ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 20 октября 2019 г.

Шифонинг зўри – олхўри.

Шифонинг зўри – олхўри.

1. Олхўри меваси халқ табобатида иштаҳани очувчи восита сифатида қўлланилади. Шунинг учун ортиқча вазндан азият чекувчилар бу мевани меъёрида истеъмол қилганлари маъқул.

2. Олхўри барги майдалаб йирингли яралар устига қўйилса, яра тезроқ битишига ёрдам
беради.

3. Бу мевадан тайёрланган компот енгил пешоб ҳайдовчи восита сифатида машҳур. Таркибидаги калий моддаси эса туз ва ортиқча сувларни организмдан чиқариб юборади. Шунингдек, у камқонлик ва юрак-қон томири хасталикларидан азият чекувчилар учун кони фойда.

4. Олхўри қоқиси мевасига нисбатан кўпроқ каллория сақлайди. Шунинг учун қандли диабет ва ортиқча вазндан азият екувчиларга тавсия этилмайди.

5. Бир неча дона олхўри дарахти баргларини 15 дақиқа давомида қайнатиб чайилса, стоматит хасталигига даво бўлади.

6. Олхўри меваси қорин дам бўлиши ва қабзиятдан азият чекувчи кишиларга тавсия этилади.

7. Бу ажойиб мева нафақат табобат балки, косметологияда ҳам кенг қўлланилади. Буни қарангки, дунё миқёсида у ёшартирувчи ва майда ажинларда халос қилувчи восита сифатида ном чиқарган. Косметологлар агар терингиз қуруқ бўлса ёғсиз қаймоқ билан, агар ёғли бўлса йогурт ёки қатиқ билан майдаланган олхўрини аралаштириб суртишни тавсия этадилар.

8. Ошқозонда оғриқларни келтириб чиқарганлиги туфайли, бу мевани болалар таомномасига қўша туриб эҳтиёт бўлишингиз лозим. Шунингдек подагра ва ревмотизмга чалинган беморлар уни истеъмол қилмаганлари маъқул.🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!  Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com  
телеграмда 👉   @malhamuz    онлайн группа 👉@saratondavosi   телеграмда 
🌷https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий