ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 26 сентября 2019 г.

Aбдукодир Саттаров, 🌺ГОДЖИ - ЗИРК 🌺

Aбдукодир Саттаров, 
🌺ГОДЖИ - ЗИРК 🌺

🌺ЗИРК (Berberis vulgaris L.), қора-қанд — зиркдошлар (зиркгуллилар оиласи)га мансуб буталар туркуми.
🌺Барглари қалин, қисқа бандли, кетма-кет жойлашган.
🌺Гули сариқ, қўш гул-қўрғонли, шингилга тўпланган;
меваси резавор.
🌺Шимолий ярим шарда тарқалган. 194 тури бор. 45 тури иқлимлаштирилган.
🌺Ўзбекистоннинг тоғ ён бағирларида қизил зирк билан қора зирк тарқалган.
🌺3ирк барги таркибида берберин, оксиконтин, бербамин ва бошқа алколоидлар бор.
🌺Уларнинг мевалари нордон, мазали бўлганлигидан турли хил таомларга, жумладан, паловга солинади, овқатни хуштаъм қилади.
🌺Табобатда жигар хасталикларини даволашда, иситмани пасайтирувчи, ич кетишни тўхтатувчи ва юракни мустаҳкамловчи восита сифатида қўлланилади.

Aбдукодир Саттаров, 
🌺Зиркнинг озиқавий қуввати 🌺

 🌺Меваси - паст озиқа қувватига эга бўлган парҳез маҳсулоти. Унинг 100 г ида 29 кКал қувват бор.
🌺Меваси таркибида каротиноидлар (ксантофилл, лютеин, хризантемаксантин, зеаксантин, ауроксантин, флавоксантин капсантин в.б.), углеводлар, хушбўй ҳамда пектин моддалари, органик кислоталар, макро- ва микроэлементлар, Е ва С витаминлари ва бета-каротин моддалари бор.

🌺Зиркнинг тиббиётдаги фойдалихусусиятлари


🌺 Тиббиётда зиркнинг меваси, бута танаси, бута пўстлоғи, барги, илдизидан кенг фойдаланилади. Зирк диёримизда ҳам кенг истеъмол қилиб келинган, илдизи, танаси ва пўстлоғи қон оқишини тўхтатишда, турли хил шамоллаш хасталикларини даволашда қўлланилган.
🌺 Меваси шарбати иссиқни тушириш, микробларни ўлдириш, қон кетишини тўхтатиш хусусиятларга эга. Tel: +(998 90)-987-9-987
🌺 Уни истеъмол қилиш, шунингдек, организмни тозалаш, токсинларни чиқариб юбориш, кексайиш жараёнини секинлаштириш мақсадларида ҳам тавсия этилади.
🌺 Жигар хасталикларида, ревматизм, пешоб йўллари ва буйрак шамоллашидан фориғ бўлиш мақсадида янги пишган зирк мевасини таомга қўшиб истеъмол қилиш лозим бўлади.
🌺 Зиркда ўт ҳайдаш хусусиятига эга бўлган берберин алкалоиди бор.
🌺Бу модда, шунингдек, ичкилик ичиш ва кашандаликдан қутилиш йўлига кирган кишиларга ҳам ёрдам беради. Бу дори ўт қопида пайдо бўлган тош ва холециститни даволашда қўлланади.
Aбдукодир Саттаров, 
🌺Зиркнинг тиббиётдаги фойдали хусусиятлари

🌺 Италиялик олимлар шифокорлар билан ҳамкорликда берберин безгак касаллиги билан оғриб, буйраклари шишган кишиларга амалда мисли йўқ шифобахш восита эканлигини аниқлашди.
🌺 Ҳинд шифокорлари оғир юқумли лейшманиоз хасталигини даволашда бербериндан фойдаланишади.
🌺 Зарарли ёмон шишларни даволашда таркибида зирк меваси бўлган махсус гиёҳлар мажмуасини тавсия этилади.
🌺· Зирк илдизи пўстлоғи холецистит, сариқ касали зўрайиши, ўт пуфагидаги тош касалликларини даволашда тайёрланадиган холелитин деб номланадиган дори таркибига киради.
🌺· Хитойда зирк ўсимлиги танаси пўстлоғини кўз шамоллашини даволашда қўллашади, илдиз пўстлоғидан нафас йўлларини очиш, яраларни битириш ва саратон касаллигини даволашда фойдаланишади. Tel:(+99890)-987-9-987
🌺· Болгарлар зирк пўстлоғини радикулит ва буйрак касалликларини даволашда ишлатишади.
Aбдукодир Саттаров, 
🌺Зиркнинг тиббиётдаги фойдалихусусиятлари

🌺· Польшада зиркдан гиповитаминоз (витамин етишмовчилиги)хасталигини даволашда фойдаланишади.
🌺· Немислар зиркни ошқозон ичак йўллари, оғиз бўшлиғи, ўпка иллатларини даволашда дамлама сифатида ишлатишади.
🌺· Францияда зирк бактерицид, гипотензив ва безгакка қарши восита сифатида тавсия этилади. Tel: +(998 90)-987-9-987
🌺· Пишган мевалари ва баргларидан жуда ёқимли ва фойдали витаминларга бой бўлган чой дамлаш мумкин.
🌺· Кўз шамоллаш, экземада, жароҳатларда бу қайнатма билан ювиш ёки унда ҳўлланган докани касалланган аъзога қўйиш ижобий натижа беради.
🌺· Артритда, ревматизмда, радикулитда, оёқ мускуллари шикастланганда, остеохондрозда шамоллашни олувчи ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида бу ўсимлик қайнатмаси ичилади, у билан ҳўлланган дока касал аъзога қўйилади, комресс қилинади.

Aбдукодир Саттаров, 
🌺Эҳтиёт бўлинг! 🌺

🌺 12 ёшга тўлмаган болалар истеъмол қилиши тавсия этилмайди.

🌺· Агар сиз тинчлантирувчи дори воситаларини ичаётган бўлсангиз, зирк мевасини истеъмол қилишда эҳтиёт бўлганингиз маъқул.
🌺Чункт зирк таркибида ҳам тинчлантирувчи моддалар бор.

🌺· Шифокорлар зирк бутасининг пўстлоғидан тайёрланган дори воситаларини эҳтиёткорлик билан қабул илиш лозимлиги ҳақида огоҳлантиришади.
🌺Зирк бутасининг пўстлоғи баъзи кишиларда заҳарланиш аломатларини намоён этиши ҳам мумкин.
🌺Бунда кишининг боши айланади, кўнгли айнайди, бурундан қон кетади, терида шиш пайдо бўлади.

🌺Зиркнинг ҳали пишиб етилмаган кўк меваси заҳарли бўлганидан уни истеъмол қилиш асло мумкин эмас.
🌺Пишган зирк меваси қизил ёки қора рангда бўлади.



Комментариев нет:

Отправить комментарий