ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 22 октября 2019 г.

ПОМИДОРНИНГ 10 ТА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ


ПОМИДОРНИНГ 10 ТА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ.
Помидор нафақат ширин ва фойдали, у кўп миқдорда витаминлар, минераллар ва клетчатка тутади, кам калорияли хисобланади. Қуйида помидорларнинг 10 та фойдали хусусиятлари келтирилади:

1. Юрак касалликлари ва инсультни олдини олади. 
Помидорнинг энг фойдали хусусияти унинг кўп миқдорда калий
тутиши хисобига қон босимини тушириши ва юрак-қон томирлари касалликларини профилактика қилиши хисобланади. Ликопин моддаси липидларни оксидланишини камайтириб, хужайра мембранасини бутунлигини мустахкамлайди, қон томирларни тиқилишини олдини олади. Витамин В6 ва фолиев кислотаси организмда инсульт чақириши мумкин бўлган гомоцистеинни парчалайди.  

2. Онкологик касалликлар ривожланиши хавфини пасайтиради.
Кучли антиоксидант моддалар (витамин А ва С) тутиши хисобига саратон касаллигини ривожланишини тўхтатади. Антиоксидантлар хужайраларни зарарловчи эркин радикалларни парчалайди. Ликопин моддаси простата, сут безлари, ошқозон ости бези ва тухумдонларда саратон хавфини камайтиради. Альфа-tomatine моддаси эркакларда простата раки хужайраларини ўлдиради.

3. Суякларни мустахкамлайди
Помидор таркибидаги калий ва кальций хисобига суяк тизими мустахкамланади. Витамин К суяк тўқимаси оқсили остеокальцинни синтезлайди. Остеокальцин эса кальцийни боғлаб остеопорозни орқага қайтаради. Худди шундай хусусият ликопинда хам мавжуд. Ликопин – қизил пигмент бўлиб, нафақат помидор, балки бошқа қизил рангдаги мева ва сабзавотларда хам мавжуд.

4. Яллиғланишга қарши эффекти мавжуд
Помидорлар таркибидаги каротин ва биофлавоноидлар кучли яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи хусусиятга эга. Улар артрит ва остеохондроз каби хроник касалликларда ёрдам беради. Лейкоцитларда синтезланувчи қондаги TNF-альфа, 34% холатларда яллиғланиш чақиради. Помидорларни мунтазам истеъмол қилиш бу моддани миқдорини кескин камайтиради – яллиғланиш ва оғриқни йўқотади. 

5. Қон босимини пасайтиради.
Қонда калий етишмаслиги ва натрийни кўпайиб кетиши қон босимини оширади. Помидорлар таркибидаги калий организмдан натрийни чиқариб ташлаб қон босимини туширади. Помидорлар шунингдек қондаги қанд миқдорини туширади. Уларнинг таркибидаги оз миқдордаги углеводлар, хром ва клетчатка қанд миқдорини нормаллаштиради. 

6. Ички аъзоларни химоялайди
Помидор олтингугурт манбаси хисобланиб, жигар касалликлари шу жумладан алкоголли циррозга қарши курашади. Хлор ва олтингугурт детоксикация жараёнини стимуллаб, организмни шлаклардан тозалайди. Помидорлар буйракларда тош тўпланишини олдини олади, ўт пуфагидаги рангли тошларни эритади. 

7. Ацидозни олдини олади
Ацидоз – бу организмда кислота-ишқор балансини бузилиб, тўқима ва қонда кислоталилик мухитини ортиши хисобланади. Жисмоний юкламаларни камлиги ва нотўғри овқатланиш организмда ацидоз чақиради, яъни одам ачийди. Бу эса бир қатор юрак касалликлари, остеопороз ва саратонни келтириб чиқаради. Ишқорий минераллар (кальций, магний, калий) ни кўп тутувчи помидорни истеъмол қилиш ацидоз ва унинг асоратларини олдини олади. 

8. Сперматозоидлар миқдорини оширади
Помидорни етарлича истеъмол қилиш импотенцияни даволайди, сперматозоидлар миқдорини оширади ва уларнинг харакатчанлиини кучайтиради. Зайтун мойида тайёрланган помидорда ликопин осон ўзлаштирилади. Бу эректил дисфункцияли инсонлар учун жуда фойдали.

9. Иммунитетни кучайтиради
Помидорлар шамоллаш касалликлари, грипп ва вирусли инфекцияга қарши курашади. Бета-каротин ва ликопин каби каротиноидларни дефицити организмни бу касалликларга мойил қилиб қўяди. Помидор шарбатини мунтазам истеъмол қилиш иммунитетни кучайтиради.

Malham Uz, [23.10.19 05:29]
10. Тери холатини яхшилайди
Помидор таркибидаги ликопин ва бета каротин қуёш нуридан химояловчи табиий восита сингари таъсир этиб, терини ультрабинафша нурлардан химоялайди. Терини юмшатади, тириш ва ажинларни текислайди. Антиоксидант хусусиятига кўра ликопин – тери саратони ва эритемани ривожланишини тўтатади.🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!  Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com   
телеграмда 👉   @malhamuz    онлайн группа 👉@saratondavosi   телеграмда 
🌷https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий