ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 31 августа 2019 г.

ДОЛЧИН ДАРАХТИНИНГ ПЎСТЛОҒИ РУС ТИЛИДА КОРИЦА АРАБ ТИЛИДА ДАРСИЙН ЁКИ ҚИРФА ДЕЙИЛАДИ.

ДОЛЧИН ДАРАХТИНИНГ ПЎСТЛОҒИ РУС ТИЛИДА КОРИЦА АРАБ ТИЛИДА ДАРСИЙН ЁКИ ҚИРФА ДЕЙИЛАДИ.

 Ватани Хитой, Ҳиндистон, Бангладеш бўлиб Хитой мамлакатида кўпроқ учрагани сабабли дарсийн (Хитой дориси, Хитой ёғочи) деб ҳам номланади. Мизожи қуруқ иссиқ бўлиб совуқдан бўлган барча касалликларга ва барча
мизождаги инсонларга мувофиқ келади. У кўпроқ тиқилмаларни очувчилиги ва тозаловчилиги хусусиятлари билан таъсир қилади. Долчин юқорида зикри келган дорилар каби мияни тозалаб хотира ва фаҳмни орттиради ва қувват беради. Бошдаги ҳамда тананинг барча қисмларидаги турли хил оғриқларни тезда қолдиради. Сиркага аралаштириб юзга суртилса ундаги оқ ва қора доғларни ҳамда сепкил ва ҳуснбузарларни кетказади.  Долчин ўзидаги бир оз қиздирувчилиги билан грипп ва тумовни тезда даволайди. Унинг кукунини кўзга сепилса кўзнинг нурини ошириб кўздаги пардалар ва қонталашларни йўқотади. Пўстлоғини шимиб юрилса оғизни хушбўй қилиб, милкларни мустаҳкамлаб, томоқ оғриқларини даволайди. Ошқозон, ошқозон ости бези ва ичаклардаги ҳўлликларни кетказиб, гастрит, кучли шамоллаш ва оғриқларни босади.  Қондаги ва сийдикдаги қанд моддасини камайтриб ҳатто узоқ вақт истеъмол қилинса уни батамом  даволаб юборади. Ич кетишини тўхтатиб ичаклардаги ва қондаги микроб ва вирусларни ўлдиради. Юрак қон томирларини кенгайтириб ундаги энг майда (капиллияр) томирлардаги қуйқа қонларни эритиб чиқариб дилни хурсанд қилади. Уни ҳўл яраларнинг устига сепиб боғланса уларни қуритиб битиради. Шаҳвоний ҳисни қўзғатиб эрлик уруғини кўпайтиради. Истеъмол қилиш услуби: Уни юқорида зикри келган барча касалликларда қуйидагича истеъмол қилинади. Юз грамм долчин талқонини юз грамм майдаланган новвот ёки 300 грамм тоза асалга аралаштириб бир чой қошиқдан уч маҳал оч қоринга истеъмол қилинади. Ёки чалароқ майдаланган долчинни бир чой қошиғини  битта бакал (250гр)га солиб устидан кераклик миқдорда новвот солиб қайноқ сувда 3-4 дақиқа дамлаб бир кунда бир стакандан 2-3 маҳал ичилади. Ич кетишларда эса 50 грамм долчин талқонига 50 грамм новвот кукунидан аралаштириб бир чой қошиқдан уч тўрт маҳал ичилади. Қанд касаллигида эса ҳудди шу услубда новвот қўшмасдан ичилади. Юқоридаги барча касалликлар учун истеъмол қилиш муддати 20 кун. Уни занжабил каби  ошдан бошқа барча таомларга гўштини қовураётганда солинса таомни хуштаъм қилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий