ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 14 декабря 2019 г.

Ўзбекистонда онкологик касалликларни

Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволаш бўйича самарали усул жорий қилинади

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида 9 декабрь куни Россия Федерацияси Н.Блохин номидаги онкология миллий тиббий тадқиқот маркази етакчи мутахассиси Игорь Трофимов иштирокида
маҳорат дарслари ташкил қилинди.

Тадбирда мамлакатимиздаги онкология ва радиология йўналишида фаолият олиб бораётган тиббий муассасалар мутахассислари, ўқув юртлари ўқитувчилари, тадқиқотчилар иштирок этди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида соғлиқни сақлаш соҳаси устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Зеро, юртимизда инсон омили, манфаати, хусусан, унинг саломатлиги муҳофазасига алоҳида эътибор билан қаратилади.

Тиббиёт соҳасида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар негизида Ўзбекистонда хорижий давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга бўлган интилиш соҳада илғор технология ва фан ютуқларини жорий этиш, тиббий хизмат сифатини халқаро андозалар даражасида яхшилаш, замонавий даволаш усулларини амалиётда кенг қўллаш имконини оширмоқда.

Бу борада Россия билан йўлга қўйилган ҳамкорлик кун сайин кенгайиб бораётганини таъкидлаш жоиз. Ўзбекистон онкологик хизмати клиник амалиётида илк бор хавфли ўсмаларни эндоваскуляр усулда даволаш жорий этилди.

Тадбир доирасида москвалик жарроҳлар томонидан тақдим этилаётган, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган мазкур даволаш усулини мамлакатимизда қўллаш амалиёти бўйича фикр алмашилди.

Маҳорат дарсида россиялик мутахассис дастлаб мамлакатимиз шифокор-онкологлари учун янги ҳисобланган методиканинг назарий жиҳатлари хусусида батафсил маълумот берди. Мулоқот давомида беморни жарроҳлик амалиётига тайёрлашдан бошлаб, амалиётни ниҳоясига етказишгача бўлган барча босқичлар, шунингдек, турли асоратларнинг олдини олиш йўллари, тажриба ва хулосалар аҳамияти таҳлил қилинди.

Онкологик касалликларни эндоваскуляр усулда даволаш анъанавий кимёвий терапиядан фарқ қилади. Яъни ушбу жараёнда салбий асоратлар билан боғлиқ муаммолар кескин камаяди, муолажа ҳам узвий олиб борилмайди.

Шунингдек, тадбир доирасида россиялик шифокорлар томонидан беморларни эндоваскуляр усулда даволаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Манба: uza.uz📌 🌺 мақола  ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  🌸🌹 Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!  🌷сайтда www.malhamuz.blogspot.com   
телеграмда 👉   @malhamuz    онлайн  телеграмда 🌷🥀🕊https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий