Каъба Ернинг маркази
Узоқ даврлардан буён баъзи мусулмонлар орасида “Нима учун намоз чоғида Каъбага юзланиш керак ва нима сабабдан Олий Зот Маккани бошқа жойлардан афзал билиб улуғлаб, ”харам”-ёпиқ деб атаган?” деган савол сўраб келинган.
Қуръондаги илмий маълумотлар бўйича машҳур тадқиқотчи Залюла Нажаара бу борада Пайғамбарнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисларига таянади:
“Макка сувдаги кичик ер бўлаги эди ва бутун қуруқлик у ердан
тарқалган”.
Қоҳира университети жўғрофия бўйича профессори, мисрлик мутахассис доктор Ҳусайн Камолиддин мазкур фикрни ривожлантириб шуни аниқладики, сув устидаги вулқон ҳаракатлари туфайли биринчи қуруқлик ҳозирги Каъба ўрнида пайдо бўлган. Кейинчалик ер ўша жойдан кенгая бошлаган. Бунгача эса сайёрамиз сув билан тўла қопланган. Бундан ташқари, узоқ муддатли ўлчовлар ва ҳисоблаб чиқишлардан сўнг Каъба, Макка қуруқликнинг қоқ ўртаси эканлиги аниқланди. Агар барча қитъалар бирлаштирилса, бунинг гувоҳи бўлишимиз мумкин.
Мазкур илмий кашфиёт расмий тарзда 1977 йилнинг ноябр ойида эълон қилинган эди. Олимлар шуни ҳам аниқладиларки, айнан ўша ернинг ўзида (Араб ярим ороли жойлашган жойда) қадимда Хондвана номли умумий қитъа мавжуд бўлган, кейинчалик еттига бўлиниб кетган. Ушбу умумий қитъанинг пайдо бўлиши Палеозой даврига тўғри келади. Ўзининг дастлабки кўринишини сақлаб қолиши Мезозойнинг биринчи даврига тўғри келади. Лекин тахминан 180 млн. йиллар бурун Мезозойнинг иккинчи ярмига келиб глобал тектоник ҳаракатлар натижасида Хондвана материкаси қатор қитъаларга бўлина бошлади ва натижада биз бугун билган шаклга келди.
Ҳусайн Камолиддин яна қўшимча қилиб ёзадики, Маккада, яна ҳам тўғрироғи Каъба жойлашган жойда Ернинг магнит маркази жойлашган. Олимнинг хулосасига кўра, Ернинг магнит қутблари алмашса ҳам Каъбадаги магнит марказ жойида қолар экан. Буни олим Ернинг турли нуқталаридан Каъбага нисбатан йўналишларни ўлчаганидан кейин аниқлади. Ушбу йўналишларнинг ҳар томондан Маккадаги Каъба томон олиб борувчи магнит чизиқлари билан мувофиқ келаётганлигини топган.
Шунга қўшимча қилиб, доктор Камолиддин Ернинг ҳақиқий магнит меридиани Гринвич бўйлаб эмас, балки Макка бўйлаб ўтишини ҳам аниқлаган. Гринвич меридиани магнит қутблари алмашуви чоғида ўзгариб кетади, Каъба бўйлаб меридиан эса Ернинг магнит ўқи сифатида жойида қолиб, айнан Каъба бўйлаб ўтади.
Ажойиби шундаки, бугунги фан инсон танасида ҳам шу каби магнит меридианлари мавжудлигини, улар Ернинг магнит чизиқлари билан мос келиши ёки уларни кесиб ўтиши, шу туфайли бу жараён инсон организмига ё фойдали, ё зарарли таъсир бўлиши мумкинлигини тасдиқлайди. Буларнинг барчаси намоз ёки бошқа ҳолатларда Каъбага юзланишга илоҳий амрнинг сабаблари ҳам бўлиши мумкин. Маълумки, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай ҳолатда Каъбага юзланишга, суҳбат қуришда у томонга қараб туриш ёки ухлаш ва ҳоказоларга одатланган эдилар.
Олимларда яна шундай гипотеза ҳам борки, тавоф вақтида Каъба атрофида соат йўналишига тескари ҳолатда зиёратчиларнинг айланиб юриши ўша зиёратчининг фалак айланишига мувофиқ келишини ифодалайди. Электрондан тортиб то галактикагача коинотда ҳамма нарса шундай ҳаракатланади.
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг “Ҳажи мақбулнинг гуноҳлари тўкилади ва у худди онадан янги туғилгандек бўлади” маъносидаги ҳадисларидан келиб чиққан ҳолда, олимлар бир фикрни илгари суришганки, Ер ўқини айланиб ўтиш пайтида зиёратчидаги манфий маълумотлар, гуноҳлар йўқ бўлиб кетиши мумкин.
Доктор Камолиддин бу мавзуда бошқа ҳадисларни ҳам кўриб чиққан. “Каъбанинг устида Байтул Маъмур жойлашган. Унинг устида эса Арш ва етти осмон қарор топган ҳамда Каъба остида еттита ер тўшалган”. Унинг фикрича, мазкур еттита ер бу – Ернинг етти қобиғи, етти осмон эса сайёрамизнинг етти коинот доирасидир.
Malham Uz, [18.07.20 07:29]
Албатта, юқоридаги сўнгги фикрлар олимларнинг соф илмларига асосланган гипотезалари. Лекин Исломнинг узоқ тарихи шуни кўрсатадики, Аллоҳнинг барча амрларида катта маъно ва ҳикматлар яширинган. ⏰👉🏻 #Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈🌤янги-КУН МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак янги кун билан табрикланг👇#Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 #жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!👉🏻🌈 #Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 📩 Почта: malham53@gmail.com Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞✨🌙☎️ Телефон +998-99-328-29-29🦋🌎Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar ☎️ Телефон: +998-99-906-33-66 🌸Эҳсоннинг мукофоти,фақат эҳсондир.(Роҳман-60)
💞Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг,Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади #ИНШААЛЛОҲ🦋👉 @malhamuz👈
Комментариев нет:
Отправить комментарий