ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 10 декабря 2019 г.

Остеохондроз



Остеохондроз кўпчилик ўйлаганидек оддий туз йиғилиши натижасидагина пайдо бўлган хасталик эмас, балки бу организмда кечадиган чуқур патологик жараён туфайли келиб чиқадиган жуда ҳам мураккаб, сурункали касаллик ҳисобланади.

Олимларнинг кузатишларича, вертеброген (остеохондроз ва унинг асоратлари) касалликлари билан оғриган беморлар
грипп ва уйда шикастланишлар кўрсаткичидан кейинги ногиронлик келтириб чиқариш бўйича эса юрак-қон томирлари касалликлари билан бир ўринда туради. Кўриниб турибдики, остеохондроз касаллиги аҳоли орасида жуда кенг тарқалган бўлиб, ижтимоий муаммога айланмоқда.

Умуртқа поғонаси одам организмида ҳаракат-таянч аъзоларининг асоси ҳисобланади. Умуртқалар орасида диск бўлиб, бу диск умуртқаларни бир бирига бириктириб туради, шу билан бирга амортизация вазифасини бажаради ва умуртқанинг ҳаракатланишини таъминлайди. Умуртқалар орасидаги ушбу дискнинг емирилиши остеохондроз дейилади. Бунинг натижасида умуртқалар орасидаги бўғим емирилади – бу спонделоартроз дейилади. Умуртқа дискининг ёрилиши натижасида унинг ичидаги ядроси сиқилиб, ташқарига чиқади ва диск чурраси пайдо бўлади.

Умуртқа орасидаги дискларимиз вақт ўтиши билан ўзининг эластиклигини йўқотади, тўқималарнинг озуқланиши камаяди, диск ингичкалашиб грижалар юзага келади.
Умуртқаларимиз 30 ёшгача ўсади, кейин кескин равишда модда алмашинуви камаяда.  Модда алмашинуви фақатгина актив жисмоний ҳаракатлар ёрдамида таъминланади. 
Грижалар бўйин соҳасида, кўкрак қафасида, белда бўлиши мумкин. Уни келтириб чиқарадиган сабаблардан яна бири кам харакатдир. Ўтириб ишлайдиган ва юк кўтариш билан боғлиқ касб эгаларида грижалар учрайди., Баъзи вақтда кичкина ва енди юзага келган грижа оғрик бермайди. Тўғри даволанса сўрилиб кетиши ҳам мумкин, лекин биз фақатгина огриқ бўлган ҳолда бу касаллика эътибор қиламиз.

Бўйин соҳасида грижалар бўлса: қўл-елка соҳасида огриқ, бармоқларда увишиш, бош оғриғи, бош айланиши, давление ошиши, уйку бузилиши.
Кўкрак соҳасида: кўкрак соҳасидаги оғриқлар, соҳада увиши, кураклар орасида оғриқ, юракда оғриқ.
Бел соҳасида: оёқнинг ҳар хил соҳаларида оғриқ, доимий бел оғриги, ҳаракат вақтидаги оғриқлар, баъзи ҳолларда тавон ва оёқлар орасида оғриклар кузатилади.
Нерв толалари сиқилиб қолганда кучли оғриқ бўлиб одам юра олмай қолиши ҳам мумкин.
Остеохондроз кўпчилик ўйлаганидек оддий туз йиғилиши натижасидагина пайдо бўлган хасталик эмас, балки бу организмда кечадиган чуқур патологик жараён туфайли келиб чиқадиган жуда ҳам мураккаб, сурункали касаллик ҳисобланади.

Олимларнинг кузатишларича, вертеброген (остеохондроз ва унинг асоратлари) касалликлари билан оғриган беморлар грипп ва уйда шикастланишлар кўрсаткичидан кейинги ногиронлик келтириб чиқариш бўйича эса юрак-қон томирлари касалликлари билан бир ўринда туради. Кўриниб турибдики, остеохондроз касаллиги аҳоли орасида жуда кенг тарқалган бўлиб, ижтимоий муаммога айланмоқда.

Умуртқа поғонаси одам организмида ҳаракат-таянч аъзоларининг асоси ҳисобланади. Умуртқалар орасида диск бўлиб, бу диск умуртқаларни бир бирига бириктириб туради, шу билан бирга амортизация вазифасини бажаради ва умуртқанинг ҳаракатланишини таъминлайди. Умуртқалар орасидаги ушбу дискнинг емирилиши остеохондроз дейилади. Бунинг натижасида умуртқалар орасидаги бўғим емирилади – бу спонделоартроз дейилади. Умуртқа дискининг ёрилиши натижасида унинг ичидаги ядроси сиқилиб, ташқарига чиқади ва диск чурраси пайдо бўлади.

Умуртқа орасидаги дискларимиз вақт ўтиши билан ўзининг эластиклигини йўқотади, тўқималарнинг озуқланиши камаяди, диск ингичкалашиб грижалар юзага келади.
Умуртқаларимиз 30 ёшгача ўсади, кейин кескин равишда модда алмашинуви камаяда.  Модда алмашинуви фақатгина актив жисмоний ҳаракатлар ёрдамида таъминланади. 
Грижалар бўйин соҳасида, кўкрак қафасида, белда бўлиши мумкин. Уни келтириб чиқарадиган сабаблардан яна бири кам харакатдир. Ўтириб ишлайдиган ва юк кўтариш билан боғлиқ касб эгаларида грижалар учрайди., Баъзи вақтда кичкина ва енди юзага келган грижа оғрик бермайди. Тўғри даволанса сўрилиб кетиши ҳам мумкин, лекин биз фақатгина огриқ бўлган ҳолда бу касаллика эътибор қиламиз.
Бўйин соҳасида грижалар бўлса: қўл-елка соҳасида огриқ, бармоқларда увишиш, бош оғриғи, бош айланиши, давление ошиши, уйку бузилиши.
Кўкрак соҳасида: кўкрак соҳасидаги оғриқлар, соҳада увиши, кураклар орасида оғриқ, юракда оғриқ.
Бел соҳасида: оёқнинг ҳар хил соҳаларида оғриқ, доимий бел оғриги, ҳаракат вақтидаги оғриқлар, баъзи ҳолларда тавон ва оёқлар орасида оғриклар кузатилади.
Нерв толалари сиқилиб қолганда кучли оғриқ бўлиб одам юра олмай қолиши ҳам мумкин.
Касалликни даволаш аввало оғриқни йўқотиш билан бошланади. Медицинада врачлар шамоллашга ва оғриқ қолдирувчи дорилар буюради. Кўпинча биз оғриқ қолиб ҳолат енгиллашганида даволаниш тугади деб ўйлаймиз. Аслида даволани оғриқ қолганидан кейин бошланади. 
Бунинг учун нима қиламиз? 
Биринчи ўринда модда алмашинувини яхшилаймиз.!
Бир қатор кундалик жисмоний машқлар билан шуғулланишимиз,
Албатта умуртқа орасидаги дискларимизга кракли моддаларни етказиб берамиз  ва уларни сўрилишини таъминлаймиз.
 Бизга маълумки, зарур моддалар ичакнинг ҳар хил қисларида сўрилади, демак бу моддаларни кундалик истеъмоли билан бирга ичак фаолияни яхшилаш керак. 
Агар касаллик келиб чиқишидан олдин юқоридагиларга амал қилсак умуртқамиз бизни мутлақо безовта қилмайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий