Abduqadir Sattarov
ОНА ВА БОЛА
Ўғил ошхонада таом тайёрлаётган Онажонисининг олдига югуриб келдида, секин чўнтагига бир варақ қоғоз солиб кетди.
Она жилмайиб қўйиб, қўлларини сочиққа артдида, бир чеккада турган креслога ўтирди. Шошмасдан чўнтагидаги қоғозни олиб, унда ёзилган сўзларни ўқий бошлади. Қоғозда
бундай сўзлар ёзилганди:
— Ҳовлидаги хозонларни тозаладим - 2000 сўм.
—Хонамни йиғиштирдим -1500сўм.
—Ахлатларни чиқариб ташладим-1000сўм.
—Нон олиб келдим-800сўм.
—Уй вазифсини бажардим- 1500сўм.
—Қўшниларга ёрдам бердим-600сўм.
—Укамни боғчадан олиб келдим-600сўм
Ҳаммаси бўлиб 8000 сўм= ҚАРЗсизлар!
Бир чеккада Онасини диққат билан кузатиб турган бола "Энди пулимни берса керак" – деб ўйлади.
Лекин Она ўтирган жойида ўйга чўмди, бирпас шу ҳолатда ўтирдида, кейин қўлига қалам олиб, варақни орқа тарафига ёза бошлади:
— Тўққиз ой ҳамма оғриқларга чидаб, тўлғоқ азобларини татиб, ўлимга ҳам рози бўлиб, сани шу ёруғ дунёга келтирдим-ТЕКИН.
— Туни билан йиғлаган вақтларингда, касал бўлган вақтларингда ухламасдан доим сан билан бирла бўлдим -ТЕКИН.
—Сани ювунтирдим, доим озода тутдим, кийимларингни ювдим, дазмолладим -ТЕКИН.
—Ўйинчоқлар, овқат, кийим обердик,
Ва ҳатто бурнингни ҳам артдик-ТЕКИН.
—Юришни бошлаганингда сани йиқилиб тушмасин дея ховотир олганларим, орқангдан югурганларим ва ҳаттоки ҳозиргача ховотир олишларим -ТЕКИН.
—Энг асосийси БОЛАЖОНИМ, ЖОНДАН АЗИЗИМ, МАНИ ЮРАК ТЎЛА, ЧИН ҚАЛБДАН СЕНГА БЎЛГАН ОНАЛИК МЕҲРУ МУҲАББАТИМ - ТЕКИН.
Она шу сўзларни ёзиб бўлдида, варақни ўғлини қўлига тутқазди.
Ўғил ўқидию, ёш тўла кўзлари билан Онасига термулди. Бир фурсат Она ва Ўғил нигоҳлари тўқнашди.
Ўғил ўзини Онасини бағрига отди.
—ОНАЖОНИМ МАН СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КЎРАМАН - дея қучоқлади.
Кўзларидаги ёшларини артаркан, ўғил варақдаги ўзининг ёзганларининг тагига:
—ҲАММАСИ ТЎЛАНДИ!!!
—ШУ ГЎЗАЛ ҲАЁТДА ЯШАЁТГАНЛИГИМ УЧУН, ШУ ЁРУҒ ОЛАМНИ МАНГА ҲАДЯ ЭТГАНИ УЧУН МАН ОНАМДАН ҚАРЗДОРМАН!!!-дея ёзиб қўйди.
Сизлар билан доим 👉🏻сайтда www.malhamuz.blogspot.com янги сайтда 👉 www.tabiblar.uz
🌹 телеграмда 👉 @malhamuz ёки 👍🏻🙏🌹 онлайн группа 👉@saratondavosi
Комментариев нет:
Отправить комментарий