ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЖАМОЛ КАМОЛ 81 ЁШДА
Ўзбекистон Халқ шоири ЖАМОЛ КАМОЛ 26.04.1938 йилда Шофрикон туманида таваллуд топган.
Жамол Камолнинг илк шеърий тўплами «Олам кирар юрагимга» 1968 йилда нашр этилган. «Чўққиларга ёғилди
ёғду» (1970), «Тош туғёни» (1972), «Ҳасан ва ой» (1974), «Қуёш чашмаси» (1975), «Қадаҳ» (1978), «Достонлар» (1980), «Сувайдо» (1982), «Умидли дунё» (1988) каби шеърий тўпламларига кирган шеърларида мумтоз шеърий анъаналар билан замонавий шеърий жараён ўзаро уйғунлаштирилган.
Жамол Камол адабий-бадиий таржимада мактаб яратган ижодкор. Форсийдан Мавлоно Жалолиддин Румийнинг олти китобдан иборат “Маснавийи маънавий” сини, Шайх Фаридуддин Атторнинг ”Мантиқут тайр”, “Илоҳийнома”, “Асрорнома”, “Панднома”, “Булбулнома”, “Уштурнома” асарларини, буюк Шарқ шоирлари бисотидан “333 рубоий” китобини, Абдураҳмон Жомийнинг 200 ғазали (“Гулшанингда сўлмасин гул”) ни, Алишер Навоий “Девони Фоний” сидан 200 ғазал, ўн қасида (“Фоний гулшани”) ни, Сотим Улуғзоданинг “Фирдавсий” романини, турк тилидан Ҳазрати Али ибни Абутолибнинг шеърий девонини, инглиз тилидан Вильям Шекспирнинг энг етук 12 та асари: “Ҳамлет”, “Макбет”, “Отелло”, “Қирол Лир”, “Ромео ва Жульетта”, “Юлий Сезар”, “Кориолан”, “Венеция савдогари”, “Қиш эртаги”, “Қирол Генрих 1У”, “Антоний ва Клеопатра” си ҳамда сонетларини, болалар учун турли муаллифларнинг “Муҳаммад алайҳиссалом қиссаси”, “Мусо алайҳиссалом қиссаси”, “Исо алайҳиссалом қиссаси”, “Будда қиссаси”, “Акбар ва Бирбал” ва “Шекспир ҳикоятлари” ни, рус тилидан Александр Пушкинниг “Моцарт ва Сальери” фожиаси, буюк француз адиби Никола Буалонинг “Шеърий санъат” асарини, Ян Райниснинг “Олтин тулпор”, Бартольд Брехтнинг “Сичуандан чиққан меҳрибон” драмаларини, Радий Фишнинг “Жалолиддин Румий” романини ўзбек тилига ўгирди. Озарбойжон шоири Бахтиёр Ваҳобзоданинг “Фарёд” драмаси ва Фузулийга бағишланган “Шаби ҳижрон” достонини ўзбекчалаштирди. Қуръони карим маъноларининг адабий-назмий таржимасини амалга оширди. Санайверса шоир меҳнатининг маҳсули бўлмиш таржималарнинг ниҳояси йўқдек гўё. Хамроқул Асқар

Комментариев нет:
Отправить комментарий