Айнан мана шу ҳолат одамда очлик ҳиссини уйғотади.
Мевалар таркибидаги фруктоза эса глюкоза каби калорияли бўлса-да, тўқлик ҳиссини бермайди. Шунинг учун ҳаддан зиёд кўп ейилган мевалар ҳам семизликка етаклаши мумкин.
Олимларнинг текширувлари шуни кўрсатадики, таомланишда фруктоза миқдорининг кўплиги организмдаги моддалар алмашинувининг бузилиши, қандли диабет, томирлар атеросклерози ва қон босими касалликларига олиб келиши мумкин. Аммо бу билан мевалардан воз кечиш керак, демоқчи эмасман. Шунчаки ҳар нарсанинг меъёри бўлгани яхши.



вторник, 8 апреля 2014 г.

cийдик хайдовчи гиёхлар

Пешоб хайдовчи дори гиёҳлар

Пешоб хайдовчи дори гиёҳлар



    Пешоб ҳайдовчи дори гиёҳлардан асосан, пешоб чикмаганда фойдаланилади. Пешоб чиқмаган холатларда тана шишади, тери ранги сарғимтир бўлади, бош оғриғи ва қайд қилиш хам кузатилади. Чунки организмга захар тарқалади. Бундай  пайтларда қайси гиёҳ ва дорилар бизга яхши фойда бериши мумкинлиги туғрисида ЎзДЖТУ врач теропефти Азиза Раджабова дан керакли тавфсияларни олдик.
    Гиёҳлардан буйрак чойи йиғмаси қўлланилади. Таркибида ялпиз, кийик ўти, пол-пола каби ўсимлик ва илдиз йиғмаларидан иборат бўлади. Дамламани қуйдагича истемол қилинади, 1 стакан қайнаган сувга 2 чой қошиқ дамлама солинади. Буйракни тозалаш ва тиқилмаларни очиш учун қуритилган ялпиз ёрдам беради. Ярим литр қайнаган сувга икки чой қошиқ қуритилган ялпиз солинади ва ўттиз дақиқага дамлаб қўямиз сўнгра докадан ўтказиб бир кунда икки маҳал бир ой мобайнида ичиш керак. Табиий махсулотлардан тарвуз яхши фойда беради. Ўртача катталикдаги тарвузни иссик хоммомга кириб истемол қилиш керак. Тарвуз пешоб хайдаш, буйракдаги тикилмаларни очишга ёрдам беради. Қуёшда яхши пишган сарғайган бодринг уруғини истемол қилиш керак. Беҳини 2 та новдасини бир литр сувга солиб қайнатилади.
    Ярим челак сувга 7 дона исриғ шохчаси солиб 10 дақиқа қайнатилади, ванничка килиб устида ўтириш лозим. Хомладорлик даврида бу молижани қилиш мумкин эмас.
    Дорилар фуросимид таблетка бирта кунига бир махал ичилади. Унга албатта қўшиб панангин ёки калия оротад дориси икки махал ичиш керак. Агар қўшиб ичилмаса юракни ичидан калий микро эълементи сиқиб чиқаради ва юрак уришини секинлаштиради. Лазикс дориси  1 мл дан бир махал мушак орасига укол юборилади. 
    Касаллик келиб чиқиш сабаблари: совуқ қотганда, зах хонада кўп бўлганда, буйракда ялиғланиш бўлиб қофуқга ўтганда юзага келади. Қовуқ ялиғланиши цистит дейилади. Белгилари: қорин пастки қисмида оғриқ бўлиши, тез-тез езилиш, ёзилганда қорин ва белда оғриқ бўлиши ва пешобни қон аралаш келиши кузатилади. Қовиқда шиш пайдо бўлганлиги сабабли сийдик қон аралаш келади.   Бундай холларда юқоридаги дорилардан ташқари 5-нок дорисидан биртадан, икки махал ўн кун давомида ичилади. Калций гуликанат дориси 10мл венага тўқ қоринга бир махал уч кун олиш тавфсия қилинади. Пол-пола трубочка ёрдамида ичиш лозим, чунки бу гиёҳ тиш эмалини емириб сарғайтиради.








суббота, 5 апреля 2014 г.

ракни олдини олиш


Петрушка и укроп предотвращают рак груди


05.03.14 | Здоровье Info
Ученые из США обнаружили, что апигенин – компонент некоторых распространенных растительных продуктов – приводит к уменьшению размеров определенного типа опухоли молочных желез.
«В ходе нашего исследования мы впервые продемонстрировали, что апигенин – вещество, которое можно выделить из сельдерея, петрушки и многих других растений, – активно борется с клеткамирака груди. Речь идет о тех опухолях, которые иногда возникают после гормонозаместительной терапии у менопаузальных женщин», – рассказывает Сэлман Хайдер, научный сотрудник университета Миссури (США), один из со-авторов исследования.
Ученые проводили свои эксперименты на лабораторных мышах. Они вживляли им клетки особо агрессивного рака груди. Затем одной группе мышей вводили медроксипрогестерон ацетат (MPA). Это вещество относится к группе гормонов прогестинов; его крайне часто назначают женщинам в пост-менопаузе для борьбы с неприятными симптомами климакса.
Вторая группа мышей выступила в качестве контроля, им прогестины не вводили.
На следующем этапе первую группу разделили еще на две: соответственно, некоторым животным давали апигенин, а другим – нет. Оказалось, что в последнем случае имплантированная опухоль демонстрировала особенно бурный лавинообразный рост. Напротив, введение апигенина приводило к резкому торможению опухолевого роста, вплоть до показателей контрольной группы.
«К сожалению, мы все еще не знаем как именно апигенин действует на молекулярном уровне», – говорит Хайдер. «Известно, что это соединение провоцирует программируемую гибель опухолевых клеток, тормозит процессы клеточного деления и снижает экспрессию определенного онко-гена. Однако понимание этой концепции все еще лежит на довольно поверхностном уровне».

«Также, возможно, что апигенин влияет на кровоснабжение опухоли», – продолжает свой рассказ профессор. «Диаметр кровеносных сосудов, пронизывающих опухоль, оказался пониженным у мышей, которым вводили апигенин. А поскольку рак является крайне прожорливым образованием, снижение кровотока для него губительно».
В будущем апигенин могут внедрить клиническую онкологию – в качестве профилактики рака груди при проведения гормонозаместительной терапии. Этот вариант является замечательной альтернативой высокотоксичным химиопрепаратам, которые применяются сейчас.
«Потеря волос, выраженный упадок сил и многие другие неприятные побочные эффекты крайне часто проявляются при проведениихимиотерапии», – говорит Хайдер. «Апигенин же даже в высоких дозах показал себя как фармакологически мягкий, инертный препарат. В конце концов, люди едят его в составе фруктов и овощей в течение многих тысячелетий».

Ученые из США обнаружили, что апигенин – компонент некоторых распространенных растительных продуктов – приводит к уменьшению размеров определенного типа опухоли молочных желез.
«В ходе нашего исследования мы впервые продемонстрировали, что апигенин – вещество, которое можно выделить из сельдерея, петрушки и многих других растений, – активно борется с клетками рака груди. Речь идет о тех опухолях, которые иногда возникают после гормонозаместительной терапии у менопаузальных женщин», – рассказывает Сэлман Хайдер, научный сотрудник университета Миссури (США), один из со-авторов исследования.
Ученые проводили свои эксперименты на лабораторных мышах. Они вживляли им клетки особо агрессивного рака груди. Затем одной группе мышей вводили медроксипрогестерон ацетат (MPA). Это вещество относится к группе гормонов прогестинов; его крайне часто назначают женщинам в пост-менопаузе для борьбы с неприятными симптомами климакса.
Вторая группа мышей выступила в качестве контроля, им прогестины не вводили.
На следующем этапе первую группу разделили еще на две: соответственно, некоторым животным давали апигенин, а другим – нет. Оказалось, что в последнем случае имплантированная опухоль демонстрировала особенно бурный лавинообразный рост. Напротив, введение апигенина приводило к резкому торможению опухолевого роста, вплоть до показателей контрольной группы.
«К сожалению, мы все еще не знаем как именно апигенин действует на молекулярном уровне», – говорит Хайдер. «Известно, что это соединение провоцирует программируемую гибель опухолевых клеток, тормозит процессы клеточного деления и снижает экспрессию определенного онко-гена. Однако понимание этой концепции все еще лежит на довольно поверхностном уровне».

«Также, возможно, что апигенин влияет на кровоснабжение опухоли», – продолжает свой рассказ профессор. «Диаметр кровеносных сосудов, пронизывающих опухоль, оказался пониженным у мышей, которым вводили апигенин. А поскольку рак является крайне прожорливым образованием, снижение кровотока для него губительно».
В будущем апигенин могут внедрить клиническую онкологию – в качестве профилактики рака груди при проведения гормонозаместительной терапии. Этот вариант является замечательной альтернативой высокотоксичным химиопрепаратам, которые применяются сейчас.
«Потеря волос, выраженный упадок сил и многие другие неприятные побочные эффекты крайне часто проявляются при проведении химиотерапии», – говорит Хайдер. «Апигенин же даже в высоких дозах показал себя как фармакологически мягкий, инертный препарат. В конце концов, люди едят его в составе фруктов и овощей в течение многих тысячелетий

четверг, 3 апреля 2014 г.

темир

Танангиздаги “михни” асрангPDF

— Баъзида рангим оқариб, ҳолсизланиб қоламан. Айримлар камқонлик касаллигига чалингансиз, дейишса, бошқа биров сизда темир моддаси етишмайди, дейди. Аслида, булар алоҳида касалликми?
Мадина ҲАМРОҚУЛОВА, Марғилон шаҳри

Ушбу мурожаат юзасидан Тош­кент тиббиёт академия­си­нинг болалар ва ўсмирлар овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири, тиббиёт фанлари док­то­ри, профессор Гули ШАЙХОВА­га мурожаат этдик.
— Камқонлик нафақат турли касалликларда, балки айрим физиологик ҳолатларда, яъни ҳомиладорлик вақтида, организмнинг ўсиши ва оналарнинг эмизикли даврларида ҳам юзага келади, — дейди Гули Шайхова. — Кўп қон йўқотиш натижасидаги қувватсизлик, заҳарланиш билан боғлиқ суяк касалликларидаги кам­қонлик сабабли темир моддаси танқислиги келиб чиқади.
Камқонликнинг 5 та асосий тури бўлиб, энг кўп учрайдигани темир моддаси танқислиги ҳисобланади.
— Баҳор фасли камқонликка сабаб бўлади, дейишади. Аслида камқонлик мавсумга боғлиқми?
— Албатта боғлиқ. Чунки қиш фаслида турли табиий озиқ-ов­қат маҳсулотлари, ҳўл мевалар, полиз экинлари кам бўлади. Баҳорга чиққан организм эса айни турдаги маҳсулотларга кўп эҳтиёж­ сезади.
Организм ўзига керакли айрим миркоэлементларга қишда тўй­майди. «Илик узилди» пайти бўлади. Шунинг учун дармондорилар камлиги сабаб тез чарчаш кузатилади. Ёз ойларида ҳам киши ҳолсизланиб, терлайди ва танадаги барча зарур моддалар чиқиб кетади. Натижада камқонлик кузатилади.
— Темир моддасининг ор-ганизм учун аҳамияти тўғрисида тўхталсангиз.
— Бу микроэлемент инсон организми учун жуда керакли бўлиб, мураккаб физиологик жараёнларда иштирок этади ва энг муҳим вазифаларни бажаради. Одам вужудида 4000-5000 миллиграммга яқин темир микроэлементи мавжуд. Унинг 56 фоизи қизил қон таначаларида, 30 фоизи жигарда, суякда, ферритин шаклида, 9 фоизи мушакларда, 1-2 фоизи қон зардобида, 3-4 фоизи тери ва бошқа тўқималарда бўлади.
Одам танасидан кунига 1-1,2 миллиграммга яқин темир моддаси чиқиб кетади. Агар овқат билан ўрни қопланса, унга эҳтиёж сезилмайди.
— Темир моддаси танқислигининг сабаби нимадан иборат?
— Гормонал бузилишлар, ов­қат ҳазм қилиш тизими, буйрак касалликлари, организмда сўрилиш жараёнининг бузилиши, аёлларда бачадон дисфункциясидаги қон кетишлар, бунинг асосий сабабидир. Болаларда, ўспиринларда, эмизикли оналарда темирга бўл­ган эҳтиёжнинг ортиши, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак, йўғон ичаклардаги яллиғланишлар болаларда гижжаларни узоқ даволамаслик оқибатида ҳам темир моддасига эҳтиёж кучаяди.
Камқонликнинг асосий сабаблари бу, организмда темир моддаси, В12 дармондориси ва оқсилнинг тан­қислигидир. Вақтида овқатланмаслик, сурункали қон йўқотишлар касалликни ривожлантиради.
— Ҳомиладор аёлларга уш-бу хасталикнинг қандай таъсири бор?
— Ҳомиладорлик даврида тахминан 600-900 миллиграмм темир моддаси онадан болага ўтади. Аёл организмида ушбу модданинг етишмовчилиги камқонликнинг ри­вож­ла­нишига олиб келади. Бундай онадан туғилган бола организми ҳам камқонлик ривожланишига мойил бўлади. Кичик ёшли болаларда камқонлик ва темир тан­қислигининг ривожланиши касалликларга олиб келади. Ҳомиладор аёллар икки баробар кўп овқатланиши керак. Соғлом она ҳомилага 300 миллиграмм темир моддасини бериб, йўлдошига эса 200 миллиграммни сарфлайди. Соғ­лом она организмидаги темир моддаси захираси нафақат ҳомиладорликда, балки болани эмизиш даври учун (2 йил) ҳам бемалол етади. Ҳомиладор аёлларда камқонликнинг ривожланиш сабаби унинг вужудида аввалроқ темир моддасининг камайиб кетишидир. Шунинг учун ҳам туғиш ёшидаги аёллар доимий шифокор назоратида бўлишлари зарур.
— Камқонлик болага қандай таъсир қилади?
— У болаларнинг психомотор ривожланишига таъсир қилади ва бола ривожланишда соғлом тенг­дошларига нисбатан орқада қолади, мактабда яхши ўқий олмайди. Ақлий ривожланиш кўрсаткичлари соғлом болаларники билан солиштириб кўрилганда сезиларли даражада фарқ борлиги, яъни кам­қон болалар бу кўрсаткич бўйича ҳам орқада қолиши аниқланган. Шуни унутмаслик керакки, болалар бир суткада таркибида камида 17 миллиграмм темир моддаси бор маҳсулотларни истеъмол қилиши керак.
— Касалликнинг олдини олиш учун нималар қилиш лозим?
— Айни баҳор фаслида қатиққа редиска, турли кўкатлар аралаштириб 400-500 граммдан истеъмол қилиш керак. Баъзи келинчаклар қайнона-қайноталарининг олдида уялиб, кўп овқатланишмайди. Бу ҳам турли касалликларни, жумладан, камқонликни келтириб чиқаради.
Овқатланиш тартибини бузмаслик, темир моддаси сўрилишини яхшилаш, организмнинг темир йўқотишининг олдини олишга асосий эътиборни қаратиш зарур.
Бу касалликни турли дармондорилар ва микроэлементлар билан даволаш яхши натижа бермайди. Темир микроэлементига бой бўл­ган махсус препаратлардан фойдаланиш керак. Шу билан бирга, ун, ош тузи ва сут маҳсулотлари, мол жигари ва тили, қуён, парранда ва  қўй  гўшти маҳсулотларини истеъмол қилиш керак.

Маълумот:

Инсон танасидаги жами темир моддаси битта мих тайёрлашга етар экан!

 «Оила даврасида» мухбири Жонибек МАЪРУПОВ суҳбатлашди.


вторник, 1 апреля 2014 г.

пиёзнинг фойдалари

ПИЁЗНИНГ ХОСИЯТЛАРИ
Бисмиллоҳир рахмонир рохием

ПИЁЗ араб  тилида басал,рус тилида лук дейлади.Пиёз кўп йиллик ,бўйи 60-100 см га етадиган ўт ўсимликдир. Ер остида йирик пиёзбошчаси бўлади.Пояси йўғон ичи ковак,ўрта қисмдаги жойлар бироз шишган.Барги узун цилиндирсимон,ўткир  учли ,ичи ковак  бўлиб пояда қини билан ўрнашган .Гуллари оддий соябонга тўпланган.Меваси шарсимон чоноқ.Ўсимлик май-июньда гуллаб июлда пишади. Ошхона пиёзи ёввайи холда учрамайди.Уни келиб чиқиши аниқ эмас.Тахмин қилинишича пиёз Ўрта Осиё ва Кавказнинг тоғли туманларида бундан қаройиб олти минг йил аввал маданийлаштирилган.
                ТУРЛАРИ                                                                                                                       
Малимотларга қараганда  пиёзнинг 1000дан ортиқ навлари бўлиб  МХД да унинг 150нави қайт этилган.
Маданий пиёзлардан энг кўп экиладиган бош пиёз(А.сепа),порей(А.поррум),батун (А.фистулозум), аскали пиёзи ( А.Аскаланум),Сибирь пиёзи ( А.шунапразум) хисобланади.Пиёзнинг кенг тарқалган турларидан бири Саримсоқпиёздир.
Бу ўсимлик кўпроқ қонсевар ,калбаса тайёрлашда ва бодринг ,памидор ,қўзиқоринларни тузлаш ва маринат қилишда ишлатилади.
                                                        

КЎК ПИЁЗ
Таркибида жуда кўп миқдорда фитонцитлар, эфир мойлари, каротин, Е, С, В1, В6 В15, фолациин витаминлари, органик кислоталар, калий, калций, кремний, натрий, фосфор, хлор, темир, йод ва бошқа организм учун фойдали, зарур бўлган элементлар бор.

Кўк пиёз иштаҳани оширади., овқат ҳазмини яхшилайди. Уни истеъмол қилгандан сўнг ланжлик, ҳорғинлик ҳолатлари йўқолади. Кўк пиёз антитрамбоз хусусиятига эга бўлиб, юрак ишемик ва хафақон касаллиги ва уларнинг асоратларининг олдини олиши аниқланган. Кўк пиёздан бахорда барча кўк ва иссиқ таомлар ва салатлар тайёрлашда фойдаланилади.

                 Тарихи
Пиёзнинг  Ўрта Осиё ва Афғонистон ҳалқлари тўрт минг йиллар илгари дехқончиликка киритганлар.Шу марказдан Эронга ,Мисрга у ердан Европага тарқалган.
X-X1-асрда Испанияда кенг тарыалган.Россияда  Растов пиёзи V111 асрда хам маълум бўлган.Демак ,пиёз бу ерда Эрон орқали илгарироқ келтирилган .
Пиёз диярли барча мамлакатларда экилади.Хозир унинг майдони 300мингга яқиндир.
Ўзбекистонда асосан махаллий навлари (Андижон оқ пиёзи,Марғилон узунчоқ пиёзи,Самарқанд қизил пиёзи) билан бир қаторда целексион сортлар (КАБА-132,Коратол ва бошқалар) экилади. 

                   КИМИЁВИЙ ТАРКИБИ:
    Пиёзбоши таркибида 0,05 % эфир мойи, 11 % гача қандлар, фитин, витаминлар, каротин, фитоцидлар бўлса, барги таркибида Витамин С, В2, каротин, лимон, олма кислоталар, қандлар мавжуд.
ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ:
     Бундан тўрт минг йил муқаддам Шарқ халқларида пиёзнинг шифобахш хусусиятлари маълум эди. Кўхна Юнон, Румо, Қадимий Миср халқлари пиёзга бўлган чуқур хурмат – эътиборларини бўйинга шода қилиб осиб юриш билан ифода этганлар. Тарихий маълумотларда келтирилишича пиёзни хар қандай хавфли ва тасодифий касалликлардан мухофаза этувчи “сехргар” деб эътиқод қилинар экан. Русларнинг қадимги ёзилган “Шифобахш гиёхлар” китобида пиёз хақида қуйидаги сўзларни ўқиймиз: “Мабодо тақдир тақозоси билан юқули касалликлар юртингизга ёпирилса, уй хоналарига бош пиёзларни осиб қўйинг, шунда даргохингизга касофатли касаллик кира олмайди, Ошиёнингиз хавоси покиза бўлади.” Дархақиқат бу сўзларда жон бор. Ленинград университетининг профессори Б.П.Токин “сехргар” пиёзнинг сир – асрорини очишга муваффақ бўлди. У кўпдан – кўп илмий тажрибаларга ёндашиб янги пиёз бўтқасидан қатор тажовузкор микроорганизмларга, микроб ва замбуруғларга қирон келтирувчи омиллар борлигини исботлади. Бу нарса фанда фитонцидлик хусусияти деб аталади. Пиёзда мавжуд бўлган фиоцинлар бўғма ва сил касаллиги таёқчаларининг кушандаси сифатида таъсир кўрсатади.


СИЛГА ҚАРШИ.


        Олимларнинг маълумотларига қараганда пиёздаги учувчи фитоцид таъсирида сил таёқчаси беш минут давомида халок бўлар экан. Хатто куйдурги касаллиги эса пиёз фитонциди таъсирида ўн минутда халок бўлар экан. Шу туфайли хам авлод – аждодларимизнинг суюмли озиғ – овқат масаллиғидан бири пиёз бўлиб қолган.
ҚОРИН ТИФИ
       Н.З. Умииковнинг маълумотига кўра 1805 йилда мамлакатга тарқалган қорин тифи эпидемиясидан минг – минглаб кишилар қирилиб кетган. Бироқ, озиғ – овқат рационида пиёз аримаган кишилар хавфли касалликка чалинмаганлар.
ХАЛҚ ТАБОБАТИДА
      Халқ табобатида пиёзнинг шифобахш хусусиятларидан атрофлича фойдаланилади.ни ичак қаттиқ оғриганда, колит, атерасклероз, гипертония, авитаминоз каасаллигида, тумов, чипқон, хуппоз, сизлоғчида, хатто гижжани туширишда хам ишлатилади.(мурожат учун телефонимиз +998-90-987-9-987ёки malham53@mail.ru )
АНГИНАДА.
       Яллиғланиш ва нафас йўллари шамоллаганда косага ёки ликобчага пиёзнинг сувини қуйиб , бошни сочиқ ёки бошқа нарса билан ўраб, хар куни 10 ьинут давомида хидлаш лозим кўрилади.
ҚАНДГА ЁКИ ҚАНД КАСАЛЛИГИГА
        Пиёз киши организмини ундаги қанд миқдорини камайтириш қобилиятига эга. Шу туфайли, кўпроқ пиёз солинган суюқ овқатлар қанд касаллиги билан оғриган беморлар тавсия этилади.
ПИЁЗ БЎТҚАСИ.
         Пиёз бўтқаси тери куйганда ва совуқ урганда ижобий натижа беради. Бўтқани тоза чит матога ўраб жарохатга қўйилса, уни иллатдан халос қилади. Чала пиширилган пиёз хўппоз ва чипқоннинг тезроқ етилишига ёрдам беради.Бавосилга ёрдам бериб унга ажойиб “малхам” дори бўлади. Шунингдек пиёз бўтқаси юздаги доғ, сепкил ва хусунбузарларни йўқотишда яхши ёрдам беради.
ИЗТИРОБЛИ ЙЎТАЛДА.
        Изтиробли йўталга қарши пиёзли халқ амали мавжуд. Бунинг учун бир стакан сутга икки дона ўртача катталикдаги пиёзбошни майда тўғраб  солиб қайнатилади. Сўнгра тўрт соат қўйиб қўйилади. Ундан сўнг докадан ўтказиб сузилади. Қайнатмани кунига бир ош қошиқдан хар икки – уч соатда ичиб турилади.
МИЯ СКЛЕРОЗИГА:
       Пиёз билан асал омихтаси мия склерозига даво сифатида тавсия этилади. Бир стакан пиёз  шарбатига бир стакан асал билан солиб аралаштирилади. Тайёрланган дори ош қошоғи ёки чой қошоғида кунига уч махал овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан икки – уч соат кейин икки ой давомида истеъмол қилинади. Икки хафта танаффус қилиб яна икки ой ейилиши тавсия этилади.
ПУШТГА:
Овқатга хар куни  сен ташласанг, кўп – кўп пиёз,
Пуштга қувват бахш этиб, дилда хиссинг қўзғотар.
КЎЗДАН ЁШ ОҚИШИГА
Пиёзнинг сувидан томизсанг кўзга, 
Кўздан ёш оқиши бўлади ўзга.
“Кўзга сув кириш”нинг олдини олар,
Қичишиш хам кетади, ишонгин сўзга.
КЎЗ ОҚИ, ЯРАСИ ЗАИФЛИГИГА.
Пиёзнинг сувини қўшсанг асалга,
Сўнг уни тавсия қилсанг касалга.
Кўзга суртса яра заифлиги-ю
Кўзга тушган оқни йўқотар салга!
ҚУЛОҚ ОҒИРЛИГИГА:
Қулоқ оғир бўлса, ё келса овоз,
Қулоқ ичи бўлса чирк  ила носоз.
Пиёз сувини ичсанг ёки томизсанг,
Буларни баридан қутиларсн соз
ЧАЁН ЧАҚИШИГА:
Яширин жойларда ётганда чаён,
Унинг иши сенга маълум-у аён.
Ногох чақиб олса пиёзни эзу,
Чаққан жойга босгин, тузалар осон.
ТЕРИ ОҚИГА:
Хар қачон яхшилаб эзмлса пиёз, 
Унга асалу туз қўшилса бироз.
Малхамдан хам солиб, оққа суркасанг,
Тери оқи кетар, қилма эътироз.
КЎРИНМАС ХАТГА:
Хатим кўринмасин десанг хар замон
Пиёз суви билан хат ёз ўша он.
Қоғозни иссиққа тутмагунингча
Хати кўринмайди, туради нигох.
ШАҚИҚА (МИГРЕНЬ):
Бир оғриқ бор билсанг, номи шақиқа,
Бош ярими оғрийди баъзи дақиқа.
Пиёзнинг аччиғи кирса буринга,
Шақиқа тўхтайди ўша дақиқа.
ТИШ ОҒРИҒИГА.
Оғриб турса агар оғзингда тишинг,
Холинг ёмон бўлса, унмаса ишинг.
Пахтани ботириб пиёз сувига,
Тишга бос, бир зумда кетар ташвишинг.
ҚУЛОҚ ШОВҚИНИГА:
Шовқин пайдо бўлса агар қулоқда,
Юрган бўлсанг агар ғам-у фироқда.
Пиёз суви билан пахтани хўллаб.
Қулоқ ичра қўйсанг кетар шу чоқда.
           Пиёзнинг хушхшр зиравор эканлигини барча билади. Сабзи, пиёз билан кўпгина таомларни таътимли ва кўркам этишга одатланиб қолганмиз. Кузда экилган пиёз палласини эрта бахорда кўплаб истеъмол қиламиз.
ПИЁЗ БАРГЛАРИ.
         
       Пиёз барглари ёрилган терига, қалинлаётган қадоққа қўйилади. Барра пиёз таомни хазм бўлишини яхшилайди. Соч тўкилишидан асрайди. Барра пиёзнинг шарбатини қанд билан омухтаси организмни мустахкамлайди.
      Болгариялик олимларнинг фикрига кўра, тумов, гриппда барра пиёз сувига ботирилган пахта пилик бурунга қўйилса, яхши фойда беради.
ОЛИМЛАР ВА ШИФОКОРЛАР.
     Олимлар ва шифокорлар томонидан шу нарса аниқланган-ки, янги пиёз иштахага барака беради, овқат хазм қилишда фаол қатнашадиган безларнинг фаолиятига урғу беради, яхшигина сийдик хайдовчи омил бўлиб, аъзолардаги кичик тошчаларнинг нурашига, эриб кетишига сабабчи бўлади, йўтални камайтиради, балғамни кўчишига воситачилик қилади.
ОСТРИЦАГА:
      Юмалоқ гижжалардан (острица)  холи бўлиш учун сархил пиёздан 15 – 20 г дан кунига истеъмол қилиниб 7 – 10 кун давомида фойдаланилади.
ПИЁЗБОШДАН НАСТОЙКА
     Пиёзбошдан настойка тайёрлаш учун ярим литр спиртга ёки ароққа 40 г тозаланган пиёзбошидан солиб, 7 кун қўйиб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Бу настойка грипп, шамоллаш учун  кунига 2 – 3  махал, бир чой қошиққа уч ош қошиқ сув аралаштирилиб ичилади.
                                                     ЙЎТАЛГА:
       Бир стакан сутга 2 дона ўртача пиёзбошини майдалаб тўғраб сўнгра қайнатилади ва тўрт соат қўйиб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб олинади. Қайнатмадан йўталга даво қилиш учун кунига бир ош қошиқдан 2 – 3 соатда ичилади.

Шифобахш пиёздан қилинган салатлар

Қуйида келтираётган ҳаммабоп таомлар кўклам пайтидаги «илик узилди» даври синовларига танингиз бардош беришига самарали ҳисса қўшади. Зеро, инсон организми турли дармондориларга ўта муҳтож бўлган ушбу даврда баҳорий неъматларшифобахш кўкатлар барчамизга асқотиши шубҳасиз.
        
«Баҳор қувончи» салати.

         Керакли масаллиқлар: икки боғ редиска, 3-4 дона бодринг, кичикроқ карам, ярим боғ шивит, ярим боғ кашнич, ялпиз, туз, бир ош қошиқда зайтун   ёки ўсимлик ёғи.
         Тайёрлаш жараёни: Карамни майдалаб тўғраб, туз билан мижғилайсиз, бодрингни сомонча шаклида тўғрайсизшивит, кашнич, ялпизни майда тўғраб, зайтун ёғи қўшиб ҳамма масаллиқларни аралаштирасиз. Салатни ликопчаларга солиб, устини безатиб, дастурхонга тортасиз.
         Тиббий фойдаси: Бундай салат юқори калорияли овқатларнинг ҳазм бўлишини енгиллаштиради ва витаминларга бой бўлганлиги учун болажонларга жуда фойдали ҳисобланади.

Ровочли салат.
         Тайёрлаш жараёни: Ровоч новдаларини яхшилаб ювиб, пўсти шилинади ва 1-1,5см катталикда, тўртбурчак шаклида тўғралади. Бир боғ кўк пиёз, икки боғ редиска, ярим боғ шивит ҳам майдалаб тўғралади. Масаллиқларни бир идишга солиб, таъбга кўра туз, бир пиёлада қаймоқ қўшиб аралаштирилади.
         Тиббий фойдаси: Бундай салат болажонларга жуда ёқади, уларнинг иштаҳасини очиб, организмини керакли витаминлар билан таъминлайди. Эмизикли аёллар истеъмол қилса, сутларини кўпайтиради.

Исмалоқли салат
         Керакли масаллиқлар: 200 грамм янги терилган исмалоқ, 2-3 дона бодринг, 1-2 дона помидор, 2 дона қайнатиб пиширилган тухум, 1 пиёла   қаймоқ, 1 боғ кўк пиёз, шивит, кашнич, таъбга кўра туз керак бўлади.
         Тайёрлаш жараёни: Исмалоқ майдалаб тўғралади, бодринг, помидор, кўк пиёз, шивит, кашнич, тухум тўғраб қўшилади ва туз, қаймоқ солиб аралаштирилади. Ликопчаларга солиб, усти безатилиб дастурхонга тортилади.
         Тиббий фойдаси: Бундай салатни истеъмол қилсангиз, иштаҳангиз очилади, овқат ҳазмини осонлаштиради, камқонлик ва бемадорликдан қутиласиз.

Гулқоқили салат.
         Керакли масаллиқлар: гулқоқи барглари, 1 боғ барра пиёз, ярим боғ петрушка, ярим боғ шивит, 1 дона тухум, сирка, таъбга кўра туз
        Тайёрлаш жараёни: Гулқоқи барглари 30 дақиқа давомида тузли сувда сақлаб турилгач, майда қилиб тўғралади, унга петрушка, пиёз, тухум тўғраб қўшилади ва ёғ, туз, сирка билан ишлов бериб аралаштирилади. Салатимизни ликопчаларга солиб, устини безатиб дастурхонга тортамиз.
         Тиббий фойдаси: Бундай салат камқонликда ва қувватсизликда, ошқозон, жигар ва ўт пуфагида хасталиги борлар учун кони фойдадир.

Кўкатли чучвара.
         Керакли масаллиқлар: ялпиз, исмалоқ, жағ-жағ, гулқоқи, йўнғичқа, отқулоқ ва бошқалардан тенг миқдорда, думба ёки жизза, кўк пиёз, туз
        Тайёрлаш жараёни: Кўкатлар майда қилиб чопилади, уларга майда тўғралган кўк пиёз, кашнич, думба ёки жизза, туз қўшиб қийма тайёрланади.
        Одатдагидай чучвара учун хамир тайёрланиб, чучвара ҳам шу тартибда тугилади. Тугилган чучваралар туз солинган сувда қайнатиб пиширилади. Тайёр бўлган чучварани лаганларга солиб, устидан қаймоқ қуйилади ва дастурхонга тортилади.


                                                      ТИББИЁТДА:
        Илмий тиббиётда пиёз ўсимлиги доривор прэпаратлари настойкаси Аллил пиёзбоши экстракти  билан глисерин аралашмасиан Аллилглисэр, колит, атэросклероз, гипертониянинг баъзи турлари, авитаминоз каби касалликларни даволашда ишлатилади. Бундан ташқари рэнит, яъни буруннинг шиллиқ қавати яллиғланишида, суртилса гинекология амалиётида трихомонал колъпитни даволашда қўлланилади. Хозирги кун тажрибасида пиёзнанг спиртдаги 10%   экстракти астма касаллиги хуружини 30% - 50% га енгиллаштирмоқда.
   Бизнинг “Малхам” табобат маркази хобимлари томонидан ишлаб чиқарилган гаримдори ва пиёз хамкорлигидаги аралашмамиз бод, бел ва оёқ оғриқлари учун фойдалидир. Ундан эхтиёж сезган беморларимиз  келиб олиб кетишлари мумкин.

Мурожат учун телефон +998-90-987-9-987 Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@mail.ru>
Абдуқодир Нурмуҳаммад  ўғли Сатторов
                                               “Малхам”   табобати маркази рахбари, халқ табиби.

Фойдаланилган адабиётлар:
Саттаров А.Н.Абдурахманов Т.Р. “дардинга давоман”
Мхамуд Хасаний “даволардан чиққан садолар”
Ў.Хасанов “Маъданий ўсимликларнинг келиб чиқиши”

“Саломатлик “энциклапедияси