ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 27 апреля 2020 г.

Ҳаёт шундай яралган!

Ҳаёт шундай яралган! 

Ким бойвачча ким ғариб,

Кимлар олисга кетган,

Ўз бахтини ахтариб.


Ким ночору ким бемор,

Даво истар дарди бор.

Ҳаёт шундай дилозор,

Номарди бор марди бор,

Ким чиройли яралган,

Аммо кўзларида нам.

Бу беш кунлик дунёнинг.

Доим нимасидир кам,

Кимдир кўрган хиёнат,

Ўзи севган ёридан.

Шу инсонга ишониб,

Кечган эди боридан.

Кимлар бола чақам деб,

Ёт элларда сарсондир.

Шу жужуқлар бўлмаса,

Ҳаёт қадри арзондир.

Кимлар яшар Отасиз,

Кимлар эса хор қилар,

Отанг борми шукр қил,

Улар борлигинги сабабдир.

Кимлар Она пойига,

Гул тўшайди ҳар онда.

Кимлар Онасиз қолиб,

Йиғлаб юрар армонда.

Кимлар ўзин дунёнинг,

Устунидай тутади.

Бу кибрли кимсаларни,

Бир куни ер ютади.

Кимлар буюк Аллоҳдан,

Фарзанд тилаб ўтади.

Кимлар етимхонага,

Мангу ташлаб кетади.

Ким ўғри-ю зўравон,

Бечорани талайди.

Ўшалар жаханнамнинг,

Тупроғини ялайди.

Кимлар умид қилади,

Аллоҳданмас рўёдан.

Бир дунё гуноҳ билан,

Ўтиб кетар дунёдан.

Ким турмушдан ажраган,

Ўхшамаган ҳаёти.

Етти осмонга етар,

Ёлғизларнинг фарёди.

Кимдир эрта саҳарда,

Қилар ибодат-намоз.

Инсонга энг ярашгани,

Аслида шу жойнамоз.

Юз йил азоб бўлса ҳам,

Кўп нолимоқ шарт эмас.

Ҳамма нарса ўткинчи,

Демак дунё дард эмас.

Аллоҳим деб етказинг,

Осмонга овозасин.

Шунда оча оласиз,

Жаннат дарвозасини...☝️📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
 Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!📨Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60)
  Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОХ

Комментариев нет:

Отправить комментарий