🏻Динимизни_ўрганамиз
III. Оилада ким етакчи бўлгани маъқул?
Бу масалага энг тўғри ва энг одил жавобни албатта Қуръони каримдан топамиз: #“Эркаклар хотинлари устида
раҳбардурлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир...” (Нисо, 34).
Ушбу оят шарҳида оиладаги эр билан хотиннинг ўрни белгилаб берилгани айтилади. Шариат ҳукмича, эр аввало оиланинг барча молиявий ва маънавий тарафларига жавобгар бўлган, уни четдан бўладиган ҳар қандай хуружлардан ҳимоя қиладиган шахс-дир. Мана шулар эвазига ва эркак киши учун фазилат ҳисобланмиш оғир-босиқлик, оила тебратишдаги тадбиркорлик каби сифатлар сабабли у оиланинг бошлиғи саналади. Яхши хотин эса диёнатли, эрининг уйини обод қиладиган ва унга бир умр садоқатли бўлган аёлдир.
Энди аввал онага яхшилик қилиш уч марта таъкидланган машҳур ҳадисга келсак, у онанинг фарзанди зиммасидаги ҳаққи кўпроқлигини англатиш мақсадида айтилган бўлиб, унда она оилада етакчи бўлсин, деган бирор маъно ҳам, кўрсатма ҳам йўқ. Кўриниб турганидек, булар иккита алоҳида масаладир.
🌷 Сайтда👉 www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉
@malhamuz 💞🙏🏼✨🌙
🙏🏼👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:
Отправить комментарий