ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 29 ноября 2019 г.

Куз-қиш ойларида кўпроқ пиёз истеъмол қилинг.

 Куз-қиш ойларида кўпроқ пиёз истеъмол қилинг.

Чунки...
Ҳар қандай таомни пиёзсиз тасаввур қила олмаймиз. Пиёз овқатни ширин, организмни кучли қилади. Оналаримиз ёшлигимиздан «Пиёз ва саримсоқни кўп есанг, касал бўлмайсан», деб бекорга такрорлашмаган. Чунки пиёзда ҳозирда маълум барча 13 та витамин бор. Шу сабабдан пиёз
организмнинг турли касалликларга қаршилик қилиш қобилиятини оширишда, иммунитетни кўтаришда энг яхши кўмакчи бўла олади.
Демак, айниқса, куз-қиш ойларида кўпроқ пиёз истеъмол қилишнинг фойдаси катта.
Маълумотларда келтирилишича, ўтмишда пиёзга ҳар қандай хавфли касалликлардан муҳофаза этувчи «сеҳргар» сифатида қарашган. Ҳакимлардан Гиппократ ва Диоскрид пиёзни жуда қадрлашган, уни асал билан аралаштириб, турли касалликларга қарши дори тайёрлашган.
Саркарда Ксенофонт эса пиёзни қувват бағишловчи восита ҳисоблаб, ўз аскарларига доимо пиёз еб юришни буюрган.
Қадимги Юнонистон, Миср халқлари бу шифобахш неъматга чуқур эҳтиром кўрсатиб, ипга тизилган пиёз шодаларини бўйнига осиб юрган. Шарқ халқларига эса пиёзнинг шифобахш хусусиятлари бундан тўрт минг йил муқаддам маълум эди.
Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиббий ўгитлар» китобида пиёзнинг хусусиятларини таърифлаб, шундай ёзади: «Суви бурунга юборилса, бошни тоза қилади. Шамоллашда, бош оғирлашганида, қулоқ шанғиллашида, йиринг ва сув пайдо бўлганида қулоққа томизилади. Кўк пиёзнинг сиқиб олинган суви кўздаги катарактада фойда қилади, кўзни равшанлаштиради. Бавосирда томирларнинг тиқилмаларини очади. Пиёзнинг ҳамма турлари таомларга қўшиб ейилса, эркаклик қувватини оширади. Пиёз суви ҳайз қонини юргизиб, ични юмшатади».
Замонавий тиббиётда пиёздан кенг фойдаланилади. Шифокорлар уни заифлашган, кўп касал бўлувчи одамлар рационига киритишни тавсия қилишади, шунингдек, аскарида, лямблия каби гижжаларни йўқотишда пиёз препаратлари кучли бактериоцид хусусиятига эга. Майдаланган пиёзбошидан қийин битадиган ва йирингли яраларни даволашда фойдаланилади. Сариёғда қовурилган пиёз ёки сутда пиширилгани йўтални юмшатади, балғамни кўчиради.
Замонавий табобатда пиёз истисқо (қоринда сув йиғилиши), жигар циррози, қон томирлар атеросклерози, жинсий аъзолар яллиғланишини тузатишда ишлатилади. Соч тўкилишида, педикулёзда (битлаш), қазғоқда ҳар куни бош терисига пиёз суви ва бўтқаси суртилса яхши фойда беради.
Пиёзнинг спиртли настойкаси ичак, атеросклероз, гипертония касалликларига, пиёзни асал ва олма билан аралаштириб томоқ шамоллаши, йўталга даво сифатида қўлланилади.
Пиёз киши организмидаги қанд миқдорини камайтириш хусусиятига ҳам эга. Шу туфайли суюқ овқатга пиёз кўпроқ солиниши тавсия этилади. Кўк пиёз калий ва каротин моддаларига бойлиги туфайли юрак мушакларининг яхши ишлашини таъминлайди, танадаги ортиқча суюқликни чиқариб юборишда кўмаклашади. Тишларнинг соғлом ва мустаҳкам бўлишида ҳам пиёзнинг фойдаси катта.
Илмий тиббиётда пиёз ўсимлигининг доривор воситалари: настойка (аллилген), аллилглицер (пиёз бош экстракти билан глицерин аралашмаси), ичак атонияси, колит, атеросклероз, гипертониянинг баъзи турлари, авитаминоз (цинга ва бошқа касалликлар) ни даволаш учун ишлатилади. Бу воситалар яна тумовда (ринит) буруннинг шиллиқ қаватларига суртилиб, даволанади. Гинекология ва трихомонадаликоль касаллигини даволашда ҳам қўлланилади.
УНУТМАНГ!
Хом пиёзни ўткир ошқозон-ичак, буйрак, жигар хасталиклари бор беморлар истеъмол қилмасликлари лозим.
Пиёз сувини бурунга томизиш мумкин эмас, чунки у яллиғланган шиллиқ қаватга салбий таъсир қилади.
Бурун катакларига ҳам пиёз бўлагини тиқиш асло мумкин эмас, чунки уни бурундан тортиб олиш ўта қийин кечиб, шифокор ёрдами керак бўлиб қолиши мумкин.💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий