Abduqadir Sattarov Қабр зиёратида қайси сура ва дуоларни ўқиш керак? Зиёрат одоблари қандай бўлиши керак?
— Қабр зиёратида аввало, ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилмоқ лозим;
— Зиёрат пайтида таҳоратли бўлиш суннатдир;
— Қисқа муддат бўлса ҳам дунё машғулотларини тарк
этиб, охиратни ўйламоқ;
— Зиёратгоҳда виқор билан, сокин юрмоқ;
— Қабр аҳлларига салом бермоқ;
— Тик туриб дуо қилиш (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақиъга чиққанларида шундай қилганлар);
— "Ясин" сурасини ўқиши, бўлмаса, "Ихлос" сурасини ўн бир марта ёки билган сурасини ўқиб савобини ўлганларга аташ;
— Мўминларнинг яхши сифатларини эсга олиш;
— Зиёратдан қайтишда беҳад сокин бўлиши керак.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга Жаброил келиб:
“Роббинг сени аҳли Бақийъга келиб истиғфор айтишингга амр қиладир”, деб айтди”, дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо:
“Уларга нима дейман, эй Аллоҳнинг Расули?” дедим.
“Ассалому ала аҳлид диярим минал мўминийн вал муслимийн ва ярҳамуллоҳу ал-мустақдимийна минна вал мустаъхирийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун.(Мўминлар ва муслимлардан бўлган диёр аҳлига салом. Аллоҳ биздан ўтганларни ва қолганларни раҳм қилсин. Албатта, биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз)”, деб айт”, дедилар”.
Бошқа бир ривоятда:
“Ассалому алайкум аҳлид диярим минал мўминийна вал муслимийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. Асъалуллоҳа лана ва лакумул афията. (Мўминлар ва муслимлардан бўлган диёр аҳлига салом. Албатта, биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз Аллоҳдан бизга ҳам, сизга ҳам офият сўрайман)”, дейилган.
Муслим ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага келдилар ва:
“Ассалому алайкум дора қавмим мўминийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун”, дедилар”.
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Ҳар биримиз ушбу муборак дуоларнинг маъносини англаб, ёд олишимиз ва вақтида ўқиб юришимиз лозим.

Комментариев нет:
Отправить комментарий