ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 22 августа 2019 г.

Темираткини турлари ва даволаш

🏿Abduqadir Sattarov 
Темираткини турлари ва даволаш
ТЎҒРИ ТАШХИС: ДАВОЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Аҳоли орасида турли касалликлар мавжуд бўлиб, унинг олдини олиш кўпроқ ўзимизга боғлиқлигини унутмаслигимиз керак. Бунинг учун, авваламбор, соғлом турмуш тарзига амал қилишимиз бугуннинг асосий талабига айланаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас
. Шундай бўлсада, айрим касалликлар бехосдан бошланиб қолиши ва унинг асоратлари кўнгилсиз ҳолатларга олиб келиши табиий. Бунинг учун тиббиёт ходими ҳар қандай касалликни кўздан кечириб, унга тўғри ташхис қўя олиши хасталикнинг олдини олиш ва
сифатли даволашда муҳим аҳамият касб этади. Газетамизнинг бу сонидаги мақолалар умумий амалиёт шифокорларига қўлланма ва тавсия сифатида тақдим этилмоқда.
Ялтироқ 
темиратки
Этиологияси ва патогенези тўлиқ аниқланган эмас. Кўпчилик олимлар фикрича, касаллик эндо- ва экзоген қитиқловчи омилларга нисбатан тери тўқимасининг лихеноидли ре¬ак¬ция¬си ҳисобига пайдо бўлади.
Клиникаси. Дерматоз кўпинча болалар орасида учрайди. Касалликнинг бирламчи элементи бўлиб диаметри 1-2 мм. келадиган ясси, думалоқ тугунча ҳисобланади. Тугунчанинг усти кепакланмайди, ялтироқ, чегараси аниқ, ранги оч пушти ёки соғлом тери рангида бўлади. Тошмалар аксарият тирсак ва тизза бўғимлари атрофида, олат терисида жойлашади. Баъзан тошмалар тананинг катта қисмига тарқалади, аҳён-аҳёнда шиллиқ қаватларда ҳам учраши мумкин. Беморлар субъектив белгилардан шикоят қилмайдилар. Касаллик даволанмаса узоқ кечади.
Диагнози. Касалликни сил касаллигининг лихеноидли шаклидан, қипиқли темираткидан, фолликуляр темираткидан, қизил ясси темираткидан фарқлаш керак.
Давоси. УАШ касалликни диагностика қилади, зарурат бўлса шошилинч тиббий ёрдам чақиради. Беморни дерматовенеролог даволайди. Узоқ муддатга А витамини (100-200 ҲБдан кунига 2-3 марта) ва бош¬қа витаминлар (С, Д, В гуруҳи) тавсия этилади. УБ нурини қўллаш даволаш самарасини оширади. Маҳаллий даво сифатида 1-2 фоизли салицил малҳами, кортикостероид ва 0,05 фоизли ретиоид кислота сақловчи крем ва малҳамлар буюрилади. УАШ бемордаги йўлдош касалликлар ва этиологик омилларни бартараф этади.
Фолликуляр 
темиратки
Этиологияси ва патогенези тўлиқ аниқланган эмас. Касаллик А витамини етишмаслиги туфайли келиб чиқади ёки унинг клиник манзараси инфекцион ва ноинфекцион касалликларда ҳам намоён бўлади, деган маълумотлар бор.
Клиникаси. Касаллик асосан болалар (ўғил болаларда қизларга нисбатан кўпроқ кузатилади) орасида учрайди. Бирламчи морфологик элемент бўлиб бир оз қизарган терида пайдо бўладиган фолликуляр тугунча ҳисобланади. Тошмалар асосан, бўйиннинг орқа қисми, қорин, қўлнинг бармоқ соҳаси, думбада жойлашади. Бир талай тугунчалар бир-бири билан қўшилмайди, лекин зич жойлашганда пилакчаларни ҳосил қилади. Патологик ўчоқ қўл билан силанса, у қирғичнинг устини эслатади. Папулалар устида ипсимон тиканчалар кўриниши дерматозга хос иккинчи белги ҳисобланади. Баъзи беморлар кучсиз қичишишдан шикоят қиладилар. Касаллик даволанмаса, узоқ кечади.
Диагнози. УАШ касалликни диагностика қилади, зарур бўлса шошилинч тиббий ёрдам кўрсатади. Беморни дерматовенеролог даволайди. Узоқ муддат А витамини (100-200 ҲБдан кунига 2-3 марта) ва бош¬қа витаминлар (С, Д, В гуруҳи) тавсия этилади. Маҳаллий даво сифатида 1-2 фоизли салицил малҳами, кортикостероид ва 0,05 фоизли ретиоид кислота сақловчи крем ва малҳамлар бую¬рилади. УАШ бемордаги йўл¬дош касалликлар ва этиологик омилларни бартараф этади. 
Тангачали 
темиратки 
(псориаз)
Псориаз – анчагина кенг тар¬қалган тери касалликларидан бири. У мультифакториал табиатга эга бўлиб, эпидермисда ҳужайралар (кератиноцитлар)нинг гиперпролиферацияси, кератинизацияси бузилиши, дермада эса яллиғланиш реакцияси ва турли аъзо ҳамда систем .Cоғлиғингиз учун севимли канал давомини ўқиш учун куйдаги ЛИНКни босинг 👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com     янги сайтда  👉  www.tabiblar.uz
🌹 телеграмда 👉   @malhamuz     ёки    👍🏻🙏🌹  @saratondavosi
🌹 телеграмда 👉 @malhamuz
🌿 🍎🍓🌺

Комментариев нет:

Отправить комментарий