ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 29 августа 2019 г.

ИЧАК ҚУРТЛАРИ – Энтеробиус (острица) – Enterobius Vermicularis ( чувалчангсимон гижжаси ). (иккинчи мақола)


ДАВОМИ .ИЧАК ҚУРТЛАРИ – Энтеробиус (острица) – Enterobius Vermicularis
( чувалчангсимон гижжаси ). (иккинчи мақола)
Ичак чувалчангсимон гижжаси-Enterobius (острица) ёш болаларнинг ичагида кўплаб паразитлик қилувчи оқ рангли майда гижжадир.
Тузилиши:
Энтеробиус гижжаси ҳам, аскаридалар каби, айрим жинсли бўлиб, урғочисининг узунлиги 1см га етади, эркаги эса урғочисидан бирмунча кичик, унинг танаси 2-5 мм келади. Эркак энтеробиус танасининг охирги учи
аскаридалар каби илмоқсимон эгилгандир. Урғочи энтеробиус танасининг охирги қисми ингичка ва учли бўлади. Ичак чувалчангсимон гижжасининг тана тузилишига келсак, аввало гижжанинг оғиз қисми 3 та сўрғичли лаб билан ўралган, лаблар ташқи томонидан қаттиқ кутикула қавати билан қоплангандир. Мазкур кутикула қавати олдинга томон симметрик ҳолда кенгайиб, алоҳида пуфакча-везикулани ҳосил қилади. Оғизнинг давоми қизилўнгачга айланади, қизилўнгачга эса ўзининг охирги қисмига келиб, шарсимон ҳолда кенгаяди, буни bulbus-пиёзча дейилади. Қизилўнгачнинг давомида эса ҳазм системасининг навбатдаги қисмлари: олдинги, ўрта ва орқа ичаклар жойлашгандир. Қизилўнгачнинг bulbus қисмида 3 дона кутикула пластинкасидан ҳосил бўлган тишлар тафовут қилинади. Бу тишлар озуқани хийла кучли мускул толалари ёрдамида майдалашда хизмат қилади. Биз юқорида қайт қилганимиз гижжани оғиз олди қисмида жойлашган пуфакча – vesicular сўрғич вазифасини ўтайди, гижжа шунинг ёрдамида ўз хўжасининг ичак деворига ёпишиб олади.
Урғочиси.
Урғочи энтеробиуснинг орқа чиқарув тешиги танасининг орқа учида жойлашгандир. Жинсий аъзолари эса, яъни тухумдон, тухум йўли ва бачадон жуфт бўлиб, энтеробиус танасининг орқа учдан бир қисмига махсус ташқи тешик билан очилади.
Эркаги.
Эркаги энтеробиус эса урғочисидан фарқ қилиб, танаси кичикроқ бўлади. Бундан ташқари унда тоқ уруғдон, уруғ йўли ва уруғ қопчиғи–спикула тафовут қилинади. Мазкур жинсий йўллар эркак гижжалардангина умумий клоака тариқасида орқа ичак тешиги билан ташқарига очилади. Ичак чувалчангсимон гижжасининг етилган тухуми симметрик бўлмаган овал шаклда бўлиб, тухум қобиғи рангсиз ва қалиндир. Ичак чувалчангсимон гижжасининг нерв системаси асосан танасининг олдинги қисмида–қизилўнгач атрофида жойлашган нерв ҳалқасидан иборат, бу ҳалқадан ингичка нерв толалари тана бўйлаб орқа ва олдинги шаклида таралгандир. Айирув системаси эса, аскаридаларнинг айирув системаси каби тузилгандир. Ичак чувалчангсимон гижжаси беморнинг ингичка ичакининг дистал (охирги) қисмида, ёнбош ичакда, йўғон ичакнинг бошланғич қисмида паразитлик қилади. Айрим ҳолларда эса бу гижжа 12 бармоқли ичакда паразитлик қилади.
Тухуми:
Етилган урғочи ва эркак гижжалар ингичка ичакда жуфтлашганидан сўнг эркак гижжа ўлади. Оталанган тухумлар тутган урғочи гижжа эса ичак ҳаракати-перистальтика ёрдами йўғон ичак қисмларидан ўтиб, тўғри ичакдан орқа чиқарув тешиги-аnus орқали ўрмалаб чиқади. Бунда бемор анус атрофининг қичишганини сезади (бу ҳолат кечалари-уйқу соатлари юз беради).
Урғочи гижжа анус атрофидаги тери бурмаларига бир неча минг дона оталанган тухумларни ташлаб, ўзи халок бўлади. Оталанган тухумлар оралиқ (perineum) соҳасида кислародли шароитда 4-6 соатда етилиб, касаллик пайдо қила оладиган инвазион ҳолга келади. Ушбу даврда бемор оралиқ соҳасини қашлаб, етилган тухумларни ўз бармоқлари, хусусан тирноқлари орқали қайта оғизга солади. Реинвазия деб шуни айтилади.
Юқиши:
Шаҳсий тана гигиенасига риоя қилмаслик натижасида етилган–инвазион тухумлар беморнинг ўрин-тўшаклари, кийим-кечакларидан соғ болаларга кўплаб юқиши мумкин. Оғиздан ютиб юборилган, етилган тухум бемор организмида миграциясиз тўғридан-тўғри ингичка ичакда етилган жинсий формага айланади. Маълумки, жинсий жиҳатдан етилган гижжа одамнинг ичак системасида 1 ойлар чамаси яшайди. Агар гижжанинг етилган инвазион шакли оғиз орқали қайта юқмаса, яъни реинвазия холати бўлмаса энтеробиоз касаллиги 1 ойдан сўнг ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин. Шуни такидлаш зарурки, энтеробиоз касаллигига даво қилиш ва олдини олишда боланинг шаҳсий гигиенаси хал қилувчи ахамиятга эга. Беморларда энтеробиоз касаллигини аниқлашада овогелъминтоскопия методи доимий ижобий натижа беравермайди.
Энтеробиоз перорал контагиоз гельминтоздир. Етарли ривожланган урғочи гижжа ичакдан ташқарига чиқиб, анус атрофида тухум қўяди ва халок бўлади. Урғочи гижжалар асосан кечаси ичакдан чиқадилар, бу анус атрофини қаттиқ қичитади. Тухумдан 2-4-5 соат ўтгач етук личинка чиқади. Бу личинкаларнинг ривожланиши учун 36 С ҳарорат, 90-100% намлик қулай шароит ҳисобланади. Бемор қашинганда қўлига, тирноқ орасига етук тухумлар ўрнашиб қолади. Қўлига гижжа тухумини ёпиштириб олган одам аввало гижжани қайтадан ўзига юқтиради. Шу билан бирга ундаги етук тухумлар бошқа соғлом одамларга ҳам юқади. Бу гижжа бошқаларга ҳар-хил турли буюмлар, масалан: идиш-товоқлар, ўйинчоқлар орқали юқиши мумкин.
Патогенези ва патанатомияси:
Бу гижжанинг личинкаси ингичка ичакнинг пастки қисми ва йўғон ичакда 12-14 кун давомида балоғатга етади, улар 3-4 ҳафта яшайди. Доимо аутосуперинвазия қайтариланиб туради. Одам ичагида юзлаб гижжалар яшаши мумкин. Ичак шиллиқ пардаларида некроз, яллиғланиш ва қон қуйилишига хос белгилар кўринади. Бу гижжалар ўрмалаб, аёллар жинсий органига кириши ва вульвит, вагитит, эндометритга сабаб бўлиши мумкин. Булардан ташқари бемор организмида аллергия ҳолати юз беради.
Клиникаси:
Энтеробиозда анус атрофи, оралиқ соҳа (промежность) ва жинсий аъзолар қаттиқ қичишади. Болалар инжиқ бўлиб қолади. Уйқуси бузилади, иштаҳаси ёмон бўлади, баъзан қорни оғрийди. Қаттиқ қичиш катта ёшдаги одамларни ҳам анча тажанг қилиб қўяди. Қичиш шу даражада бўладики, катта одам бошқалар олдида уялмай қашинишга одатланиб қолади.
Доимий қичиниш оқибатида оралиқ соҳада, анус атрофида пиодермия ривожланиши мумкин. Беморнинг уйқуси бузилади, тажанг бўлиб қолади, иш қобилияти камаяди. Баъзи болаларда тутқаноқ тутиши мумкин. Касаллик оғир ўтганда беморларнинг кўнгли айнаб қайт қилади, баъзан шилимшиқ ва қон аралаш ичи кетади, метеоризм аниқланади. Баъзан бу гижжалар чувалчангсимон ичакка ўрмалаб кириши ва аппенндицит ривожланиши мумкин, бошқа ҳолларда иккиламчи инфекция қўшилади.
Диагностикаси:
Бу гижжа баъзан бемор ахлатига аралашган ҳолда кўринади. Уларни топиш учун ёпишқоқ полиэтилен лентасимон анус атрофи терисига суркаб сўнгра микроскоп остида кўрилади.
Давоси:
Ванкин яхши натижа беради. У эрталаб нонуштадан сўнг 5 мг/кг ҳисобидан 1 марта берилади. Комбантрин бемор овқатланаётган вақтда катта ёшдаги беморга 10 мг/кг ҳисобидан 1 марта берилади. 6 ойдан 2 ёшгача балаларга 125 мг, 2-6 ёшгача 250 мг, 6-12 ёшгача 500 мгдан 1 марта берилади. Вермакс ҳам яхши таъсир қилади. У болаларга 1 кунда 2,5-3 мг/кг ҳисобидан берилади. Катта ёшдаги беморларга 100 мг дан 1 кунда 2 маҳал ичирилади. Медамин 10 мг/кг ҳисобидан 1 марта берилади. Зарурият бўлганда 2 ҳафтадан сўнг шу даволаш курсини қайтариш мумкин. Пипиразин 1 ёшгача болаларга 0,4 грамм, 2-3 ёшли болаларга 0,6 грамм, 4-6 ёшдаги болаларга 1 грамм, 7-9 ёшдаги 1,5 грамм, 10-14 ёшдагиларга 2 грамм ва 15 ёшдан катталарга 3 грам берилади. Анашу дозадаги дорини 1 кунда 2-3 бўлиб овқатланишдан 30 минут олдин берилади. Даволаш курси 5 кун давом этади. 7-10 кун оралаб даволаш курсини қайтариш мумкин.
Аутосуперинвазияга йўл қўймаслик жуда муҳумдир.
Профилактикаси:
Энтеробиозга қарши чоралар аутоинвазияга ва бемор атрофидаги хар турли буюмларга гижжа тухуми тушмаслигига қаратилган бўлади. Бемор эрталаб ва кечқурун яхшилаб совун билан чўмилиши, қўлини тез-тез ювиб туриши, тирноғини калта қилиб олиши, ички кўйлак ва иштонини, ўрин чойшабини хар куни алмаштириши зарур. Бемор кўйлак иштонини ва чойшабини яхшилаб қайнатиш ва дазмоллаши мухим аҳамиятга эга. Бемор ички иштоннинг пастки томонларини резина билан бўғиб сонга қаттиқ ёпишиб турадиган қилиб кийиши мухим. Бемор хонасини карбол, кислота ва лизол билан тозалаб туриши керак. Эслатма; кейинги мақолаларда гижжаларни халк табобат усулида даволаш усулларини бериб борамиз. Бизларни марказ 20-йилдан буён паразитларга қарши курашиб хозиргача ўн минглаб беморлар дардига малхам бўлган. Содда дори усулларини баён қиламиз.
Фойдаланган адабиётлар:
А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”
Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”
В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”
Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Тел: +998-90-987-9-987

Комментариев нет:

Отправить комментарий