ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 14 июля 2020 г.

ҚОВУННИНГ ҲОСИЯТЛАРИ Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли, руҳшунос олим, ҳалқ табиби, “МАЛҲАМ” ҳалқ табобат маркази раҳбари,профессор


ҚОВУННИНГ ҲОСИЯТЛАРИ 
Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
руҳшунос олим, ҳалқ табиби, “МАЛҲАМ” ҳалқ табобат маркази раҳбари,профессор
Хўл-иссиқ бўлади қовунда мижоз
Ажойиб неъматдир, марғубу мумтоз,
Ейилса қориндан тезда ўтади,
Ички аъзоларга қувват дамсоз!
Қовун-қовоқдошлар оиласига мансуб 1-йиллик ўсимлик
бўлиб унинг барглари катта, ўзакли, бутун ёки бешқанотли бўлади. Қовун ўсимлиги пушталарни бағирлаб тарвақайлаб ўсади. Гулларининг ранги сариқ, 1 жинсли бўлиб чуқур қирқилган юлдуз сифат 5 тожбарглидир. Қовунлар навларига қараб, хар хил кўринишда ва рангда бўлади. Меваларнинг гўштли қисми хам навларга қараб хар хил ранглидир. Қовун етиштириш борасида Ўзбекистон жахонда биринчи ўринда туради.
Таркиби:
Қовун таркибида 18% қанд, витамин С,РР, фолат кислотаси, гемицелиюза, микроэлементлардан: калий, кальций, темир, фосфор, натрийлар бор.
Шифобахшлилиги ;
Абу Али ибн Сино шох асари «Тиб қонунлари» китобида қовуннинг эти ва айниқса уруғи етилтурувчидир ва тозаловчидир… Терини тозалайди, айниқса уруғидаги бошқа нарсалар сепкил, доғ ва бошнинг кепаклашига фойда қилади… Қобиғи (пўстлоғи)ни манглайга ёпиштирилса, кўзга тушадиган назлаларга тўсқинлик қилади. Қовуннинг етилгани хам, хоми хам сийдик хайдайди. Буйрак ва қувуқдаги майда тошларга, айниқса буйракдагига фойда қилади, деб ёзган.
Халқ табобати:
Халқ табобатида қовун паришон хотирлик, диққанафас, бод, беланги, сил, камқонлик, жигар ва буйрак касалликларини даволашда тавсия этилади.
Илмий табобатда:
Илмий тиббиётда қовунлар киши асабини тинчлантирувчи, подаграга даво, сийдик хайдовчи, ични юмшатувчи, бавосил азиятларига малхамлик қилувчи омил сифатида тавсия этилади. Жигар, атеросклероз каби хасталикларга енгиллик берувчи манба сифатида хам ишлатилади. Қовуннинг юрак ва ўпка фаолиятига ижобий таъсири бор.
Марказда: 
«Малҳам» маркази ходимлари қовун уруғларининг сувли дамламасини беозор сийдик хайдовчи, дори сифатида, буйрак касали бор беморларга беришни тавсия этадилар. Бундан ташқари унинг уруғидан олинган мой тананинг оқариш (танага песга ўхшаб оқ доғлар тушиши)га қарши яхши дори мазлар ишлаб чиқишган. Бу мазлар (суртма)дорилар билан юзлаб беморлар дардига малҳам бўлишмоқдалар. мурожат учун телефонлар : +998-90-987-9-987
Қайнатмаси:
Қовуннинг қайнатмасидан косметика сохасида фойдаланиш мумкин. Ундан юздаги сепкил ва хуснбузарларга қарши дамламалар тайёрлаб ишлатиш мумкин.
Турлари
Жахондаги энг яхши ковунлар Узбекистонда етиштирилади. Халк селекциясида унинг 150 дан ортик нави мавжуд. Узбекистонда экиладиган ковун навлари турт бота­ник турга мансуб: хандалак, амири, кассаба ва зард. Хандалак турига деярли барча эртапишар ковун навлари — Кукча, Хандалак, Сарикхандалак, Замчаваб, киради. Ами­ри турига барча ёзда пишадиган ковун навлари — Давлатбой, Тошлоки, Дахбеди, кассаба турига Бурикалла, Гурвак, зард турига кишки ковун навла­ри (Умрбокий, Куйбош, Гулоби) ва бошкалар киради.
Ишлатилиши
Ковун янгилигида ейилади, коки солинади. Шинни, мурабболар килинади. Тиббиётда бод, беланги, сил, камконлик, зикнафас, жигар ва буйрак касалликларини даволашда тавсия этилади. Теридаги сепкил, дог ва бошдаги казгокни йукотишда фойда килади. Халк табобатида подагра (никриз) га даво, пешоб хайдовчи, кабзиятдан холи килувчи, асабни тинчлантирувчи омил сифатида кулланилади. Узбекистонда ковуннинг 36 дан ортик нави районлаштирилиб, давлат реестрига киритилган (2004). Энг куп экиладиган навлари: Окуруг, Асати, Бурикалла, Куктинна, Кукча, Чугари, Кизилуруг, махаллий сарик хандалак, Оби новвот, Шакарпалак ва бошкалар
Хислати:
Қовундан мияга хўллик бўлар ёр,
Баданга шу хислат етади такрор.
Танага семизлик ато этади,
Тиқилма очувчи хислати хам бор!
Истисқо ва тошлари:
Истисқога қарши қилади ёрдам,
Яна фойда қилар ярақонга ҳам.
Сутни кўпайтирар, теру пешобни,
Яна тошларга хам беради бархам.
Таом устидан емаслик:
Таомнинг устидан еса ҳар киши,
Унда пайдо бўлар бўкиш ташвиши,
Пишлоқ билан қўшиб ейилса агар,
Одамни қийнагар тиқилма ниши!
Ейиш вақти:
Қовун емок учун яхши муддат,
Хар икки таомнинг ўртаси фақат
Биринчи овқатинг медадан ўтиб,

Abduqadir Sattarov, [14.07.20 18:05]
Кетган бўлса егин, шу яхши фурсат.
Қовуннинг зарари:
Қовун еганингда юзланса зиён,
Зиёнидан қолмоқчи бўлсанг сен омон
Ислохига сирка тановул айла,
Ёки аччиқ анор сувини ич равон!
Шиш ва кўз оғриғи:
Агар баданингда бўлса бирор шиш,
Қовун гўштин боғла кетади ташвиш.
Кўз оғриғи иллати юз берса ногах,
Унга хам боғлагин, бу муносиб иш!
Тери доғлари:
Бура қўшиб қовун гўштига агар,
Доғларга боғласанг, доғларинг тугар
Терида юз берса хар хил изу доғ
Улар хам бир йула бадандан кетар
Буйрак ва қувуқ тоши:
Қовун пўчоғини қуритиб одам,
Икки грамм ундан ичса ўша одам
Буйраги қовукда тош бўлса агар,
Тошларини тўкади, беради бархам!
Қустириш чораси:
Зарур бўлса агар тезда қайт қилмоқ
Қовун томирин керак шай қилмоқ.
Бир мисқолдан икки мисқолча ичса
Мажбур бўлар қайни пайдарпай қилмоқ.
Жигар тиқилмаси:
Жигарда тиқилма юз берса ногох,
Табиблар сўзидан доим бўл огох.
Жигардан тиқилма очар уруғи,
Тиқилмага уруғ қазир бунда чоғ.
Тозалаш хислати:
Қовун уруғлари ҳайдайди пешоб,
Буйрагу қувуқни тозалар шутоб.
Ични юмшатади, хирсни қўзғатар,
Иссиқ йўтал кетар, гувохдир китоб.
Юзни силлиқ қилиш:
Қовун уруғидан олмасдан пўчоқ,
Ховонда яхшилаб эзиб ўша чоқ.
Юзларингга ундан боғласанг агар,
Юзинг тоза бўлар, чиройлигу оқ
Зарари:
Қовун уруғидир талоққа зиён,
Асалу бинафша егин ўша он.
Икки дирхамдан то беш дирхамгача
Ичмоқ мумкин ўша уруғдан хар он.
Ковуннинг туйимлилиги
Ковуннинг туйимлилик куввати (калорияси) бор-йуги 100 грамига 35 кКал, шу сабабдан уни истеъмол килишни барчага, жумладан тулаликка мойил кишиларга хам тавсия этилади. Лекин у иштахани кузгатади. Шунингдек, ковун коки истеъмолига хам ружуъ куйиб булмайди, унинг 100 грамида 341 кКал бор. Уни меъёридан ортик истеъмол килиш бадан ёг босиб, семириб кетишига сабаб булади. ковуннинг кимёвий таркиби асосан унинг навига боглик. Унинг магзида 16-20 % канд, каротин, В9, С, Р витаминлари, А провитамини, катта микдорда фолий кислоталари ва темир моддаси, пектин моддалари, турли ёглар ва минерал тузлар мавжудлиги унинг шифобахшлигига сабаб булган омиллардандир.
Магзида хам, уругида хам истеъмол килиш учун тулик ярокли булган 30 % гача ёг моддалари мавжуд. Бундан ташкари ковун овкат хазм килиш жараёнига ижобий таъсир курсатади, ундаги фолий кислотаси кон хосил килишда иштирок этади. Ковун атеросклерозда, камконликда, юрак, кон томир касалликларида жуда фойдалидир.
Ковунни истеъмол килиш кадимдан касалликларни даволашда кенг тавсия этиб келинган. Уни сил, ошкозон касалликлари, турли рухий хасталикларда, ревматизм, подагра, шамоллаш ва йуталга карши касалликларни даволашда, шунингдек гижжани хайдаб туширишда тавсия этилган. Ковун уруги сутдаги дамланмасини халк табобати билимдонлари пешоб тутилиб колишида, ковукда тош пайдо булишида, ковун шарбатини эса, кабзият ва бавосилда тавсия этишган. Ковун уругининг сувда ивитилгани фаол пешоб хайдовчи, енгил ич сурувчи восита булиб, буйрак, жигар ва ковук учун жуда фойдалидир.
Ковун чанкокни босиб, асаб тизимини тинчлантиради. Унинг шифобахш хусусиятлари таркибида В9 ва С витаминлари, темир моддаси ва калий тузига бойлиги билан боглик. Шу сабабдан хам мутахассис-диетологлар беморларда камконлик, юрак, кон томир касалликларида, атеросклерозда, буйрак ва жигар касалликларини даволашда ковун истеъмол килишни буюришади.
Ковуннинг шифобахш хусусиятлари унинг етилиб, яхши пишганлиги билан боглик. Масалан, етилиб пишмаган ковун – сапчани ейиш ошкозон яраси ёки гастрит касали бор кишиларга тавсия этилмайди. Оч коринга хам ковун тановул килиш тавсия этилмайди. Уни хатарсиз тановул килишнинг тартиби овкат тановул килиш орасида булиши яхшидир, бунда у бошка тановул килинган озик-овкат махсулотлари билан аралашиши яхширокдир.
Бугунги кунда диетологлар ковун истеъмол килишни овкат хазм килишни яхшилаш максадида тавсия этишади. Бундан ташкари у ажойиб гижжа хайдовчи воситадир. Бу албатта болалар учун фойдали.

Abduqadir Sattarov, [14.07.20 18:05]
Шамоллаш ва турли иллатларни даволашда ковуннинг фойдаси Шаркда табиблар кадимдан ковундан шифобахш восита – дори сифатида фойдаланишган. Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино узига мурожаат килган юрак, кон томир касалликлари билан огриган беморларни ковун уруги ва пусти билан даволаган. Шунингдек, у буйракларда пайдо булган тошларни чикариб юбора оладиган хусусиятларга эга эканлигини таъкидлаган.
Европада кейинги йилларда организмни ковуннинг шарбати ёрдамида тозалаш кенг тус олди. Хар хил ортикча ёкимсиз моддалар ва хилтлардан организмни тозалаш учун 20 кун давомида нахорга, киши таъбига караб, ковун шарбатига хохлаган мевасини кушиб истеъмол килинади. Огохлантириш: бу даволаш услубини албатта мутахассис шифокор маслахати билан кулланилади.
Ковуннинг аёллар соглиги учун фойдаси катта Ковунда мавжуд булганфолий кислотаси аёллар учунгина мухим ва зарур булган модда булиб, унингсиз фарзандга соглом она булиш меъёрида булолмайди. Аёллар, айникса хомиладор аёллар овкатланиш рационларига ковунни кушишлари зарур ва фойдалидир. Айтганча, ковунда мавжуд булган кремний суяк, соч ва терининг соглом булиш мувозанатини таъминлайди. С витаминиусти-устига давом этган шамоллашдан заифлашган кишилар организмида иммунитетни мустахкамлайди.
Ортикча семиришнинг олдини олади Унинг паст калориялилигиортикча вазндан кутилишда ёрдам беради. Лекин канд касаллиги бор кишилар ковун таркибида канд моддаси куп булганлигидан, уни эхтиёт булиб истеъмол килишлари зарур.
Асабларни мустахкамлайди Ковун магзида серотонин деб аталувчи – “кувонч гормони” булган модда ишлаб чикаришга сабаб буладиган моддалар бор. Маъюс булиб колган киши икки карж ковун еб олса, кайфияти яхшиланади.
Организмни мустахкамлаб, иммунитетни кутаради Халк табобати рецептларида майдалаб, ковун уруги янчиб истеъмол килинса, организм мустахкамланиб, иммунитет кучаяди.
Фойдаланилган адабиётлар;
А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов *ДАРДИНГА ДАВОМАН *
М.Хасаний *Даволардан чиққан садолар*
А.Н.Саттаров “Дард кўп-давоси ундан кўп”
Ўзбекистон хабобат академичси аъзоси Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари , профессор 
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Мурожаат учун тел: +998-90-987-9-987 
.👉🏻 #Соғлиғиз учун севимли каналга уланинг! 👉 @malhamuz👈🌤янги-КУН МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак янги кун билан табрикланг👇#Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 #жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!👉🏻🌈 #Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🕊👉🏻 🌐 📩 Почта: malham53@gmail.com Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞✨🌙☎️ Телефон +998-99-328-29-29🦋🌎Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar ☎️ Телефон: +998-99-906-33-66 🌸Эҳсоннинг мукофоти,фақат эҳсондир.(Роҳман-60)
💞Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг,🕊Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади #ИНШААЛЛОҲ🦋👉 @malhamuz👈

Комментариев нет:

Отправить комментарий