ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 11 июня 2019 г.

мулоҳаза..

#МУЛОҲАЗА 🌷

СУКУТ - фалсафанинг содда кўриниши...

ЁЛҒОН - сармоясиз чек...

САФСАТА - асли бўлмаган, аҳмоқларнинг рўйхатидаги сўз...

УМР - эркакларда йиғиш, аёлларда совуриш жараёни...


БАХИЛ - мол-дунё тўплаб, бошқаси келиб, уни сарфлаб юбориши учун асраб ўтирадиган шахс...

САНЪАТКОР - хаёлотни воқеъликка айлантириш учун энг сўнгги уринишини сарфлайдиган киши...

ТАВАККАЛЧИ - бировнинг чўнтагидаги нарсага эга чиқиш учун, ўзининг ҳамёнидагини сарфловчи кимса...

ҲАЙРАТ - худди, электрон жиҳозининг ўзимиз сезмаган ҳолда ток юборишига ўхшайди...

КЎЧА ДАРВОЗАСИ - икки аёл учрашиб, учинчисини ғийбат қиладиган жой...

РОСТГЎЙЛИК - инсонлар орасида истеъмолга киритиш мушкул бўлган камёб восита...

АЁЛ - радио эшиттириш станциясини очилишига олиб келган биринчи тадқиқот...

ВИЖДОН - бизни кўриб турган Зот мавжудлигини айтиб турувчи овоз...

КАМТАРЛИК - бу инсонларни сен ҳақингда, ўзинг истагандек гапирадиган қилиб қўйишни билишинг...

КЕЧИРИМЛИЛИК - севгингга нолойиқ инсонларга марҳаматли бўлиш демак...

ҲИКМАТ - бошқалар камчиликларингни билиб қолишига йўл қўймаслик...

КИТОБ - хонадондаги энг гўзал жиҳоздир, гарчи ўқилмаса ҳам...

ПУЛ - портловчи моддага ўхшайди, уни эҳтиёткорлик билан тажрибали инсон қўлига бермоқ лозим...

ҒУРУР - эркакларга берилган кичик инъом. Ғурурли кимсанинг алоҳида белгиси: бошқалар ҳақида умуман гапирмаслик...

ШУКУР - синовларга ҳам, худди неъматларга каби шукур қилиш...

ҲАЁТ - оша йўловчиси камайиб борадиган поезд...

(ҳулоса ўзингиздан..) 🌷  Сайтда👉   www.malhamuz.blogspot.com                                                                                                                                                                                                                                                        телеграмда👉
 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий