ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 28 сентября 2019 г.

ҚУРЪОН - МАНМАНЛИК ИЛЛАТИГА ШИФО

САТТАРОВ Абдуқодир  💕ҚУРЪОН - МАНМАНЛИК ИЛЛАТИГА ШИФО 

Манманлик инсонни яхшиликдан маҳрум этади. Чунки бурни осмонда кимса одамларни назарга илмай кўп яхшиликдан қуруқ қолади. Энг ёмони, мутакаббир шахс Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади. Аллоҳ манман, кимсаларни ёмон кўради: "Тангрингиз Ягона Тангридир. Охиратга имон
келтирмайдиган кимсалар кўнгиллари (Аллоҳнинг ягоналигини) инкор этади, (уларнинг) ўзлари мутакаббир кимсалардир. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ уларнинг яширадиган нарсаларини ҳам, ошкор этадиган нарсаларини ҳам билади. Албатта У Зот мутакаббир кимсаларни севмайди" (Наҳл сураси, 22-23-оятлар).
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ибодат қилишга энг муносиб Зотдир. Аммо кофирлар Аллоҳнинг ваҳдониятини қабул этмайдилар. Чунки оёқлари ердан узилган. Аллоҳ уларнинг диллари кибрга тўла эканини, неъматларга нонкўрлик қилаётганларини билади. Қиёматда шунга яраша жазо беради. Зеро, Аллоҳ одамларга паст назар билан қарайдиган кимсаларни ёқтирмайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Қалбида зарра миқдорича имони бор банда дўзахга кирмайди. Қалбида зарра миқдорича кибр бор банда жаннатга кирмайди".
Бу нима дегани? Имонда собитқадам бўлиш, эътиқодини кўз қорачиғидек асраш, қалбни кибрдан поклаш керак дегани.
Инсон ҳеч қачон "Мен ҳаммадан зўрман", демасин.
Одамлар дилини сиёҳ қилишда зўр бўлмасин, гуноҳ қилишда зўр бўлмасин, одамийликда зўр бўлсин, ибодатда, покликда, ҳалолликда зўр бўлсин! "Зўрман!" деб кўкрак керган, дунёга устун бўлишни истаганларнинг ҳеч бири зўр бўлолмадилар.
Қуръон ўқиган одам кибр нақадар ёмон иллат эканини тушунади, ундан қутулишга ҳаракат қилади. Қуръонда камтар инсонлар мақталган, улар қандай улуғ фазилат соҳиби эканлари айтилган. Шуларни мулоҳаза қилган инсон камтарин зотларга ҳавас қилади, уларга ўхшашга интилади. 
Қуръонда Фиръавн, Ҳомон, Қорун, Намруд каби кимсалар кибр туфайли қай кўйга тушганлари ўта таъсирчан ифодаланган. Бундан воқиф бўлган киши кибр отига минмайди, камтарлик либосини кияди. Зеро, камтарлик инсоннинг асл табиатига хос хислатдир.🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!  Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com   
телеграмда 👉   @malhamuz    онлайн группа 👉@saratondavosi  телеграмда 
🌷https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий