Қўқон хонлигида генерал унвонига эга бўлган қаҳрамон онахонимиз ҳақида Г. Таубенинг “Олой маликаси” китобида ёзилишича (Қозон, 1889 йил), қирғизлар раҳнамоси Олимбек додхоҳ 1865 йили Чимкентда русларга қарши бўлган жангда оғир яраланиб шаҳид бўлгач, халқ унинг эллик икки ёшли хотини Қурбонжонни додхоҳ қилиб
сайлади. Аммо маккор рус босқинчилари бу жасур, оқила, матонатли аёлни қурол кучи билан енгишга йўл тополмай, фитна-алдовга ўтишади. Туркистон генерал губернатори фон Кауфман Қурбонжоннинг икки саркарда ўғли Абдуллабек ва Ботирбекларнинг фаолиятини чеклайдиган алдов шартномага имзо чекишга мажбурлайди. Бошқа ўғли Маматбек ва икки набирасини Сибирга сургун қилишади. Кенжа ўғил Қамчибекни эса Ўшда дорга осадилар.
Додхоҳ ўғлининг дорга осилаётганини ўз кўзи билан кўриб турган. Соқчиларсиз қатл жойига келиб, ўғлининг жазога тортилишини миқ этмай кузатиб турган ва ялиниб келиш ҳақидаги русларнинг умидини пучга чиқарган. Агар ўшанда Қурбонжон додхоҳ битта ишора қилиб қўйганида Олойнинг жамики қирғизлари-ю ўзбеклари отланиб, унинг ўғлини қутқариб қолишарди. Аммо доно аёл халқнинг минглаб ўғлонлари қурбон бўлганидан кўра ўз ўғлининг қатлига гувоҳ бўлиб туришни афзал кўрди.Махмуд Казакбаев Олимбек додҳоҳни илгарироқ Қўқон хонининг буйруғига кўра қатл қилишган. Қирғиз тарихчиси мулла Ниёзга кўра у русларга қарши Пишпек йўналишига Қанот шоҳ билан бирга чиқиши керак бўлган. Лекин Олимбек бу жиҳодга бормаган. Туркистонда жангда яраниб шаҳид бўлган лашкарбоши Олимқул Оталиқ эди

Комментариев нет:
Отправить комментарий