“Ал-Асқо мажидини қўриқлаётган сўнгги Усмонли аскари бугун вафот этди” – Капрал Хассан хақида хикоя.
1972-йилда Қуддус атрофига саёҳат қилган турк журналисти муқаддас Ал-Ақсо масжидининг кираверишида форма кийган бир чолни учратди. Маълум бўлишича, у харбий хизмати аллақачон тугагани ва хатто, қўмондони вафот этиб кетганига қарамай ўз
вазифасида содиқ қолган харбий эди.
1972-йилда турк журналисти Илхан Бардакчи ва унинг дўсти Саид Терзиўғли Қуддусга ташриф буюришди. Сайёҳлар бошқа диққатга сазовор жойлар қаторида таниқли Ал-Ақсо масжидини хам зиёрат қилиш учун бордилар. Улар зинапояда кенг оқ соқолли, узун бўйли чолга дуч келишди. Сайёҳлар ўзлари билан юрган йўлбошчидан унинг кимлигини сўрашганида, у тайинли жавоб беролмади. Аммо унинг айтишича, эсини таниганидан бери хар доим бу чолни Ал-Ақсода ва айнан шу ерда кўрган.
Шунда Бардакчи қария билан саломлашишга қарор қилди ва унинг кимлигини сўради. Қария унинг саломига жавобан шундай деди: "Мен капрал Хассанман, Усмонли қўшини 20-корпус 36-баталони 8-гурух 20-пулемёт взводининг ўнбошчисиман".
Маълум бўлишича, унинг бўлинмаси жангларнинг бирида мағлубиятга учраганидан сўнг ортга чекинади ва инглизлар Қуддусни эгаллаб олишади. Шунда у ва бошқа бир қанча аскарлар қўшин ортини ҳимоя қилиш учун шахарда қолдирилади. Босқинчилар аҳолининг ғазабини қўзғатмаслик учун кичик гурухдан иборат аскарларга тегмасликка қарор қилишади. Усмонли қўшинининг хар жабхада орқага чекиниши хақида хабар келганида 20-пулемёт взводи хам Истанбулга чекиниши керак эди. Аммо капрал Хассан қўл остидагиларга зиёратгохни химоя қилишни давом эттиришни буюрди: "Агар Усмонийлар биринчи қибладан воз кечса, бу рақиб томон учун байрам бўлади!”
Йиллар ўтиб Хассаннинг барча қуролдош дўстлари вафот этдилар. У умрининг охиригача масжидни қўриқлаган ва 93 ёшида омонатини топширган Усмонли офицер бўлиб қолди.
Нихоят қария тилга кириб, журналистдан ушбу хизмат хақида ўз бошлиғига етказиб қўйишини сўради: "Агар сиз Онадўлига етиб борсангиз ва йўлингиз Токат томонга тушса, у холда мени Ал-Ақсода қолдирган лейтенант Мустафонинг олдига боринг ва унга айтингки, "Қуддусни қўриқлаётган 20-пулемёт взводининг ўнбошчиси Игдирлик Хассан хамон ўз хизмат жойида. У ўз постини тарк этмади, ўз хизматини мукаммал тартибда адо этяпти ва сизнинг дуоларингиздан умидвор”.
Саёҳатдан қайтган Бардакчи хақиқатдан хам Токатга борди, аммо лейтенант Мустафо узоқ йиллар олдин вафот этганди. Бу воқеадан 10 йил ўтгач, 1982-йилда унга Қуддусдан телеграмма келди: "Ал-Ақсо масжидини қўриқлаётган сўнгги Усмонли аскари бугун вафот этди"

Комментариев нет:
Отправить комментарий