ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 12 июля 2020 г.

АНЕМИЯНИНГ 14 БЕЛГИСИ Саттаров Абдуқодир


#АНЕМИЯНИНГ 14 БЕЛГИСИ

Бутун жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2015 йилги маълумотига кўра ер юзида 2.82 миллиард инсон  #камқонлик билан хасталанган. Бу умумий ер ахолисини 24.8%га тенг бўлади1. Темир танқислик  #камқонликни белгиси турли туман бўлади. Темир моддаси етишмаслиги одам танасида соғлом қизил қон таначалари (эритроцитлар) ривожланмаслигига олиб келади. Бу қизил қон таналари
ўзида темир-оқсил бирикмали модда (гемоглабин) тутиб, ушбу модда ўпкадан кислородни олиб тўқималарга олиб боради. Бу касаллик белгиларини билиш хамма учун фойдали.

1. #Чарчаш – одатда камқонликнинг биринчи белгиси бўлади. Лекин бу чарчаш оғир мехнатни чарчашидан фарқ қилади. Агар 24 соатдан 7 соат сизда чарчоқлик пайдо бўлса яхшиси шифокорга кўринган маъқул.

2. #Тери ва шиллиқ қаватлар ранги оқишлиги – кўзнинг пастки қовоғи остидаги шиллиқ қавати(конюктива) қон томирларга бой жой хисобланади. Агар шу жой оқарган, рангпар холда бўлса сизда анемия бошланган бўлиши мумкин.

3. #Қисқа нафас – агар сизда зинапоядан кўтарилаётган вақтда ёки бирор нарса кўтариш вақтида нафасингизни ушлаб туриш имкони бўлмаса, бу танангизга кислородни етишмай турганлигини ёққол белгиси.

4. #Юрак ўйнаши – агар сиз юрагингизни уришини билиб турсангиз, ётганда қулоғингизга юрак уриши эшитилса, бу юракни кучли ишлаётганини белгисидир. Танага кислородни етказиб бериш мақсадида юрак тез ишлайди. Баъзан нотекис уриши ва юракда шовқин пайдо бўлиши мумкин.

5. #Вахима – юрак тез уриши хар қандай инсонни вахимага солади. Агар сизда вахимага тушиш учун бошқа сабаб бўлмаса, демак камқонликники бўлиши мумкин.

6. #Уюшиш – инсон танасида қонни марказлашиши деган тушунча мавжуд. Қондаги кислород камлиги учун одам танаси қўл ва оёқдаги қонни асосий хаётий мухим ички органларга ўтказади. Шунинг натижасида қўл ва оёқда уюшиш, игна санчиш ва совуқ қотиш белгилари пайдо бўлади.

7. #Ой кунларини бузилиши – камқонлик натижасида аёлларнинг бачадон фиброидлари кучли, нотекис ва оғриқли қон кўришга олиб келади.

8. #Турли қизиқишлар – темир танқислик камқонликда муз ейиш, қум ейиш, қоғоз ейиш, турли нефть махсулотларини хидлаш каби қизиқишлар ва одатлар пайдо бўлади.

9. #Мия фаолиятини сусайиши – эътиборни жамлаш ва хотира сусайиши ёшни хисобига эмас балки, камқонлик белгиси бўлиши мумкин.

10. #Бош оғриқ – кўпчиликда доимий такрорланиб турувчи мигренсимон бош оғриқлар бор. Агар сизда одатдагидан кўра кўпроқ бош оғриғи безовта қилса унда шифокорингизга учрашинг.

11. #Оёқнинг дам олмаслиги – баъзи инсонларда оёққа дам берилса, унда турли нохуш хиссиётлар пайдо бўлади. Агар харакат давом этса, яна соғлом хис қилади.

12. #Хомиладорликдаги хавфлар – хомиладорликдаги камқонлик бўлиши хомилани яхши ривожланмаслигига ва вақтидан илгари туғруққа сабаб бўлиши мумкин.

13. #Соч тўкилиши – агар тароқда кўпроқ соч узилиб чиқса демак сизда анемия бўлиши мумкин. Аммо витамин етишмовчилиги, буқоқ бези фаолияти пасайиши ва бошқа сабаблари хам бўлиши мумкин.

14. #Қора ахлат – ахлат рангини қорайиши бу ошқозон ва ичакдан қон кетиш белгиси бўлиши мумкин. Бундай холатда тезлик билан шифокорга мурожаат қилинг.👉🏻  #Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈🌤янги-КУН МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак янги кун билан табрикланг👇#Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎  #жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!👉🏻🌈 #Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 📩 Почта: malham53@gmail.com   Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞✨🌙☎️ Телефон +998-99-328-29-29🦋🌎Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar       ☎️ Телефон: +998-99-906-33-66 🌸Эҳсоннинг мукофоти,фақат эҳсондир.(Роҳман-60)
  💞Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг,Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади #ИНШААЛЛОҲ🦋👉 @malhamuz👈

Комментариев нет:

Отправить комментарий