🏻Abduqadir Sattarov
Эркаклар кўзойнаги
Кўпчилик эркакларда, нафақат эркакларда балки бошқаларда ҳам қуйидаги савол юзага келади: айнан менга мос тушадиган кўзойнакни қандай танласам бўлади? Айни вақтда бозор сизга улкан танлов имкониятини яратиб берган,
у ердан исталган рангдаги, шаклдаги ва материалдаги, умуман нима қулай бўлса шуни топишингиз мумкин. Лекин қайси кўзойнакни танлашни билмасангиз бу сизга аксинча бир қанча қийинчиликларни юзага келтиради. Кўзойнак дўконида сизга юзлаб (баъзан минглаб) ассортимент тақдим этилган пайтда сиз уларни ҳам қизиқиш, ҳам “даҳшат” билан кузатасиз , шунда ташқаридан ёрдамга муҳтож эканлигингизни ҳис қиласиз ва одатда сизда сотувчи-консультант ёрдамга келади. Шуни унутмангки, сотувчи-консультант доим ҳам яхши ёрдамчи бўлавермайди, чунки уларнинг асосий мақсади сизга ўз товарларини сотишдан иборат.
Кўзойнак қандай танланади
Кўзойнак гардиши сизга эстетик жиҳатдан тўғри келишидан ташқари, у сизда қанчалик қулай “ўтирганлигига” эътибор беринг. Кўзойнак ўз эгасининг қанчалик ўз шахсини ҳурмат қилишини ифодалайди, у сизга юзингизни ифодалаши, пропорционаллик ва вазминлик касб этиши, шу билан бирга юздаги турлича камчиликларни, масалан, тўғри бўлмаган бурун шаклини беркита олиши лозим. Агар сизга қайсидир кўзойнак модели ёққан бўлса, бу уни сотиб олишингиз кераклигини билдирмайди, энг муҳими кўзойнак гардиши сизга мос тушишига эътибор беринг, ёқишига эмас. Агар сизга ёққан кўзойнак гардиши сизга мос тушса, ана энди сизни табриклашимиз мумкин! Кўзойнак танлашда турмуш тарзингизни ҳисобга олинг, чунки у стилингизнинг бир бўлаги ҳисобланади.
Бундан ташқари эркаклар кўзойнаги гардишининг узунлиги ҳаракатчан кўзойнак банди ҳисобига бироз кенг ёки тор бўлиши мумкин, кўпгина ҳолатларда бу иккала томонда 10 мм дан 30 мм гача боради. Кўзойнак банди узунлигини сотиб олаётганингизда гардишга уланган жойидан кўриб текшириб олишингиз мумкин. Кўзойнак ойнасининг баландлиги юз шаклингизга мос келишини доим ҳисобга олинг.
Юз шакли қандай аниқланади?
Овал кўринишдаги юз шакли идеал пропорция ҳисоблангани учун, одатда биз юз кўринишимизни овал ҳолатда ифодалашга ҳаракат қиламиз.
Демак, юзингиз қайси типга мансублигини аниқлаш учун ойна олдига туринг ва қуйидаги қайси геометрик шакл сизнинг юзингизга кўпроқ мос келишини аниқланг.
Ойнага қараб юқоридаги расмда кўрсатилган еттита формадан қайси бири сизга кўпроқ мос келишини аниқлаб олган бўлсангиз ишни бошлашимиз мумкин. Агар сизнинг юз шаклингиз овал кўринишда бўлса – сиз бу борада омадли экансиз, чунки сизга эркаклар кўзойнагини тўғри танлаш бошқаларга нисбатан осонроқ кечади. Агар сизнинг юзингиз овал кўринишда бўлмаса бундан ҳеч ҳам хафа бўлманг, сабаби бугунги кунда исталган юз шаклига мос келувчи кенг ассортиментдаги, сизга уйғунлик ва пропорционаллик бахш этувчи эркаклар кўзойнакларини топишингиз мумкин.
Юз шаклига қараб эркаклар кўзойнагини танлаймиз
Квадрат. Квадрат шаклли юз соҳиблари, асосан томчисимон кўринишдаги кўзойнакни танлашлари мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шу билан биргаликда юмалоқ гардишли кўзойнаклар ҳам сизга мос тушади, улар юзингизга тор ва узунчоқ шакл беради.
Учбурчак. Учбурчак шаклга эга юз эгаларининг энг аъло хусусиятлари, бу уларнинг кенг пешона ва ўткир учли ияк соҳиби эканликларидир. Сизнинг асосий вазифангиз шундан иборатки, пешонангизни максимал даражада кичикроқ қилиб кўрсатадиган кўзойнакларни танлаш, бу сизга юзингиз пропорционал кўринишига ёрдам беради. Сизга юқори қисми йирикроқ гардишли кўзойнакларни танлаш тавсия этилади, шу билан бирга квадрат гардишли ёки гардишининг пастки қисми бежирим айлана ясаган ва юқори қисми тўғри бўлган шакллар ҳам сизга мос тушади.
Узунчоқ. Бундай юз эгаларида четки юз қисмлари яхши ифодаланган бўлади. Уларнинг энг яхши хусусияти бу баланд ёноқлар ва пешонанинг борлиги, узун бурун ҳамда ияк қисмидаги чуқурчанинг яққол кўзга ташланиб туришидир. Сизнинг асосий вазифангиз юзингиз узунлигини қисқартиришдан иборат, яъни юзни икки қисмга ажратиш, бу эса юзнинг қисқароқ кўринишига ёрдам беради. Сизга тенг томонли, чети юмалоқ бўлган кўзойнакларни танлаш тавсия этилади, улар юз четидаги қирраларни текислаб кўрсатади.
Овал. Юқорида айтиб ўтганимиздек юзнинг овал шакли бу эталон. Ушбу юз эгаларига энг яхши танлов сифатида тенг томонли кўзойнаклар тавсия этилади, бу юзнинг кенгроқ кўринишига ёрдам беради. Кўзойнак гардишининг энига яхши эътибор беришингиз керак, у жуда ҳам кенг бўлмаслиги лозим, чунки бундай кўзойнаклар юзингиздаги уйғунликка путур етказади.
Юмалоқ. Юмалоқ юз шаклига эга кишиларда юзнинг узунлиги ва кенглиги бир хил, бетлар тўлишган ва ияклар одатда юмалоқ шаклда бўлади. Бундай шаклли юз эгалари юзни бироз узунчоқ қилиб кўрсатилишига тенг томонли кўзойнакларни танлашлари орқали эришишлари мумкин.
Кўз ўткирлиги учун эркаклар кўзойнаги
Бунда аввало сиз офталмологга мурожаат қилишингизни маслаҳат берар эдик, врач кўриги давомида сиз кўриш ўткирлигингизни аниқлагач, доктор ёзиб берган линзалар ретсепти билан оптикага мурожаат қиласиз ва юзингизга мос тушувчи гардишни танлаб унга буюртма беришингиз мумкин. Асло ўз билишингизча ёки оптикадаги жадвал орқали аниқлаб кўзойнак тақманг, чунки сизда кўриш ўткирлиги ҳар доим ҳам кўз гавҳарининг ҳолатидан келиб чиқиб пасаймаган бўлиши мумкин.
Умид қиламизки, мана энди сиз оз бўлсада эркаклар кўзойнагини танлаш бўйича маълумотга эга бўлдингиз. Кириб келаётган иссиқ ва қуёшли ёзда қуёшдан ҳимояланувчи кўзойнаклар тақиш ҳам фойдали, ҳам сизни замонавий қилиб кўрсатади.

Комментариев нет:
Отправить комментарий