ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 29 апреля 2020 г.

🏻КАЪБА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР




Каъба (арабча –куб, тўрт бурчак) – Ер шаридаги энг қадимий ибодатхона бўлиб, Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси ҳисобланади. 
-Уни яна “Байтуллоҳ” (“Аллоҳнинг уйи”), “Каъбаи муаззама” (Ҳурматли, эъзозли Каъба) деб ҳам атайдилар. 
-Биринчи марта Каъбаи муаззамани, Одам ато (а.с.) яратилишларидан икки минг йил олдин, Аллоҳ таолонинг амрига биноан, фаришталар бино қилган. 
-Иккинчи марта Каъбаи муаззамани биринчи одам – Одам
алайҳиссалом қурганлар. 
-Учинчи марта Одам алайхиссаломнинг фарзандлари (учинчи ўғиллари Шис алайҳиссалом деган тахмин бор) тош ва лойдан қурганлар.Кейин Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун дунёни сув босганда йўқолган. 
-Тўртинчи бор Аллоҳ таолонинг амрига биноан Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Каъбанинг олдинги асосини топиб, ўшани устидан қурганлар. 
-Иброҳим алайҳиссаломдан кейин ҳам Каъба бир неча марта уруш, олов, сув босиши натижасида бузилиб, қайта қурилган. 
-Қурилишда Иброҳим алайҳиссалом ҳозирда “Мақоми Иброҳим” деб аталадиган тошнинг устига чиқиб ишлаганлар, шундан оёқларининг изи қолган экан. Бу тош авваллари Каъбаи муаззамага тегиб турган экан. Кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларга ва тавоф қилаётганларга халақит бермасин, деб четроққа олдирган эканлар. Ҳозирги кунда шиша ғилоф ичида, ердан баландроқда сақланмоқда.
-Каъбаи муаззама Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги энг катта масжиди - Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган.
-Каъба - куб шаклидаги бино бўлиб, бутун дунё мусулмонлари кунига беш марта унга қараб намоз ўқийдилар. Ҳар бир имкони бор мусулмонга умрида ҳеч бўлмаганда бир марта ҳажга бориш фарз бўлиб, шу пайтда Каъбаи муаззама атрофида ибодат қилиши керак.
-Мелодий 624 йилдан бошлаб Каъбаи муаззама бутун дунё мусулмонлари учун қибла бўлди.
-Каъбаи муаззама деворлари тошдан қурилган бўлиб, унинг баландлиги 15 метр, эшик томони девори узунлиги 12 метр, Рукнул яманий билан Ҳажарул асвад ораси ўлчами 10 метрни ташкил этади. Деворларининг қалинлиги бир метр. 
-Поли тавоф қиладиган ердан 2 м 20 см баландликда жойлашган.
-Эшиги ҳам 2 м 20 см баландда бўлиб соф олтиндан тайёрланган. Бу эшик Истамбулда тайёрланиб, 1633 йилда Маккага олиб келиниб ўрнатилган. Уни тайёрлашга 286 кг соф олтин ишлатилган бўлиб, йилига икки марта очилади, холос. 
-Шимолий-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов билан ғарбий бурчак оралиғи, биз Ўзбекистонликлар учун қибла ҳисобланади. Яъни, биз Ўзбекистонлик мусулмонлар қиблага қараб турганимизда, шу тарнов томонга қараётган бўламиз.
-Каъбаи муаззаманинг усти ҳар йили қора мато - янги Каъбапўш (кисва) билан ёпилади, унга Қуръони Каримнинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал билан ёзиб қўйилган. 
-Каъбапўш ва Каъбаи муаззаманинг деворлари мушки анбар билан артилади. Олдин шу мушки анбарни Туркиянинг Испарта шаҳридан олишар экан. 1990 йиллардан бошлаб Эрондан ола бошлаган эканлар. Каъбаи муаззама учун бир йилда 5-6 тонна мушки анбар ишлатилар экан.
Кисва (Каъбапўш) ҳақида.

Кисва – бу Макка шаҳридаги муқаддас Каъбатуллоҳни ёпиб қўядиган ёпинчиқ.

Кисвани ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида алмаштирадилар. Эскисини эса бўлакларга бўлиб ҳажга келган мусулмонларга тарқатадилар.

Айрим олимларнинг фикрига кўра, Каъбани кисва билан ёпиб қўйиш Исмоил (алайҳис-салом) даврларига бориб тақалади.

Бошқа олимлар Каъбанинг ёпилиши Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг катта боболари бўлган Аднон даврларида бошланган дейишади.

Кўпчилик олимларнинг фикрича, Каъбани кисва билан ёпиб қўйиш одати Яманнинг Тубо исмли қироли даврида бошлаб берилган.

Кисвани тайёрлаш билан Саудия Арабистонида бутун бошли бир фабрика шуғулланади.

Кисвани тайёрловчи биринчи фабрика 1927 йили ташкил қилинган.

Ҳозирда Кисвани тайёрлашда 140 та ҳунарманд ходимлар фаолият кўрсатади.

Кисва 5 қисмдан ташкил топган бўлиб, улардан бири билан Каъбатуллоҳнинг эшик томони ёпиб қўйилади.

Кисванинг ўлчами 658 кв. м. га тенг. У узунасига 14 метр ва энига 101 сантимерт бўлган 47 та қисмдан тикилади.

Malham Uz, [30.04.20 06:50]
Кисвани тайёрлаш учун 450 кг ипак ишлатилади ва уни олтин иплар безаб туради.

Кисвани тайёрлаш учун 3 ой талаб этилади.

Саудия Арабистони учун Кисвани тайёрлаш 17 миллион риёлга (тахминан 4,5 млн.$) тушади.

Ҳар йили иккита Кисва тикилади. Бири Каъба устига ёпиб қўйилса, иккинчиси эҳтиёт шарт сақланиб турилади.

Кисвани алмаштириш пайтида ҳожилар Арафот тоғида бўладилар ва у маҳаллий ходимлар томонидан махсус кўтарма конструкциялар ёрдамида бўлак-бўлак қилиб амалга оширилади..🤲 Бугунги кунингиз сермазмунли файзу барокатли солиҳ амаллар ила ўтсин🤲🌙 РАМАЗОННИНГ янги🌝КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲 #Албатта яқинларингизни Муборак Рамазон ойи билан табрикланг👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!👉🏻🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com   Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎 Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar

Комментариев нет:

Отправить комментарий