ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 10 декабря 2019 г.

🏻Абдулла Орипов ЎЗБЕКИСТОН АСРИ

🏻Абдулла Орипов
ЎЗБЕКИСТОН АСРИ
Етармизми юз йилликнинг охирига ҳам,
Қўярмизми Янги аср пойига қадам.
У кунларни кўриш бизга насиб этгайми,
Илтижомиз Яратганга бориб етгайми.
Кечагина яшардик шу хаёллар билан,

Иштибоҳу ўйлар билан, саволлар билан.
Асус, бунга етолмади қанча инсонлар,
Қанча-қанча азиз зотлар, жаннати жонлар.
Раҳмат қилсин барчасини Аллоҳнинг ўзи,
Чақнадими, бир кун сўнгай умр юлдузи.
Ёзган экан тирикларнинг пешонасига,
Бизлар етдик янги аср остонасига.
Шукроналар айтсак оздир, бу инъом учун,
Шарафлайлик омад деган даҳонинг кучин.
Лекин ушбу остонага ким келди, қандоқ?
Ўтган йўлинг нечук бўлса, аъмол ҳам андоқ.
Кимдир келди бу маррага урушлар билан,
Талотўплар, бир-бирини суришлар билан.
Кўзда ёши дарё-дарё ҳалқлар келдилар.
Етим-есир, насибаси талхлар келдилар.
Шоҳлар келди, бойлар келди, гадолар келди,
Севишганлар – ишқ йўлида адолар келди.
Келди аср оғушига эртаси порлоқ,
Бешигида қиқир-қиқир кулган чақалоқ.
Лекин, менинг толеимга ҳавас қил, олам,
Мен беназир бир ҳис билан ғолиб чиндан ҳам.
Неча асрий занжирларни ташладим узиб,
Ҳаққим еган ёвуз кучлар кетдилар тўзиб.
Бош устимдан ўтди қанча тўфон, қасирға ,
Минг шукурки, озод етдим Янги асрга.
Ўзбекистон – она юртим, ота маконим,
Шу бепоён жаҳон ичра тенгсиз жаҳоним.
Янги даврон кошонаси ўзинг бўлгайсан,
Иншооллоҳ, энди абад нурга тўлгайсан.
Ишончимнинг боиси бор баридан ортиқ,
Аллоҳ сенга буюк хислат айламиш тортиқ:
Меҳнат ҳам бор, шавкат ҳам бор, карвон ҳам бордир,
Дунё ҳавас айлагулик Сарбон ҳам бордир.
Фотиҳага қўл оч энди, бут бўлсин қаср,
Ўзбекистон асри бўлгай шаксиз бу аср!
2000 йил📌 🌺 ☝🏻видео ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз.🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  🌸🌹 Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!  🌷сайтда www.malhamuz.blogspot.com   
телеграмда 👉   @malhamuz    онлайн  телеграмда 🌷🥀🕊https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий